Ишлаб чиқариш харажатлари
-расм. Харажатларнинг туркумланиши
Download 56.28 Kb.
|
СИМ М7Word (7)
8.1.-расм. Харажатларнинг туркумланиши
- ташқи харажатлар, ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун зарур нарсаларни ўз ичига олади (хомашё, ёқилғи, транспорт, алоқа, солиқ тўловлари); - ички харажатлар, бинолар, асбоб-ускуналар ва бошқа сарфларнинг ҳаммасини ўз ичига олади. Харажатларнинг таркибий тузилиши, ишлаб чиқариш омиллари билан боғлиқлиги доимий ва ўзгарувчанхаражатларни пайдо этади. Ўзгармайдиган харажатлар - доимийхаражатлардир.Буларга рента тўловлари, қарз фоизи, реклама, ижара ҳақи, олдиндан тўланиши кўзда тутилган маошлар киради. Ўзгарувчанхаражатлар деб, ишлаб чиқариш ҳажмига нисбатан тўғри пропорсионал бўлган харажатларга айтилади. Уларга иш ҳақи, хомашё, ёқилғи, ташиш харажатлари ва бошқалар киради. Ишлаб чиқариш ҳажми ошса, бу харажатлар ортади, ишлаб чиқариш ҳажми камайса, харажатлар камаяди. Маҳсулот таннархини ташкил қилувчи харажатлар иқтисодий мазмунига кўра, қуйидаги гуруҳларга тақсимланади: моддий харажатлар; асосий фондлар амортизасияси; иш ҳақи харажатлари; ижтимоий эҳтиёжларга бўлган харажатлар; бошқа харажатлар. Моддий харажатлар ўз ичига қуйидагиларни олади: хомашё ва материал харажатлари; ёқилғи ва энергия; сотиб олинувчи бутловчи қисмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар; қадоқлаш ва ўров материаллари; эҳтиёт қисмлар; бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ишлаб чиқариш хизматлари; табиий хомашёдан фойдаланиш билан боғлиқ солиқ, йиғим ва бошқа тўловлар; ишлаб чиқаришда бекор туриб қолиш ва сифатсизлик туфайли юзага келадиган йўқотишлар; табиий йўқотишлар билан боғлиқ бўлган ёки айбдор шахслар мавжуд бўлмаган ҳолда юзага келадиган йўқотишлар. Асосий воситалар ва ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар амортизациясибўйича харажатлар таркибига қуйидагилар киради: асосий ишлаб чиқариш фондларининг дастлабки (тикланиш) қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган амортизация ажратмалари сўммаси (ҳисобланган эскириш), лизинг бўйича тасдиқланган нормалар, қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган жадаллаштирилган амортизация ҳам шу жумлага киради; ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлган номоддий активлар эскириши ҳар ойда хўжалик юритувчи субйект томонидан дастлабки қиймати ва улардан фойдали фойдаланиш муддатидан (бироқ хўжалик юритувчи субйект фаолияти муддатидан ортиқ эмас) келиб чиқиб ҳисобланадиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархига тегишли бўлади. Меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар элементлари қаторига қуйидагилар киритилган: амалда бажарилган иш учун тариф ставкалари, лавозим маошлари; ходимларга натурал тўлов шаклида берилувчи маҳсулотлар қиймати; ишлаб чиқаришдаги юқори натижалар учун берилувчи мукофот ва бошқа тўловлар; ҳар йиллик меҳнат ва ўқув таътили учун амалга оширилувчи тўловлар; қонунчиликка асосан баъзи тармоқлардаги ходимларга бепул берилувчи қийим-кечак, озиқ-овқат, уй-жой, коммунал хизмат ва ҳ.к.; штатлар қисқариши туфайли ишдан бўшатилган ходимларга тўланувчи маблағлар. Download 56.28 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling