Ишлаб чиқариш менежменти


ТАШКИЛОТНИ БОШКАРИШ ТИЗИМИНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАНГАНЛИГИ


Download 398 Kb.
bet8/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

3.3. ТАШКИЛОТНИ БОШКАРИШ ТИЗИМИНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАНГАНЛИГИ
ТБТнинг асосий тизимчаси ташкилотнинг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини аниқлайдиган илмий асослаш тизимчаси ҳисобланади. Ҳозирги вақтда бошқарукв тизимини қуриш ва фаолият юритишини илмий асослаш бўйича бажарилаётган ишлар ҳажми биз таклиф этаётган ҳажмнинг 10%ини ташкил этади.
ТБТнинг илмий даражасини ошириш ғояси шундан иборатки, малакаси юқори мутахассислар, олимлар ва менежерларнинг ақлий меҳнати самарадорлиги жисмоний меҳнат самарадорлигидан бир неча юз, минг марта юқоридир.
ТБТни илмий асослаш тизимчаси компонентларига қуйидагилар киради:

  1. иқтисодий қонунлар ва ташкилот қонунлари механизмларини ўрганиш;

  2. бошқарувнинг илмий ёндашувларини қўллаш;

  3. турли объектларни бошқариш тамойилларини қўллаш;

  4. турли объектларни бошқаришнинг замонавий услублари ва моделларини қўллаш;

Мураккаб бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда ўрганилиши лозим бўлган иқтисодий қонунларга қуйидагилар киради:

    • талаб ва нарх ўртасидаги боғлиқлик қонуни (талаб қонуни);

    • таклиф ва нарх ўртасидаги боғлиқлик қонуни (таклиф қонуни);

    • талаб ва таклиф ўртасидаги боғлиқлик қонуни;

    • рақобат қонуни (қонуннинг амал қилиши механизми жаҳон амалиётида илк бор бизнинг 1995 йилда чоп этилган “Товар рақобатбардошлиги менежменти” китобида тасвирланган);

    • эҳтиёжларнинг ортиб кетиши қонуни;

    • объектнинг хизмат муддати давомида ундан олинадиган фойдали самара бирлигида ўтган, ҳозирги ва келажакдаги суммани тежаш каби вақти тежаш қонуни;

    • ишлаб чиқариш қамрови фойдаси қонуни;

    • қўшимча харажатларнинг ўсиб бориши қонуни;

    • даромадлиликни ўлдирадиган қонун ва бошқалар.

Менежментга бир-бири билан эксклюзив тарзда ўрин алмаша оладиган ёндашувда менежментнинг америкача назариясида тасдиқланадиган ўрнидан фарқли равишда жаҳон назарияси ва амалиётида биз томонимиздан илк бор илмий ёндашувлар бир-бирининг ўрнини боса олмаслиги, балки барчаси баробар қўлланилиши лозимлиги исботланди, чунки улар бошқарувнинг умуман турли жиҳатларини ёритадилар. Бошқарув (менежмент)да қўлланиладиган илмий ёндашувларнинг миқдори ва чуқурлиги муаммоларнинг қиймати ва мураккаблиги билан аниқланади. Муаммо (объект) қанчалик қиммат, мураккаб ва долзарб бўлса, ҳар бир ёндашув шунчалик кенг ва чуқур таҳлил қилиниши лозим. Албатта, худди ҳозирги пайтда юз бераётганидек, фақат америка китобларини ўрганиш, илмий ҳеч нимадан фойдаланмаслик, фақат қарорларо қабул қилишнинг жисмоний (интеллектуал бўлмаган) услубидан – 2П4С (пол, шифт ва тўрт девор) фойдаланиш мумкин, бунда Россия келажакда ҳам худди ҳозиргиларга эга бўлади: бир неча бойлар россия табиий ресрурслари ҳисобига яшайди, қолганлар камбағалликда, зўрға кун кечирадилар. Бошқарув қарорлари сифати пастлининг асосий сабаби коррупция ҳисобланади конкуренция механизмининг кечиктирб бўлмаслиги, бошқарув илмий услубларининг эътибордан четда қолиши.
ТБТ илмий асосланганлиги компонентлари таркибида тарли объектларни бошқариш тамойиллари ҳам киритилиши лозим. Ўқув ва илмий адабиётларда кўриб чиқилганлар мазкур объект ёки функция хусусиятларини характерлайдиган барча соҳаларни қамраб олмайди, тизимсиз ва мажмуали эмас, бу эса муамммоларни ҳал қилиш жараёнларини аввал бошиданоқ ҳар томонлама тўлиқ ёритиб бериш имконини бермайди.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling