Ишлаб чиқариш менежменти
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Ишлаб чиқариш менежментининг моҳияти
- 1.2. Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида “Ишлаб чиқариш менежменти” фанининг предмети ва вазифалари
1-мавзу. “ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МЕНЕЖМЕНТИ” ФАНИНИНГ МОҲИЯТИ ВА МАЗМУНИ Ишлаб чиқариш менежментининг моҳияти. Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида “Ишлаб чиқариш менежменти” фанининг предмети ва вазифалари. “Ишлаб чиқариш менежменти” фанининг мазмуни. 1.1. Ишлаб чиқариш менежментининг моҳияти Тадбиркорлик фаолиятини бошлашдан олдин қайси ишни, қандай амалга ошириш кераклиги ва бу қанчага тушишини билиш керак. Ишлаб чиқариш жараёнини бошлашдан олдин унинг технологиясини ишлаб чиқиш, сарф-харажатлар нормаларини белгилаш, кадрларни жой-жойига қўйиш тартибини пухта ўйлаб кўриш ва ҳ.к. талаб eтилади. Бевосита моддий ишлаб чиқариш соҳасида меҳнат предмети бўлиб хом ашё ва материаллар, меҳнат қуроллари бўлиб-асбоб-ускуналар, бунинг натижаси бўлиб эса-тайёр маҳсулот ҳисобланади. Ишлаб чиқариш менежменти соҳасида меҳнат предмети бўлиб ахборот ҳисобланади; бошқарув ишининг объекти бўлиб одамлар, меҳнат жамоаси ва ишлаб чиқариш жараёнида юзага келадиган муносабатлар қатнашади; бошқарув ишининг натижаси бўлиб эса бошқарув қарорларини тайёрлаш учун зарур маълумотлар ва бошқарув қарорларининг ўзи ҳисобланади. 1.2. Бозор муносабатларига ўтиш шароитларида “Ишлаб чиқариш менежменти” фанининг предмети ва вазифалари Бошқарув фани ривожланиб, инсон фаолиятининг йирик ва мураккаб мустақил соҳасига айланди. Унда жуда кўп киши банд бўлиб, улар меҳнат жамоаларига изчил таъсир кўрсатадилар, яъни улар бошқа кишиларни бошқарадилар, меҳнат жамоаларининг ишини ташкил қиладилар. Бошқарувчи-менежер ишининг муваффақияти ва самарадорлиги кўп жиҳатдан менежмент ташкилотининг савияси билан белгиланади. Масалан, цех бошлиғи ишининг муваффақияти ва самарадорлиги ташкилот ва меҳнатга ҳақ тўлаш, ташкилот ва иш жойларига хизмат кўрсатиш, шунингдек, цех бошлиғининг қўл остидагилар билан муомала қила билиши, раҳбарлар билан ўзаро муносабатлари, бошқарув қарорларини ўз вақтида қабул қила олишига боғлиқ бўлади. Бошқарув назарияси (менежмент асослари)дан маълумки, ишлаб чиқариш бошқаруви фанининг предмети, ишлаб чиқариш жараёнида кишилар ўртасида вужудга келувчи бошқарув муносабатлари ҳисобланади. Бошқарув муносабатлари бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимлар ўртасида, яъни бошқарув аппарати ходимлари ва ишлаб чиқариш жамоаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва алоқаларнинг мураккаб мажмуини ташкил қилади. Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling