Ишлаб чиқариш менежменти


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар


Download 398 Kb.
bet10/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар

  1. Тизимли ёндашувнинг моҳияти нимада?

  2. Ташкилотни бошқариш тизими қандай тизимчалардан иборат?

  3. Ташкилот тизимли тузилмасининг афзалликлари нимада?

  4. ТБТнинг ташқи муҳити қандай компонентлардан иборат?

  5. Ташкилот макромуҳити омилларига характеристика беринг.



4-мавзу. ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ
4.1 Ташкилий тузилмалар.
4.2. Ишлаб чиқариш тузилмалари
4.3. Ишлаб чиқариш жараёнлари кўринишлари
4.4. Маконда ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш.
4.5. Вақтда ишлаб чиқариш жараёнларини ташкил этиш.
4.6. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш тоифаларининг тавсифи.


4.1. Ташкилий тузилмалар
Ташкилий тузилмалар – менежмент тизими амал қилишининг қурилиши ва координацияси, бизнес-режани, инновацион лойиҳаларни бажариш бўйича бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш билан шуғулланадиган бўлим ва хизматлар йиғиндисидир. Корхона ташкилий тузилмасининг тури, мураккаблиги ва иерархиклигини (бошқарув даражасининг миқдори) ни аниқлайдиган асосий омиллар қуйидагилар ҳисобланади:

  • Ишлаб чиқариш қамрови ва савдо ҳажми;

  • Чиқарилаётган маҳсулот номенклатураси;

  • Маҳсулотни соддалаштиришнинг мураккаблиги ва даражаси;

  • Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, концентарциялаш, комбинациялаш ва кооперативлаштириш даражаси;

  • Ҳудуд инфратузилмасини ривожлантириш даражаси;

  • Корхонани халқаро интегрлаштириш (фирма, ташкилот) ва бошқалар.

Корхона тузилмасининг ривожланиш омилларига қуйидагилар киради:

  • Ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш ва коопиративлаштиришни ривожлантириш;

  • Бошқарувни автоматлаштириш;

  • Тузилмани лойиҳалаштиришга ва менежмент тизимини амал қилишига жами илмий ёндашувларни қўллаш;

  • Ишлаб чиқариш жараёнларини оқилона ташкил қилиш тамойилларини кузатиш (пропорционаллик, тўғри аниқлик ва бошқалар);

  • Мавжуд бошқарув тузилмаларини муаммоли-мақсадли тузилмага ўтказиш.

Корхонанинг муаммоли-мақсадли тузилмасини шакллантиришнинг асосий тамойиллари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Мақсадли ёндашув, корхонанинг мақсад дарахти тузилмасини шакллантириш;

  • Корхона раҳбарлари ўринбосарлари миқдорини аниқлашда мажмуалилик (мақсад дарахтининг биринчи даражаси).


Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling