Ишлаб чиқариш корхоналарининг мақсади ва талаби


Технологик қурилмани лойиҳалаш учун бошланғич маълумотлар


Download 92 Kb.
bet2/6
Sana24.03.2023
Hajmi92 Kb.
#1293143
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
лойихалаш

Технологик қурилмани лойиҳалаш учун бошланғич маълумотлар

Технологик қурилмани лойиҳалаш учун бошланғич маълумотларга: лойиҳани бажариш учун тасдиқланган топшириқ, жараён бўйича бошланғич маълумотлар, лойиҳани техник шарти.


Технологик регламент янги ишлаб чиқариш жараёнининг лойиҳасини тузишда асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади. Бу регламентнинг таркиби ва ҳажми 1971 йилда тасдиқланган эталонда кўрсатилган.
Етакчи илмий текшириш институтлари жараён бўйича технологик регламентни беришга жавобгардир. Илмий-тадқиқот институти томонидан тузилган технологик регламент лойиҳа ташкилоти томонидан келишилади, вазирлик ёки тадқиқот ишлари учун жавобгар бўлган бошқа ташкилот томонидан тасдиқланади.
1.Жараён ва чет эллардаги шунга ўхшаш жараёнлар тўғрисида маълумот. Жараённинг босқичлари бўйича илмий-тадқиқот ишлари тўғрисида маълумот. Жараён синаб кўрилган қурилма ёки ярим саноат қурилмаларининг схемалари ва олинган натижалар.
2.Хом- ашёнинг техник характеристикаси, асосий маҳсулотлар ва ёрдамчи материалларнинг (сув, ҳаво, азот) характеристикаси, асосий маҳсулотни ишлатиш соҳаси.
3.Хом-ашё, оралиқ ва охирги маҳсулотнинг хусусиятлари ва физик- кимёвий константалари.
4.Босқичлар бўйича жараённинг химизми, жараённинг физик-кимёвий асослари, ишлаб чиқаришнинг принципиал технологик схемаси, унинг қисқача ишлаш принципи тўғрисида маълумот.
5.Ишчи технологик параметрлар (босим, температура, ҳажмий тезлик), реагентлар ва катализаторни тайёрлаш ва регенерация қилиш шароитлари.
6.Ишлаб чиқаришнинг материал баланси (жадвал ҳолида берилади).
7.Йўлдош маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг техник характеристикаси. Уларни ишлатиш йўналишлари.
8.Технологик жараён ва аппаратларнинг математик тавсифи.
9.Асосий технологик аппаратларини ясаш ва технологик қурилиш конструкцияларини янги маҳсулот томонидан яроқсиз ҳолга келинишини олдини олиш тўғрисидаги таклифлар.
Нефт ва газни қайта ишлаш саноати корхоналарининг ускуналари ва лойиҳалаш асослари учун технологик схемаларни яратиш

Нефт ва газни қайта ишлаш саноати корхоналарининг ускуналари ва лойиҳалаш асослари учун технологик схемаларни яратиш лойиҳани яратишдаги асосий босқичлардан бири ҳисобланади. Схемани ишлаб чиқиш устида ишлаганда лойиҳаловчи – технолог керакли маҳсулотни капитал ва эксплутатция ҳаражатларини кам сарфлаб, юқори сифатли қилиб олишни ва лойиҳаланган объектни узлукси ишлаши, техника хавфсизлиги, ишлаш жараёнидаги хавфсизлигини таъминлаши керак. Шуни назарда тутиш керакки, ҳозириги замон технологик қурилмасининг қисқа вақт тўхтатиши катта иқтисодий зарар келтиради, нефт маҳсулотлари ва нефт кимёси маҳсулотлари билан истеъмолчиларнинг таъминлашда узилишлар бўлади. Масалан, комбинацияланган ЛК-6 қурилмасининг бир сутка тўхташи 400 минг сўмлик маҳсулотнинг кам ишлаб чиқилишига олиб келади.


1.Ишлаб чикаришнинг танлаб олинган усулини асослаш ва таҳлил қилиш.
2.Қурилмада амалга ошириладиган операцияларнинг сонини аниқлаш ва принципиал технологик схеманинг вариантларини тузиш.
3.Босқичлар бўйича қурилма моддий балансини тузиш.
4.Технологик жиҳозларини ҳисоблаш ва танлаб олиш.
5.Шу технологик жиҳоз чизмасини чизиш ва технологик жиҳозларни бир бирига улаш учун трубаларни лойиҳалаштириш.
6.Технологик жараённи автоматлаштириш схемаси ишлаб чиқиш.
Нефтни бирламчи ҳайдаш қурилмасини лойиҳалашда лойиҳаловчи технологнинг асосий вазифаси нефтни ажратишнинг 3 схемасидан бирини танлаб олиш бўлиб ҳисобланади:
1.Битта мураккаб ректификация колоннали.
2.Олдин буғлатувчи иситкичли ва ректификация колоннали.
3.Бирламчи бензинни ҳайдаб олинадиган колоннали ва асосий ректификация колоннали (икки марта буғлатиш).
Биринчи схема нефт етарли даражада тузсизлантирилган бўлса, унинг таркибида бензин фракцияси 15% дан кўп бўлмаган ҳолларда қўлланилади.
Иккинчи схемада нефт етарли даражада тузсизлантирилган ва бензин фракцияси кўп бўлса, жараён давомида иситиш печларининг змеевик трубаларида босим ортиб кетади, минерал тузларнинг змеевикларга ўтириб қолиши кузатилади.
Учинчи схема қайта ишланадиган нефтнинг таркиби тез-тез ўзгариб турадиган ҳолларда қўлланилади. Лойиҳаловчи технолог лойиҳалаш учун бошланғич маълумотларда фойдаланиб, ишлаб чиқариш усулини танлайди ва қурилмаларда амалга ошириладиган операциялар кетма-кетлигини аниқлайди ва технолог чизмасини ишлаб чиқади.
Бу босқичда технологик схеманинг бир нечта варианти муҳокама қилиш учун мутахассисларга тақдим қилинади. Техник кенгашда кўриб чиқилгач, оптимал технологик схемани қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилинади.
НҚИЗда кўп турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва турли технологик қурилмалар ишлатилишига қарамасдан, уларда асосан қуйидаги жараёнлар амалга оширилади: модда алмашинув (ректификация, абсорбция, адсорбция, экстракция, кристалланиш), иссиқлик алмашинув (иситиш, конденсациялаш, совутиш), гидромеханик (тиндириш, фильтрлаш, центрифугалаш), механик (аралаштириш, суюқ, қаттиқ ва газ ҳолидаги материалларини узатиш), кимёвий реакциялар (гидрирлаш, изомерлаш, крекинг, хлорлаш).
Бу жараёнларини амалга ошириш учун технологик узеллар-аппаратлар ёки аппаратлар гуруҳи лойиҳалаштирилади. Энг кўп учрайдиган технологик узеллар - ректификация колоннаси, трубали печь, поршенли ёки марказдан қочма насос, компрессор, иссиқлик алмашлагичлар, иссиқликни утилизация қилиш учун совуткичлар.
Технологик схемага асосланиб лойиҳаловчи қурилманинг босқичлар бўйича материал балансини ҳисоблаб чиқади.
Масалан: нефтни бирламчи ҳайдаш қурилмасининг моддий балансини ҳисоблашда қуйидаги маълумотлардан фойдаланилади: қурилмада қайта ишланадиган маҳсулотларнинг турлари (сони), дистиллят ва қолдиқ фракцияларнинг цехлар бўйича нормалари (фр.таркиби бўйича), фракциянинг потенциалга нисбатан чиқиши, қурилманинг берилган қуввати ва бир йилдаги ишлаш соати.
Нефткимё заводларининг моддий баланси илмий текшириш институтлари томонидан хом-ашё ёки тайёр маҳсулот учун берилади, кейин лойиҳаловчилар томонидан қурилманинг қуввати ва йўқотилиш коэффициенти ҳисобга олиниб қайта ҳисоблаб чиқилади.
Моддий баланс ҳисоблаб чиқилгандан сўнг, лойиҳани бажарувчи ишнинг энг қийин қисмини - аппарат ва жиҳозларни ҳисоблайди. Аппаратларни ҳисоблаш тугагандан сўнг, материал ва иссиқлик оқимлари чизмасини ишлаб чиқади ва қурилма лойиҳасининг тушунтирув - хатига қўшимча сифатида илова қилади.
Қилинган ҳисоблар асосида каталоглар, техник шартлар ва нормаллардан стандарт ва серияли чиқариладиган жиҳозлар танлаб олинади. Ностандарт жиҳозларга буюртма тайёрланади.
Технологик схема лойиҳани технологик кисмини график ҳолда тушунтиришдир. Технологик схемага ҳамма аппарат ва буюртмалар туширилади (шартли равишда), трубопроводлар, аппаратларни бир бири билан боғловчи чизиқлар ҳам берилади.
Схемадаги ҳар бир аппарат ўз индексига эга.
К – ректификация ёки абсорбция колоннаси;
П – трубали печь;
Х – совиткич;
ХК- совиткич- конденсатор;
Т – иссиқлик алмашлагич;
Е – йиғгич идиш;
С – сепаратор;
ПК, ЦК – поршенли ва марказдан қочма компрессор;
Н – насос;
И – инжектор – аралаштиргич;
М – аралаштиргичли аппарат;
Ф – фильтр;



Download 92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling