Ишлаб чиқариш корхоналарининг мақсади ва талаби


Лойиҳалаштириш учун топшириқ


Download 92 Kb.
bet5/6
Sana24.03.2023
Hajmi92 Kb.
#1293143
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
лойихалаш

Лойиҳалаштириш учун топшириқ

Буюртмачи лойиҳа тайёрлаш учун топшириқ беришга жавобгардир. Топшириқни тайёрлаш эса бевосита генерал лойиҳачи томонидан (бюртмачини талабига биноан) тайёрланади. Лойиҳалаш учун топшириқ тасдиқланган корхонани жойлаштириш ва ривожлантириш схемаси аосида тузилади.


Лойиҳалаш учун асосий бошланғич маълумотларга қуйидагилар киради:
1.Нефтни қайта ишлаш корхонасини қуриш ва жойлаштиришнинг тасдиқланган схемаси, асословчи материаллар ва шунингдек корхона қуриладиган районнинг ривожланиш ва ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш схемаси;
2.Лойиҳалаш учун берилган тасдиқланган топшириқ;
3.Лойиҳаловчи корхона учун яратилган янги технологик жараённи илмий-тадқиқот ҳисоботлари;
4.Давлат назорат органларининг қурилиш майдони районидаги атмосфера, сув ҳавзалари ва тупроқнинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар;
5.Транспорт ва инженер коммуникациялари шунингдек, электр, сув билан таъминлаш тармоқларига лойиҳадаги корхонани улаш тўғрисидаги техник шартлар (ТУ);
6.Майдонда олиб борилган инженер-қидирув ишлар тўғрисидаги маълумотлар;
7. Асбоб, буюм ва ускуналарнинг каталоги;
8. Маҳаллий қурилиш материаллари, ярим фабрикатлар, конструкцияларнинг каталоги;
9. Қурилиш ишлари учун район баҳолаш тўплами;
10. Пудратчи генерал ташкилот тўғрисида маълумот.

Нефть кимёси корхоналарининг қурилиши билан ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг ассортименти ортади. Нефть кимё корхонасида хом ашё сифатида бензин, индивидуал енгил углеводородлар, ароматик углеводородлар (бензол, толуол), суюқ ва қаттиқ парафинлар аралашмалари хом-ашё сифатида ишлатади.


Пиролиз нефть кимёси корхоналарнинг асосий ишлаб чиқариш жараёни бўлиб ҳисобланади. Пиролиз натижасида этилен, пропилен, бутилен-дивинил фракцияси, таркибида 60-90 % ароматик углеводородлар бўлган суюқ маҳсулотлар ва 10-40% ароматик бўлмаган (диен, олефин, циклоолефин) углеводородлар олинади. Олинган маҳсулотлар асосида кенг миқдорда нефтикимё синтез ишлари олиб борилади.



Download 92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling