Ишлаб чиқариш менежменти


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар


Download 398 Kb.
bet27/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар:

  1. Жамоатчилик ишлаб чиқариши самарадорлигини оширишда ресурс таъминотининг роли қандай?

  2. Товар ресурс сиғими ва унинг рақобатбардошлиги орасидаги алоқа қандай?

  3. Нима учун ҳозирги вақтда вақтни тежаш қонуни ишламаяпти?

  4. Товар ресурс сиғими кўрсаткичлари таснифини келтиринг.

  5. Ресурс сиғимининг солиштирма ва нисбий кўрсаткичлари фарқи нимада?

  6. Нима учун товар ресурс сиғимини товарнинг бутун ҳаётийлик цикли босқичларидаги харажатларни ҳисобга олган ҳолда аниқлаш лозим?

  7. Ташкилот фаолияти самарадорлигикўрсаткичлари тизимини ёритинг.

  8. Ишлаб чиқариш рентабеллиги ва маҳсулот рентабеллиги кўрсаткичларини фарқи нимада?

  9. Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигиқандай ҳисобланади?

  10. Ресурслардан фойдаланиш самарадорлигининг интеграл кўрсаткичлари қандай аниқланади?



10-мавзу. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАЛАРИДА МАРКЕТИНГ ХИЗМАТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ АСОСЛАРИ
10.2. Бозорни сигментлаштириш.
10.3. Товар рекламасини ташкил қилиш.
10.4. Товар савдосини ташкил қилиш ва рағбатлантириш.
10.5. Маркетинг самарадорлигини ташкил қилиш.


10.1. Ташкилот (фирма) маркетинг хизматининг функциялари ва тузилмаси.
Маркетинг тадқиқотлари – истеъмолчиларнинг интизомига, алоҳида шахслар ва ташкилотларнинг уларнинг иқтисодий, жамоатчилик, сиёсий ва кундалик фаолиятларига нисбатан муносабатларига, фикрлари, мотивацияси ва бошқаларга тегишли бўлган маълумотларни тизимлаштирилган ҳолда йиғиш ва объектив тарзда ёзиб олиш таснифлаш ва таҳлил қилиш ҳамда тақдим этишдир.
Халқаро миқёсдаги маркетинг тадқиқотларининг тамойиллари ва қоидалари илк бор 1948 йилда Халқаро Савдо палатасининг Халқаро Кодекси билан регламентланган. 1972 йилда мазкур Кодекс жамоатчилик фикри ва маркетингни ўрганиш бўйича Европа ҳамжамияти томонидан аниқлаштирилган. маркетинг тадқиқотларининг тамойиллари қуйидагилардан иборат:

  • шахс ҳуқуқларига амал қилиш;

  • маркетинг тадқиқотлари натижалари унинг муаллифининг розилигисиз бирон-бир шахс ёки ташкилотга берилмаслиги керак;

  • адолатли рақобат ҳуқуқларига амал қилиш;

  • хулосаларнинг асосланганлиги;

  • тадқиқот сифатини текшириш учун ахборотларнинг ошкоралиги.

Социологик (маркетинг) тадқиқотларининг қоидалари – бу 1) ахборот берувчиларнинг анонимлиги; 2) ахборот берувчилар ҳуқуқларини аниқлаш; 3) мижозлар в тадқиқотчиларнинг ўзаро мажбуриятлари; 4) жамоатчилик билан алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик танқиди; 5) мижознинг конфиденциаллиги; 6) алоҳида мижоз ёки унинг маслаҳатчисининг ҳисоботидан фойдаланиш.
Товар ва фирма рақобатбардошлигининг меъёрлари бизнес-режа тузилгунига қадар ишлаб чиқилади ёки башрат қилинади. Янги товар ишлаб чиқаришга тайёргарлик кўриш ва ишлаб чиқариш жаарёнларини ташкил этиш босқичларида маркетингнинг таъкидлаб ўтилган материаллаштирилиши амалга оширилади. Муаллифнинг “маркетинг” тушунчаси моҳиятини муҳокама қилинган уч элемент ташкил этади: 1) истеъмолчига йўналтирилган ҳар қандай фаолият концепцияси; 2) объект ҳаётийлик циклининг биринчи босқичи; 3) менежментнинг биринчи умумий функцияси. Маркетинг моҳиятини истеъмолчига йўналтирилган ҳар қандай фаолият концепцияси сифатида характерлайдиган уч элементдан биринчиси қуйидагиларда амалга оширилади: а) стратегик режалаштиришда; б) корхона бўлимлари ҳақидаги низомларни ишлаб чиқишда; в) тайёрланган товарни сотиш бўйича бир қатор масалаларни ҳал қилишда. Учинчи элементнинг охирги жиҳатига қуйида муҳокама қилинадиган материаллар бағишланган.
Маркетинг бўйича машҳур мутахассислардан бири Ф. Котлернинг таъкидлашича, маркетинг тизимида харидор, сотувчи ва хизматчи, муниципалитетлар (қонун чиқарувчилар) олдида қуйидаги муаммолар юзага келади.
10.2. БОЗОР СЕГМЕНТАЦИЯСИ
Корхонанинг бош мақсади, маълумки, тайёрланган маҳсулотни ўз вақтида ва фойдали сотиш йўли билан ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш ва даромад олиш ҳисобланади. бу мақсадга эришиш учун корхона ўз рақобатдош афзалликларини белгилаши ва амалга оширишига, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришига ва ўз фаолиятини аниқ истеъмолчилар гуруҳига йўналтирган ҳолда бозордаги ўз улушини аниқлашига тўғри келади. Бозорнинг мақсадли сегменти бўйича гуруҳларни, товарнинг ҳажми, нархи ва етказиб бериш муддати ва эҳтиёжларни қондириш технологиясини аниқлаш бўйича ишлар бозорни сегменлаштириш, дейилади. сегментлаштиришнинг страгегик масалалари “Стратегик маркетинг” да муҳокама қилинади. Мазкур мавзуда аниқ жорий вазиятларни ҳисобга олган ҳолда маркетинг страгегиясини амалга оширишнинг тактик масалалари муҳокама қилинади.
Стратегик маркетинг ва ва стратегик режалаштириш босқичларида фирма стратегияси шакллантирилади, товар рақобатбардошлигининг меъёрлари башорат қилинади, асос бозорни қамраб олиш стратегияси аниқланади. Бу стратегияни амалга ошириш босқичида истеъмолчилик товарлари учун қуйидаги босқичлар бўйича бозорни микросегментлаштириш ўтказилади:

  1. товар бозорларини товарнинг ихтиёрий афзалликлари нуқтаи назаридан бир турдаги сегментларга ажратиш;

  2. мақсадли сегментларни фирма вазифаларидан ва унинг ўзига хос имкониятларидан рақобатчиларининг ўрнидан келиб чиқққан ҳолда танлаш;

  3. товарни ҳар бир мақсадли бозорда жойлаштириш;

  4. мақсадли маркетинг дастурини ишлаб чиқиш3.

Биринчи босқич – товар бозорларини би турдаги сегментларга ажратиш қуйидаги услублар билан амалга оширилади:

    • истеъмолчиларнинг ижтимоий-демографик характеристикалари асосида (ижтимоий-демографик ёки тасвирий сегментлаштириш);

    • салоҳиятли истеъмолчилар товардан излайдиган услуб асосида (фойда бўйича сегментлаштириш);

    • фаоллик атамаларида тасвирланган ҳаёт тарзи, манфаатлар ва фикрлар асосида (ижтимоий-маданий сегментлаштириш);

    • харид қилишдаги тартиб-интизом характеристикаси асосида (интизомли сегментлаштириш).

Сегментлаштиришнинг бу услубларининг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга, биз буни қуйида кўриб чиқамиз. ижтимоий-демографик сегментлаштириш гипотезага асосланган сегментлаштиришнинг эгри услубидир, бунда ижтимоий-демографик профилларнинг фарқи билан истеъмолчиларнинг истакларидаги фарқлар аниқланади. Энг кўп қўлланиладиган ўзгарувчан ижтимоий-демографик сегментлаштириш жойлашган жой, жинс, ёш, даромад, ижтимоий тоифа ва бошқалар ҳисобланади.
Кейинги йилларда саноати ривожланган мамлакатларда жуда кўп ижтимоий–демографик ўзгаришлар юз берди, уларга қуйидагиларни киритиш мумкин: туғилиш даражасини пасайтириш, ҳаёт давомийлигининг ўсиши, ишлайдиган аёллар миқдорининг ошиши, бир оз кечроқ никоҳлар, ажралишлар миқдорининг ўсиши, тўлиқ бўлмаган оилалар миқдорининг ортиши. Бу ўзгаришлар ҳаёти тарзи ва истеъмол шаклларига тўғридан-тўғри таъсир кўрсата бошлади. Улар бозорнинг янги сегментини яратадилар ва шу билан бир вақтда мавжуд сегментларда талаблар ўзгариши билан шартлашадилар. Бу услубга, асосан, ижтимоий-демографик ўзгарувчанликни ўлчашни осонлиги ва зарур ахборотларнинг қулайлиги сабабларига кўра жуда кўп мурожаат қилинади. Шу билан бирга саноати ривожланган мамлакатларда ижтимоий-демографик сегментлаштиришнинг башоратли қобилияти турли жамоавий синфлар учун истеъмол услубларининг ўсиб борувчи стандартлаштирилиши билан боғлиқ ҳолда пасайиш тенденциясига эга. Шунинг учун ҳам истеъмолчилар интизомини тушунтириш ва олдиндлан билиш имкониятига эга бўлиш учун ижтимоий-демографик сегментлаштириш сегментлаштиришнинг бошқа услублари билан тўлдирилиши лозим.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling