Isbot qilishdan maqsad nima?
Download 0.92 Mb.
|
ДАЛИЛЛАР ЖАВОБЛАРИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Далиллар назарияси вужудга келишидаги назариялар
- ЖПКнинг 81-мoддaсигa бeринг
Айбсизлик презумсияси
Айбсизлик презумпцияси – жиноят процессининг муҳим демократик тамойилларидан бири ҳисобланади. Айбсизлик презумпцияси умумий маънода, шахснинг айби суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан исботлангунга қадар унинг айбсиз ҳисобланишини англатади. Айбсизлик презумпциясини жиноят процессининг 201 принципларидан бири сифатида тасаввур этиш узоқ тарихий илдизларга эга. У бир неча асрлар олдин дунѐга келган, демократик ислоҳотлар давридаѐқ муҳим аҳамият касб эта бошлаган ҳуқуқий қоидадир. Бу принципнинг илдизлари қадимги ахлоқ нормаларига бориб тақалиб, моҳиятан инсоннинг ѐмонлиги аниқланмагунга қадар яхши одам ҳисобланишини англатади. Хусусан, Францияда 1789 йилда қабул қилинган Инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари Декларациясида ушбу тушунча ўзининг аниқ ва ѐрқин ифодасини топган: ―Ҳар бир инсон суд томонидан айбдор деб эълон қилингунга қадар айбсиз деб тахмин қилинар экан, зарурият туғилганда уни қўлга олишда қўлланилган ортиқча қаттиқ чора қонун билан қатъий жазоланиши лозим. Далиллар назарияси вужудга келишидаги назариялар ―Далиллар назарияси‖ вужудга келишида қуйидаги назариялар мавжуд: 1) формал далиллар назарияси; 2) эркин исботлаш назарияси; 3) англо-саксон далиллар назарияси. Формал далиллар назарияси инквизициявий судлов тизими тарихига бориб тақалади. Унга кўра, жиноят процессининг айблов, ҳимоя ва суд функциялари алоҳида ажратилмай, ушбу ваколатлар судья-терговчи қўлида тўпланган ва testis unus testis nullus (якка гувоҳ – гувоҳ эмас) ѐки confessio est regina probatiorum (айбига иқрорлик – далиллар қироли) мазмунида ишлар ҳал этилган. Эркин исботлаш назарияси дастлаб Францияда пайдо бўлиб, инквизициявий судлов тизими (шу жумладан, формал далиллар назарияси)нинг емирилиши ва континентал ҳуқуқ тизимининг шаклланиши билан боғлиқ. Бунда жиноят процессининг айблов, ҳимоя ва суд функциялари алоҳида ажратилиб, далилларга ички ишонч асосида баҳо бериш (фр.intime conviction) кафолатланган. Англо-саксон далиллар назарияси ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, унда континентал ҳуқуқ тизимидан фарқли ўлароқ, далиллар ваколатли субъектлар томонидан эмас, балки тарафлар томонидан тўпланиши белгиланган. Шунингдек, жиноят процесси суд прецедентларига асосланган. Аввало, ―Дaлил‖ сўзи бир нeчa маъногa эга бўлиб, у кишилaр муoмaлaсининг дeярли бaрчa сoҳaлaридa ишлaтилaди. Мaнтиқ илмидa, ҳaр қaндaй фикрнинг ҳaқиқийлиги бoшқa фикрлaр ѐрдaмидa aсoслaнишидaн ибoрaт бўлгaн мaнтиқий ҳaрaкaт дaлил дeб aтaлaди. Шу маънодa, дaлил ҳaр қaндaй билим фaoлияти сoҳaсигa тeгишли бўлгaнидeк, шу жумлaдaн муaйян жинoят иши ҳoлaтлaрининг тaдқиқ этилишигa ҳaм xoсдир. Мaълумки, жинoят иши бўйичa дaлиллaрнинг умумий 14 таърифи ЖПКнинг 81-мoддaсидa бeрилгaн: Ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг, терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади. Бундaй маълумотлaр гувoҳ, жaбрлaнувчи, гумoн қилинувчи, aйблaнувчи, судлaнувчининг кўрсaтувлaри, экспертнинг xулoсaси, aшѐвий дaлиллaр, oвoзли ѐзувлaр, видeoѐзувлaр, кинoтaсвир вa фoтoсурaтлaрдaн ибoрaт мaтeриaллaр, тeргoв вa суд ҳaрaкaтлaрининг бaѐннoмaлaри вa бoшқa ҳужжaтлaр билaн aниқлaнaди. формал далиллар назарияси Формал далиллар назарияси инквизициявий судлов тизими тарихига бориб тақалади. Унга кўра, жиноят процессининг айблов, ҳимоя ва суд функциялари алоҳида ажратилмай, ушбу ваколатлар судья-терговчи қўлида тўпланган ва testis unus testis nullus (якка гувоҳ – гувоҳ эмас) ѐки confessio est regina probatiorum (айбига иқрорлик – далиллар қироли) мазмунида ишлар ҳал этилган эркин исботлаш назарияси Эркин исботлаш назарияси дастлаб Францияда пайдо бўлиб, инквизициявий судлов тизими (шу жумладан, формал далиллар назарияси)нинг емирилиши ва континентал ҳуқуқ тизимининг шаклланиши билан боғлиқ. Бунда жиноят процессининг айблов, ҳимоя ва суд функциялари алоҳида ажратилиб, далилларга ички ишонч асосида баҳо бериш (фр.intime conviction) кафолатланган англо-саксон далиллар назарияси. Англо-саксон далиллар назарияси ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, унда континентал ҳуқуқ тизимидан фарқли ўлароқ, далиллар ваколатли субъектлар томонидан эмас, балки тарафлар томонидан тўпланиши белгиланган. Шунингдек, жиноят процесси суд прецедентларига асосланган ЖПКнинг 81-мoддaсигa бeринг Download 0.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling