Ишлаб чиқариш корхоналарининг мақсади ва талаби


Вентиляция ва иситиш системаси лойиҳасиучун топшириқ


Download 92 Kb.
bet4/6
Sana24.03.2023
Hajmi92 Kb.
#1293143
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
лойихалаш

Вентиляция ва иситиш системаси лойиҳасиучун топшириқ. Бу топшириқ қурилмаларнинг компоновкаси тугангандан кейин берилади. Бунда қуйидаги маълумотлар бўлади: иншооат ва портлаш хавфлилик синфи, технологик жараёнда ажратиб чиқадиган зарарли чиқиндилар характеристикаси (заҳарли газлар, ортиқча иссиқлик, чанг, намлик, буғ-газ аралашмаларнинг чиқадиган жойи, аппарат ва жиҳозларнинг юзасининг температураси, очиқ жараёнларнинг майдони, жиҳозларнинг иссиқлик ҳимояси).


Жараённни автоматлаштириш ва назорат учун топшириқ.

Асосий назорат қилинадиган параметрларга технолгик жараёнларнинг температураси, босими, газ ва суюқликни сарфи, суюқликни аппаратдаги сатҳи, қовушқоқлиги, маҳсулотнинг углерод ва фракция таркиби киради. Юқорида кўрсатилган параметрлар ректификация колонналари, иссиқлик алмашув аппаратлари, йиғгич идишлар, газосепаратор, трубали печь, насос ва компрессорларда назорат қилинади. Бу параметрларни қанадай ўлчов асбоби билан, қандай аниқликда ўлчаш кераклиги топшириқда кўрсатилади. Бундан ташқари топшириқда назорат аппаратлари ишлайдиган муҳит, ўрни кўрсатилади.


Шунингдек, топшириқ яшиндан ҳимоя учун, иссиқлик ҳимояси учун, сметани тузиш учун ва технико-иқтисодий қисмини тузиш учун берилади.


Ишлаб чиқариш корхоналарининг мақсади ва талаби. Цехларнинг жойлашуви ва ситуацион план
1.Нефтни қайта ишлаш ва нефт кимёси маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ҳозирги замон схемалари.
Нефтни қайта ишлаш корхонасининг рационал схемасини, технологик қурилмаларини ва уларни ишлатишнинг энг мақбул вариантларини танлаш лойиҳалашнинг муҳим шартидир.
Ҳозирги вақтда нефтни қайта ишлаш корхоналари заҳираларга бой, ёқилғи кўп ишлатиладиган районларда қурилади.
Нефтни қайта ишлаш заводининг технологик схемаси нефт маҳсулотининг ассортиментига, маҳсулот турига бўлган талабга, қайта ишланадиган хом-ашёнинг сифатига қараб белгиланади. Ҳал қилувчи омил сифатида корхона атрофидаги районларда қайси ёқилғига талаб катталиги эътиборга олинади.
Нефтни қайта ишлашни схемаларини бир қанча вариантлари мавжуд, лекин умуман олганда бу схемаларнинг 3-4 асосий типлари мавжуд:
1.Нефтни чуқур қайта ишламасдан ёқилғи олиш варианти;
2.Нефтни чуқур қайта ишлаб ёқилғи олиш варианти;
3.Ёқилғи – мой олиш варианти;
4. Ёқилғи-нефтикимё олиш варианти.
Биринчи ва иккинчи вариантлар бўйича асосан ҳар хил ёқилғилар: бензин, авиа ва ёритиш учун керосин, дизель, газотурбина, печь ва қозон ёқилғилари ишлаб чиқарилади.
Нефтни чуқур қайта ишламасдан ёқилғи олиш вариантида рангсиз нефт маҳсулотларини олиш (хом-ашёга нисбатан) 40-45% ни, қозон ёқилғини олиш 50-55% ни ташкил қилади. Нефтни чуқур қайта ишлаб ёқилғи олиш вариантида рангсиз нефт маҳсулотларининг чиқиши 72-75%га етади. Мазут эса корхонанинг ўз эҳтиёжларини қондиришга сарфланади.
Ёқилғи - мой схемасида нефтни қайта ишлаш корхонасининг лойиҳаси зарур бўлган мойларни керакли миқдорда олишни кўзлаб тузилади. Мой билан бир қаторда парафин ва церезин ишлаб чиқарилади. Мойларни тозалаш қурилмалариниг чиқинди маҳсулотлари бўлган экстракт ва асфальтлар асосида битум ишлаб чиқарилади.
Давлат назорат органлари ва манфаатдор томонлар ўзларининг берилган материаллар бўйича бўлган хулосаларини 2 ҳафта ичида беради. Қарама қарши фикрлар пайдо бўлса, буни юқори ташкилотлар ҳал қилади.
Ҳамма қарама қаршиликлар тугатилгандан сўнг, вазир ёки корпорация бошлиғи томонидан буйруқ билан қурилиш майдонини жойлаштириш бўйича комиссия тузилади.
Комиссия раиси этиб лойиҳа бюртмачиси тайинланади. Комиссия корхонани жойлаштириш охирги вариантини танлаб олади ва қурилиш учун майдонни танлаб олганлиги ҳақида акт тузатади. Генерал лойиҳаловчи махсус топогеодезик суратларини олиш, инженер-геологик, лойиҳани ва ишчи ҳужжатларини тузиш учун керак бўлган барча ишларни бажаради.



Download 92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling