Ишлаб чиқариш менежменти


Сифатни умумий бошқариш концепциясини таҳлили қилиш. Рақобатбардошликни таъминлаш тизими


Download 398 Kb.
bet18/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

7.4. Сифатни умумий бошқариш концепциясини таҳлили қилиш. Рақобатбардошликни таъминлаш тизими.
7.1 бўлимда таъкидланганидек, ташкилотнинг мақсади (ёки менежмент тизими) рақобатга бардошли товар чиқаришдир. Ўз навбатида, иерархияниг биринчи даражасида рақобатбардошлилик омиллари маҳсулотнинг сифати, унинг нархи, маҳсулотдан фойдаланиш харажатлари (эксплуатация) ва унинг 4:3:2:1 нисбатдаги сервиси сифати (маҳсулот, хизматлар ва бошқа менежмент объектлари сифатига устуворлик берилади) бу ердан сифатнинг ошиши – ташкилот мақсадининг глобали эмас, локали эканлиги келиб чиқади. Глобал мақсад – чиқраилаётган товар рақобатбардошлигини таъминлашдир.
Агар маҳсулот ҳаётийлик цикли босқичлари бўйича рақобатбардошлиликни таъминлаш услубларини ёритадиган асосий тартибларни кўриб чиқсак, уларни қуйидаги кетма-кетликда ўрганиш лозим: стратегик маркетинг (стратегик менежмент) – инновацион менежмент – ишлаб чиқариш менежменти. Ўз навбатида, кейинги тартибни йириклаштирган ҳолда қуйидагиларга ажратиш мумкин: молиявий менежмент, персонални бошқариш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, сифатни бошқариш (ишлаб чиқариш соҳасида), тактик маркетинг. Ҳозирги вақтда ОТМларда “Рақобатбардошликни бошқариш” ёки “Рақобатбардошликни таъминлаш тизими” курслари ўқитилмаяпти. Бу масалалар муаллифнинг рақобатбардошлик ҳақидаги монографиясида баён қилинган.
Кейинроқ, тизимлилик, мажмуавийлик, мантиқийлик нуқтаи назаридан 4.3 бўлимда баён қилинган ТQМ нинг 24 та компонентини кўриб чиқамиз. 1-4, 7 ва 10 компонентлар ишланмалар жараёнидаги назоратга, қўйиладиган материаллар, тайёр маҳсулотлар, маҳсулот ва ишлаб чиқариш, маҳсулот сифати ҳақида ахборот берадиган аппаратуралар сифати назоратига (кириш назоратига) бағишланган. Компонентларнинг келтирилган ифодалари бир қатор вазифаларни келтириб чиқаради. ТQМ компонентлари рўйҳати назорат функциясидан бошланади, аслида тизимли таҳлилдан бошлаш лозим эди. Агар назорат функциясини алоҳида тузилмалаштирилса, унда бу ерда иерархиянинг турли даражаларининг кичик функциялари бўлади: нолли (маҳсулот сифати назорати), бирламчи (ишлаб чиқариш жараёни назорати), иккиламчи (ишлаб чиқариш жарёнидаги назорат, кириш назорати, тайёр маҳсулот назорати) ва учинчи даража (қўйилган материаллар назорати, маҳсулот сифати ҳақида ахборот берадиган аппаратуралар назорати).
ТQМ тизимида бошқарувнинг илмий ёндашувлари ва услублари кўрилмайди. Биринчи даражали рақобатбардошлилик омили каби сифат нолинчи даража рақобатбардошлик омили билан, шунингдек, биринчяи даражанинг бошқа омиллари – нарх, истеъмол соҳасидаги харажатлар ва маҳсулот сервиси сифати билан боғланмаган. ТQМ учта тизимчасининг тизимлилик ва мажмуавийлик иалабларига жавоб бермайди: асос тизим, техник таъминот тизими, такомиллаштириш ва ривожлантириш тизими. Масалан, асос тизимга бошқарувнинг илмий ёндашувлари, тамойиллари, ва функцияларини, таъминловчи тизимга эса – илмий-методик, ҳуқуқий, ахборот ва ресурс таъминотини киритиш мумкин эди.
ТQМни жорий этиш учун қўлланиладиган усуллар ва воситалар тизимлилик, мажмуавийлик ва мантиқийлик талабларига тўла жавоб бера олмайди. Биринчидан, нима учун фақат сифат, жараёнлар, персонал ва ресурсларни бошқариш учун усул ва воситалар кўриб чиқилмайди? Тузилмалар, ахборотлар, ишлаб чиқариш воситалари, молия ва бошқалар қани? Иккинчидан, усул ва воситалар ичига тизим тушунчалари, услублари ва турли объектлари киритилади. Учинчидан, таҳлил, башоратлаш, мақбуллаштириш, мотивация, персонални бошқаришнинганиқ услублари йўқ.
Хулоса: кўрсатилган камчиликларни ҳисобга олган ҳолда ТQМ тизимини глобал тизим сифатида россия корхоналарида жорий қилиш тавсия этилмайди. У рақобатбардошликни таъминлаш тизимининг тизимчаси сифатида ишланиб бўлинганидан кейин тавсия этилади (СОК).
Назарий нуқтаи назардан чиқарилаётган товарлар рақобатбардошлигини таъминлаш муаммоларини мажмуали қамраб олиш учун статика ва динамикада ҳамда тузилма ва жаарёнда бир вақтда кўриб чиқиш зарур. Тузилма сифатида рақобатбардошлиликни таъминлаш тизими – ташкилотнинг чиқарилаётган товар рақобатбардошлигини таъминлашга йўналтирилган ташқи муҳити (“кириш”, “чиқиш”, ташқи муҳит билан алоқалар, айланма алоқа) ва унинг ички тузилмаси (илмий йўналиш тизимчалари, мақсадли, таъминловчи, бошқарилувчи ва бошқарувчи тизимчалар) дан иборат бўлган тизим. Жараён сифатида рақобатбардошликни бошқариш тизими – ўзаро боғланган илмий ёндашувлар, тамойиллар, услублар, чиқарилаётган товарлар рақобатбардошлигини таъминлаш учун бошқавриладиган объектларнинг ҳаётийлик цикли босқичлари ва бошқарувнинг барча функциялари бўйича ишлаб чиқиладиган воситалар ва чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнидир.
СОК тузилмаси маркетинг ва менежментнинг ҳар қандай тизими учун асос ҳичобланади, унинг мақсади ягона йўналтирилганликда - рақобатбардошликни таъминлашда махсусдир. Масалан, стратегик маркетингнинг мақсади келажакдаги товарлар ва ташкилотнинг рақобатбадош стратегиясининг рақобатбардошлик меъёрларининг ишлаб чиқиш ҳисобланади. Инновацион менежментнинг мақсади олдин ишлаб чиқилган меъёрларга мувофиқ келадиган рақобатбардош янгиликларни ва уларнинг инновацияларини ишлаб чиқиш. Ишлаб чиқариш менежментининг мақсади – рақобатга бардошли маҳсулотлар чиқариш. Тактик маркетингнинг мақсади рақобатга бардошли товарларни истеъмолчигача етказиб беришни тезлаштириш ва уларнинг сифатли сервисини ташкил этиш ҳисобланади. Чиқарилаётган товарлар ҳаётийлик циклининг барча босқичлари бўйича бажариладиган ишларни мажмуали ташкил қилиш учун мақсадли тизимча бир компонент – товар савдо бозорини кенгайтириш билан тўлдирилади.
СОКнинг асос тузилмасидан ташқари юқорида санаб ўтилган мақсадларга эришиш учун маркетинг ва менежмент кўринишлари бўйича тузилмалар қурилиши лозим. Бунда биринчи, иккинчи, учинчи ва бешинчи тизимча, шунингдек, ташқи муҳит тузилмалари асос тузилмага қиёслаганда ўзгаришсиз бўлиб қолади. Уларнинг мазмуни ҳар бир аниқ ҳолатда аниқланади. Масалан, алоқалар миқдори ва истеъмол қилинадиган товарлар учун стратегик ва тактик маркетинг тузилмаси оддий ҳисобланади. Инновацияон ва ишлаб чиқариш менежменти тизимчаларининг тузилмалари, шубҳасиз, ташқи ва ички алоқаларнинг ва ички алоқалар ҳамда сарфланадиган ресурсларнинг катта миқдори ҳисобига анча мураккабдир. Бунда ташқари, стратегик маркетинг бўйича масалаларни ҳал қилиш дастлабки ахборотларнинг катта ҳажмини башоратлаш ва мақбуллаштириш услубларининг қўлланилишини назарда тутади. Инновацияон менежмент қиммат турадиган лаборатория ускуналарига сарфланадиган катта ҳаражатларни, илмий ёндашувларни қўллашни, юқори малакали олимлар ва мутахассисларни жалб қилишни талаб қилади. Ишлаб чиқариш менежменти масалаларини ҳал қилиш катта ҳажмдаги моддий техник, ёнилғи-энергетика ва меҳнат ресурсларини қўллаш билан боғлиқ. Тактик маркетинг жамоатчилик билан кенг алоқаларни ва мобил малакали кадрларни назарда тутади.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling