Ишлаб чиқариш харажатлари


Маҳсулот таннархининг бевосита ва билвосита харажатлари таркиби


Download 56.28 Kb.
bet4/4
Sana19.06.2023
Hajmi56.28 Kb.
#1607299
1   2   3   4
Bog'liq
СИМ М7Word (7)

Маҳсулот таннархининг бевосита ва билвосита харажатлари таркиби

Харажат моддалари

Маҳсулот таннархига олиб
борилиши жиҳатидан




бевосита

билвосита (устама)

Хомашё ва асосий материаллар (қайта кирим қилинган чиқитлардан ташқари)

+




Сотиб олинган бутловчи қисмлар ва ярим фабрикатлар

+




Ишлаб чиқариш характеридаги иш ва хизматлар




+

Технологик мақсадлар учун ишлатилган ёқилғи энергия

+




Ишлаб чиқаришга тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари

+




Ишлаб чиқаришга тегишли ижтимоий суғуртага ажратмалар

+




Моддий қийматликлар камомади ва маҳсулотларнинг бузилишидан кўрилган зарарлар

+




Асосий воситалар амортизацияси




+

Ишлаб чиқаришга оид бошқа харажатлар




+

Маҳсулот таннархи бир турдаги маҳсулотни бевосита ва билвосита ишлаб чиқариш харажатларини шу маҳсулот миқдорига бўлиш орқали топилади:


МТ = МХ+ИХ+СТ+А+БИХ / М,
бу йерда
МТ - маҳсулот таннархи, сўм;
МХ - ишлаб чиқаришнинг моддий харажатлари, сўм;
ИХ - ишлаб чиқариш хусусиятидаги меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, сўм;
СТ - ишлаб чиқаришга тегишли бўлган ижтимоий суғурта тўловлари, сўм;
А - асосий воситалар амортизацияси, сўм;
БИХ - бошқа ишлаб чиқариш харажатлари, сўм;


8.4. Саноат маҳсулотларининг таннархни пасқйтиришнинг манбалари ва омиллари
Меҳнат унумдорлигини ошириш, хомашё ва материал, ёқилғи ва электр энергия харажатларини камайтириш, хизмат кўрсатиш ва бошқариш сарфларини қисқартириш, ишлаб чиқаришдан ташқари харажатларни тежаш маҳсулот таннархини пасайтиришнинг муҳим манбалари ҳисобланади. Материал, ёқилғи ва электр энергия харажатларини камайтириш учун уларни тежаб сарфлаш, қимматбаҳо материалларни арзон, лекин яхши материаллар билан алмаштириш, уларни сотиб олиш ва корхонага келтириш билан боғлиқ бўлган сарфларни қисқартириш керак бўлади.
Хизмат кўрсатиш ва бошқариш учун кетадиган харажатларни қисқартиришга эса тармоқ ва корхоналардаги маъмурий-бошқарув аппаратининг сарфларини камайтириш, асбоб-ускуна, бино ва иншоотларни сақлаш, ёритиш, иситиш учун кетадиган маблағларни тежаб-тергаб сарфлаш орқали эришилади. Унумсиз харажатларни (жарима тўлаш, пеня ва ҳ.к.) тугатиш маҳсулот таннархини пасайтиришда муҳим аҳамиятга эга.
Техника тараққиёти ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг ижтимоий шаклларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни ратсионал жойлаштириш, ишлаб чиқариш ва меҳнатни уюштиришни яхшилаш маҳсулот таннархини пасайтиришни таъминловчи омил ҳисобланади. Масалан, техника тараққиёти маҳсулот таннархини пасайтиришнинг барча манбаларига таъсир кўрсатади. Ишлаб чиқаришни электрлаштириш, автоматлаштириш, кимёлаш маҳсулот тайёрлаш учун сарфланадиган харажатларни камайтиради.
Хулоса

Ишлаб чиқариш учун зарур бўлган иқтисодий ресурсларга сарфлар ишлаб чиқариш харажатлари дейилади.


Ҳар бир корхона маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ харажатларни амалга оширади. Маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида сарф қилинган моддий ресурслар (асосий воситалар эскириши, хомашё ва материаллар, ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқалар) ва жонли меҳнат сарфи ишлаб чиқариш харажатларини ташкил этади.
Корхонанинг ишлаб чиқариш, сотиш ва бошқа фаолияти натижасида харажатлар юзага келади.
Ишлаб чиқаришхаражатлари қанчалик паст бўлса маҳсулот таннархи шунчалик арзонлашади.
Харажатларни пасайтириш учун айланма маблағлар, асосий фондлар ва иш кичидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқаришни ратсионал жойлаштириш, ижтимоий ташкил этиш муҳим аҳамият каcб этади.
Маҳсулот таннархи саноат корхоналари фаолиятининг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб, у маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни сотишга сарфланган маблағлардан ташкил топади. Шу сабабли маҳсулот таннархини арзонлаштиришнинг аҳамияти беқиёсдир. Уни пасайтириш фойда (даромад)нинг ошишига, нархламинг пасайишига имконият яратади.


Назорат саволлари
1. Ишлаб чиқариш харажатлари тушунчаси ва унинг моҳияти.
2. Бошқа харажатлар таркибига нималар киради?
3. Ўзгарувчан харажатлар деб нимага айтилади?
4. Маҳсулот таннархини ташкил этувчи харажатлар қайсилар?
5. Таннархни пасайтириш манбалари ва омиллари.
6.Маҳсулот таннархини ташкил этувчи моддий харажатлар қайсилар?
7.Маҳсулот таннархини ташкил этувчи иш ҳақи харажатлари қайсилар?
Download 56.28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling