Ишлаб чиқариш менежменти
Халқаро сифат тизими ИСО 9000:2000 стандартлари
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
7.5. Халқаро сифат тизими ИСО 9000:2000 стандартлари.
1988 йилда қабул қилинган ИСО 9000:2000 халқаро стандартлари – бу қуйидаги стандартларни ўз ичига оладиган тизимдир: - ИСО 9000 “сифатни таъминлаш бўйича сифат ва стандартларга умумий раҳбарлик қилиш. Танлаш ва қўллаш бўйича кўрсатмалар раҳбарлари”; - ИСО 9001 “Сифат тизими. Лойиҳалаштириш ва (ёки) ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, монтаж ва хизмат кўрсатишда сифатни таъминлашу чун модель”; - ИСО 9002 “Сифат тизими. Охириги назорат ва монтажда сифатни таъминлаш учун модель”; - ИСО 9003 “Сифат тизими. Охириги синов ва назоратда сифатни таъминлаш учун модель”; - ИСО 9004 “Сифатга умумий раҳбарлик ва сифат тизими элементлари. Бошқарувчи кўрсатмалар”. Халқаро стандартлар қуйидаги вазиятларда қўлланилади: агар шартномада лойиҳавий ишларга ва маҳсулотларга талаблар эксплуатацион харктеристикалар кўринишида ифодаланган бўлса ёки уларни аниқлаш зарурати кўрсатилган бўлса, алоҳида келишилади; агар истеъмолчи қўйилган маҳсулот белгиланган талабларга мос келишига ишонч ҳосил қилса. Воситачи лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, монтаж ва хизмат кўрсатиш соҳасида ўз имкониятларини исботлаши лозим. Товар воситачиси сифат тизимини маҳсулотнинг белгиланган талабларига мувофитқлигини таъминлайдиган восита сифатида хужжат билан расмийлаштирилган ишчи ҳоалтини ишлаб чиқиши ва қўллаб-қувватлаши лозим. Бу қуйидагиларни ўз ичига олади: стандарт талабларига мувофиқ, сифат тизимига тегишли хужжат билан расмийлаштирилган муолажа ва кўрсатмаларни тайёрлаш; сифат тизимининг хужжатлаштирилган муолажа ва кўрсатмаларини самарали қўллаш; ИСО 9000:2000 халқаро стандартларининг хусусиятлари қуйидагилардан иборат: маҳсулот сифатини бошқаришга тизимли ёндашувни қўллаш; истеъмолчига йўналтирилганлик; маҳсулот ҳаётийлик циклининг бутун босқичларида талабларни регламентлаштириш; маҳсулот сифатини бошқариш барча асосий функциялар бўйича амалга оширилади (мотивлаштириш ва тартибга солишданг ташқари); аниқ талабларни хужжатли расмийлаштириш (иложи борича миқдорий); тавсиявий характер. Китобда асосланган ИСО халқаро стандартларида сифат тизимлари бўйича менежмент тизимига 20 та ёндашувдан бор-йўғи бештасигина қўлланилган (тизимли, интеграцион, истиқболли, миқдорий, динамик). Бу ерда шундай хулосага келиш мумкинки, сифатнинг халқаро тизимларини жорий этиш фирма менежментини анча оширади. Етакчи фирмалар рақобатдош афзалликликларни таъминлашда менежментнинг мураккаб услубларини қўллаш ҳисобига товарларнинг юқори сифатига эришмоқдалар. Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling