Ишлаб чиқариш менежменти


РЕЖАЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


Download 398 Kb.
bet4/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

2.3. РЕЖАЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ
Бундай ҳолатда режалаштириш бўйича ишларни ташкил қилиш деганда режалаштириш тизимининг ташкилот (фирма) мақсадларига эришиш бўйича чиқишида киришни қайта ишлаш жараёни тушунилади. Бу жараённи тизимли равишда тақдим этамиз (2.2-расм).
Режалаштириш тизими компонентларини кўриб чиқамиз. Кириш, чиқиш, ташқи муҳит ва айланма алоқа режалаштириш тизими ташқи муҳитининг компонентлари ҳисобланади.
Кириш – ташкилотнинг мақсадлари ва миссияларига мувофиқ ҳолда стратегик маркетинг босқичида ишлаб чиқиладиган режалаштирилган объектнинг рақобатбардошлик меъёрлари, режаларни ишлаб чиқиш учун зарур бўлган қўшимча ахборотлар, зарурий ресурслар ва хужжатлардир. Чиқиш – рақобатбардошлик меъёрлари ва бошқа талабларни бажаришда истеъмолчилар (бозор) талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган режалар.
2.4. СТРАТЕГИК МАРКЕТИНГ РЕЖАЛАШТИРИШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА
Стратегик маркетинг – бу биринчидан, ҳар қандай фаолиятнинг истеъмолчига йўналтирилганлиги концепциясидир, иккинчидан, объект ҳаётийлик даврининг биринчи босқичи, учинчидан, бошқарувнинг биринчи умумий функциясидир. Фаолиятнинг истеъмолчига йўналтирилганлиги машҳур тамойилда акс этади: “Истеъмолчига керак нарсани ишлаб чиқаринг, унга ўзингиз ишлаб чиқарган нарсани сотишга ҳаракат қилманг”. Бундан ташқари, бу тамойил маркетингнинг эмас, фирманинг мақсадини акс эттиради. Тизимли ёндашувни қўллаган ҳолда бошқарув субъекти мазкур тизим чиқишининг юқори сифатини таъминлаши лозим (унинг киришининг юқори сифати шароитида), у бир вақтнинг ўзида бошқа тизим истеъмолчининг кириши ҳисобланади.
Агар ҳар бир тизим (тизимча) истеъмолчига қаратилган ҳар қандай фаолият йўналиши бўйича маркетинг концепциясини кузатадиган бўлса, унда уларнинг “чиқиш” сифати юқори бўлади ва унга мувофиқ глобал тизим чиқишининг сифати ҳам жуда юқори бўлади. Бу концепция амалга оширилиши учун дастлаб ва ташқи тизим билан ўзаро алоқадорликда (ва иложи борича бу алоқаларни яхшилаш бўйича) сифат таҳлил қилиниши, “кириш”нинг юқори сифатини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиниши ва таҳлил қилиниши лозим, кейин эса тизимнинг ўзида жараён сифатини ошириш мумкин бўлади (бошқарувни барқарорлаштириш, унинг самарадорлигини, ташкилийлигини, сифатини ошириш).

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling