Ишлаб чиқариш менежменти


Download 398 Kb.
bet35/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

13.4. ИНСОН САЛОҲИЯТИ.
Иқтисодий фан учун инсон характеристикасининг (сифатининг) меҳнат унумдорлигига таъсири муаммоси анъанавий ҳисобланади. Демак, А. Маршалл аҳоли соғлиги ва кучига – жисмоний, ақлий ва маънавий кучига боғлиқ бўлган шароитларни таҳлил қилган. У бу нарса “Энгель томонидан илгари сурилган унумдорлик элементларининг буюк классификациясига” мувофиқ келади, деб таъкидлаган, у учга бўлинади: а) “тана”; б) “онг”; ва в) “кўнгил”12.

  • Инсоннинг иқтисодий ва бошқарув жараёнларида иштирок этиши имкониятларини аниқлаш учун, одатда, “инсон салоҳияти”, “инсон капитали”, “ишчи кучи” каби тушунчалардан фойдаланилади. Инсон салоҳияти – унинг табиий маълумотлари (қобилиятлари), малакаси, тарбияси ва ҳаёт тажрибаси йиғиндисидир. Меҳнат салоҳияти – меҳнат жараёнида юзага келадиган инсон характеристикаларининг йиғиндисидир.

Инсон салоҳияти унумдорликни аниқлайдиган ва индивид, унинг оиласи, корхона ва бутун бир жамият учун даромад манбаси бўлиши мумкин. бундай харакеристикаларга, одатда соғлиқ, табиий қобилиятлар, таълим, малака, мобиллик киради. Ишчи кучи деганда, инсоннинг меҳнатга қобилияти, яъни унинг ишлаб чиқаришда қўлланилиши мумкин бўлган жисмоний ва интеллектуал маълумотлари тушунилади.
Инсоннинг энг муҳим характеристикаси соғлиқ ҳисобланади. Бутун жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти соғлиқни тўлиқ жисмоний ва ижтимоий фаровонлик ҳолати сифатида аниқлайди. Фаровонлик – ишчиларнинг қобилиятлари, эҳтиёжлари ва кутаётган натижалари ўртасидаги айрим руҳий гармонияларни ва атроф-муҳит таклиф этаётган ва намоён этаётган талаб ва имкониятлар билан характерланадиган онгнинг динамик ҳолатидир.
13.5. МЕҲНАТНИ МЕЪЁРЛАШТИРИШ АСОСЛАРИ
Меҳнатни меъёрлаштириш – вақт бирлигида ишлаб чиқариладиган максимал мумкин бўлган маҳсулот (иш, хизмат) ҳажмини, ишчилар ва ускуналар миқдорининг нисбатини ёки фаолиятнинг ҳар қандай соҳасида анивқ операцияни бажариш учун максимал даражада мумкин бўлган вақт аниқлаш, шунингдек, меъёрларга амал қилишни тасдиқлаш, назорат қилиш ва рағбатлантириш бўйича жараёндир.
Меҳнатни меъёрлаштириш бўйича ишларнинг мазмуни қуйидагилар ҳисобланади: ишлаб чиқариш жараёнини таҳлил қилиш, уларни қисмларга ажратиш, меҳнатни ташкил қилиш ва технологиянинг мақбул вариантини танлаш, ускуналарнинг ишлаш тартибини, меҳнатнинг усуллари ва услубларини, иш жойларининг хизмат кўрсатиши тизимини, меҳант ва дам олиш тартибини лойиҳалаштириш, технологик ва меҳнат жараёнининг хусусиятларига мувофиқмеъёрларни ҳисоб-китоб қилиш, уларни жорий қилиш ва ташкилий-техник шарт-шароитларни ўзгартириш бўйича навбатдаги тузатишлар киритиш. Меҳнатни меъёрлаштириш ишлаб чиқаришни технологик ва ташкилий тайёргарлиги ҳамда уларни оператиқ бошқаришнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Меҳнатни меъёрлаштириш бўйича ишлар меҳнатни ташкил қилиш ва технологияларни лойиҳалаштириш билан шунчалик чамбарчас боғланганки, кўпгина ҳолларда уларни чегаралаш қийин. Меҳнат харажатлари ва материаллар аслида ишлаб чиқаришни технологик ва ташкилий тайёргарлиги жараёнида белгиланади. Ишлаб чиқариш, меҳнатни ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишдаги ҳар бир жиддий ўзгариш меъёрлар ўзгариши билан бирги олиб борилиши зарур. Меъёрлаштирилган ресурслар таркиби аниқ ташкилий-техник шароитлар билан аниқланади. Шундай қилиб, йиғиш-монтаж операцияларини бажарадиган ишчилар учун асосий ресурс иш вақти ҳисобланади. Бу ресруснинг иш (маҳсулот) бирлигидаги зарурий ҳаражатлари вақт меъёрлари билан аниқланади. Шунинг учун ҳам бундай ҳолатда ишчининг меҳнат самарадорлигини баҳолаш вақтнинг фактик ва меъёрлаштирилган харажатларини қиёслаш асосида амалга оширилади. Станокчи ишчилар учун ҳам вақт бош ресурс ҳисобланади. Лекин станок ишлари учун ускуналар ва электроэнегиядан оқилона фойдаланишни рағбатлантириш ҳам муҳим роль ўйнайдики, у мазкур ресурс харажатларининг мувофиқ меъёрлари асосида амалга оширилади. Кўпгина ишлар учун (масалан, ўрнатадиган, таъмирлаш ишлари) ускуналардан фойдаланиш параметрларининг зарурий даражасини таъминлашда ускуналарнинг хизмат кўрсатиши харажатларини тежаш муҳим.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling