Ишлаб чиқариш харажатлари


Download 56.28 Kb.
bet3/4
Sana19.06.2023
Hajmi56.28 Kb.
#1607299
1   2   3   4
Bog'liq
СИМ М7Word (7)

Ижтимоий суғуртага ажратмаларга қуйидагилар киради:

  • қонун ҳужжатлари билан белгиланган нормалар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ижтимоий мажбурий ажратмалар;

  • нодавлат пенсия йамғармаларига, ихтиёрий тиббий суғуртага, бандлик фондигаажратмалар.

Маҳсулот таннархидаги бошқахаражатлар:

  • қонунчиликда белгиланган тартибда махсус нобюджет фондларга ўтказилувчи тўловлар ва солиқлар;

  • чиқиндилар учун тўловлар;

  • корхона мулкини мажбурий суғурталаш;

  • ратсионализаторлик таклифлари учун мукофотлар;

  • маҳсулотни сертификатлаштириш учун бажарилган ишларга ҳақ тўлаш;

  • хизмат сафарига ҳақ тўлаш;

  • ёнғинга қарши кураш ва қўриқлаш муассасаларига ҳақ тўлаш;

  • кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш,ходимлар танловини ташкил қилишга ҳақ тўлаш;

  • алоқа хизмати, ҳисоблаш марказлари, банк хизматига ҳақ тўлаш;

  • асосий фондларни ижарага олганлик учун ҳақ тўлаш;

  • номоддий активларнинг эскириши ва ҳ.к.



8.3. Асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариш таннархи
Ишлаб чиқариш характерига кўра харажатлар асосий ишлаб чиқариш харажатлари ва ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатларига бўлинади.
Асосий ишлаб чиқариш деганда, корхонанинг асосий маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган маҳсулотлар ва ярим тайёр маҳсулотлар тушунилади.
Ёрдамчи ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади корхонанинг асосий ишлаб чиқариш бўлимларини нормал ишлашини таъминлашдир.
Ҳар бир турдаги маҳсулот таннархини тўғри аниқлаш учун ишлаб чиқариш харажатлари цехлар, бўлимлар ва корхонанинг бошқа маъмурий таркибий қисмларига гуруҳланади.
Саноатдаги йиллик ишлаб чиқариш харажатлари, шу жумладан энергия алоҳида таркибий қисмлар бўйича ҳисобланади. Бундай ҳисоб-китоблар асосида корхонанинг айланма маблағларга бўлган эҳтиёжи режалаштирилади, уларнинг ҳақиқий истеъмоли аниқланади, ишлаб чиқариш харажатларининг умумий сметаси тузилади ва маҳсулот таннархини пасайтириш усуллари таҳлил қилинади.
Таннархда корхона ишлаб чиқариш фаолиятининг сифат кўрсаткичлари - ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги, ишлаб чиқариш технологияси ва меҳнатни ташкил этиш даражаси, корхонани тежамкорлик билан оқилона юритиш омиллари, маҳсулот ишлаб чиқаришни юксалтириш шароитлари ўз аксини топади.
Маҳсулот таннархини ҳисоблашдан кўзда тутилган асосий мақсад - уни ишлаб чиқаришга сарфланган ҳақиқий харажатларни тегишли ҳужжатларда ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли акс эттириш ҳамда моддий, меҳнат ва молиявий ресурслардан тежамкорлик асосида, оқилона фойдаланиш устидан назорат ўрнатишдир.
Маҳсулот таннархи корхона харажатлари тушунчасидан фарқ қилади. Корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа молиявий-х ўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган барча харажатлари маҳсулот таннархига киритилмайди. Маҳсулотнинг (ишнинг, хизматнинг) ишлаб чиқариш таннархига уни бевосита ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли:
- бевосита моддий харажатлар;
- бевосита меҳнат харажатлари;
- ишлаб чиқариш хусусиятига эга билвосита устама харажатлар.



Download 56.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling