Иш, энегрия, Қувват


-машқ. Шамол тезлигини ва йўналишини аниқлаш


Download 1.79 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/43
Sana30.04.2023
Hajmi1.79 Mb.
#1408607
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43
Bog'liq
atmosfera fizikasidan amalij mashgulotlar

1-машқ. Шамол тезлигини ва йўналишини аниқлаш 
Ҳавонинг горизонтал йўналишдаги ҳаракати одатда шамол дейилада, 
Шамол натижасида тупроқ устидаги ҳаво узлуксиз янгиланиб туради ва тупроқнинг буғланиши 
тезлашади. Бунинг оқибатида тупроқ тез қурийди. Тупроқнинг ортиқча буғланиши тупроқ 
намлигининг камайиб кетишига яъни қурғоқчиликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. 
Жуда кўп ёввойи ва маданий ўсимликлар шамол ёрдамида чангланади. Ўсимликлар чанги, 
одатда майда, енгил бўлганидан узоқ жойларга, ҳаттоки 2000 км гача тарқалади. 
Юқорида биз шамолнинг фойдали томонлари ҳақида гапирдик. Шуни қайд қилиш керакки, 
шамол тезлигининг ҳаддан ташқари ортиши халқ хўжалигига, хусусан, қишлоқ хўжалигига 
катта зарар келтиради. 


36 
Кучли шамол буғдой, арпа, гўза ва маккажўхори каби экинларнинг ётиб қолишига сабаб 
бўлади. Шунингдек, кучли шамоллар иморатларни вайрон қилади, электр узатиш 
линияларини узади, чанг-тўзон кўтариб ҳавони ифлослантиради. 
Далаларга самолёт ва вертолётлардан минерал ўғитлар сепишда шамолнинг йўналиши ва 
тезлиги ҳисобга олинади.
Ниҳоят дашт ва чўл зоналарида экинзорларни шамолдан сақлаш
учун экинзорлар атрофида эни 10^60 м келадиган иҳота дарахтлари полосалари бунёд 
этилади. Бундай иҳота дарахтзорлар шамол кучини сусайтиради, қорни тутиб қолади, қор ва 
ёмрир сувларини ювиб кучини камайтиради. Тупроқни ювилишдан ва тўзиб кетишдан сақлайди. 
Юқоридагилардан ташқари шамол энергиясидан қишлоқ хўжалигида кенг фойдаланилади. 
Шамол доимий эсиб турадиган жойларда двигателлардан фойдаланиш қулай. Шамол 
двигателлари тегирмонларни юргизишда, қудуқлардан сув
тортишда ва бошқа 
кўп ишларда қўл- 
ланилади. Об-ҳаво- 
нипг қандай бўлиши- 
ни олдиндан айтиб
бериш учун ҳам шамол 
кучи ва йўналишини
билиш зарур. 
Шамол тезлиги ва 
йўналиши билан 
характерланади.
Шамол йўналиши
горизонтнинг шамол
эсаётган нуқтасидан 
бошлаб аниқланади.
Масалан, шамол шимол 7-расм. Румбларнинг жойлашиши. 
ёки ғарб томондан эсганда шимолий ёки ғарбий шамол дейилади, Шамол йўналишшш 
белгилашда 16 та румбдан фойдаланилади. (Чизма-6)
Шамол йўналиши баъзан градусларда ҳам аниқланиб ҳисоб шимолдан соат стрелкаси 
йўналишида олиб борилади. Бунда шимолий шамолга 0° ёки 360°, шарқий шамолга 90°, 
жанубий шамолга 180°, ғарбий шамолга 270° мос келади. Румблар билан шамол йўналишини 
аниқлашда уларнинг йўналиши румблар бош ҳарфларининг номи билан юригилади. Румблардаги 
йўналишлар кўрсатилади ва қуйидагича ўқилади: 
Ш — шимолий 
ШШШқ — шимол, шимоли-шарқий 
ШШқ — шимоли-шарқий 
ШқШШқ — шарқ, шимоли-шарқий 
Шқ — шарқий 
ШқЖШқ — шарқ, жануби-шарқий 
ЖШқ — жануби-шарқий 
ЖЖШқ —жануб, жануби-шарқий 
Ж- жанубий 
ЖЖҒ — жануб, жануби-ғарбий 
Ғ — ғарбий 
ҒШҒ — ғарб, шимоли-ғарбий 
ШҒ — шимоли-ғарбий 
ШШҒ —шимол, шимоли-ғарбий 
Шамол тезлиги одатда мғсек ларда ифодаланади. Шамол тезлиги ва йўналишини 
аниқлашда анемометр флюгер, апеморумбометр, анеморумбографлар ишлатилади. 

Download 1.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling