Ишлаб чиқариш менежменти


ТОВАР РЕКЛАМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


Download 398 Kb.
bet28/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

10.3. ТОВАР РЕКЛАМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Илмий адабиётларда “реклама” тушунчасининг кўпгина таърифлари юритилган. Масалан, реклама ахборот тарқатишнинг пуллик воситалари воситачилари орқали амалга ошириладиган коммуникациянинг шахсий бўлмаган шаклини молиялаштириш манбаларини аниқ кўрсатган ҳолда ўз ичига олади. “Реклама – бу сотувчи ва харидор ўртасидаги диалог бўлиб, бу ерда сотувчи реклама воситаси орқали ўз истакларини, харидор эса, шу товарга манфаатдорлигини акс эттиради. Агар харидорда қииқиш уйғонмаса, диалог бўлмаган ҳисобланади, реклама берувчи эса ўз мақсадига эриша олмаган бўлади”4.
“Реклама – фирмага тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилмаган салоҳиятли харидорга хабар бериш имконини берадиган коммуникация воситасидир. Рекламага мурожаат қилар экан, фирма марка имиджини яратади ва савдогарлар томонидан ҳамкорликка эришган ҳолда охириги истеъмолчида машҳурлик капиталини шакллантиради. Реклама – киргизиш стратегияси учун савдо персоналига ўхшаган, ботивқ коммуникация стратегиясининг асосий воситасидир”5.
“Словарь-справочник менеджера” да қуйидагича таъриф берилади: “Реклама – ҳар қандай шаклда, ҳар қандай восита томонидан – жисмоний ва юридик шахслар ҳақида, товар, ғоялар ва бошланмалар (реклама ахбороти) ҳақида тарқатиладиган ахборотдир, у номаълум шахслар доираси учун мўлжалланган ва уларнинг жисмоний, юридик, шахсларга, товарларга, ғояларга, бошланмаларга қизиқишларини шакллантириш ёки қўллаб-қувватлашга ва товар, ғоялар ва бошланмаларнинг амалга оширилишига чақирилган”6.
“Современный экономический словарь” да реклама қуйидагича шарҳланади: “фирманинг салоҳиятли харидорлар, товар ва хизматларнинг истеъмолчиларини уларнинг сифати, афзалликлари, устуворликлари, шунингдек, фирманинг ўз хизматлари ҳақида очиқдан-очиқ хабардор қилишидир”7.
Юқоридаги таъриф элементларини ҳисобга олган ҳолда рекламанинг қуйидаги таърифини келтирамиз. Реклама – маркетинг функцияси сифатида инсонга виждонли таъсир кўрсатишнинг психологик, ҳуқуқий, иқтисодий, ва бошқарув услубларининг йиғиндиси ва салоҳиятли харидорларни объектни сотиш ёки харидорларда унга қизиқиш уйғотиш мақсадида объектларнинг сифати, нархи, афзалликлари, хусусиятлари, хавфсизлиги ва объектлардан фойдаланишнинг тежамкорлиги, шунингдек, объектнинг ҳамда сотувчининг имиджи ҳақида хабардор қилиш воситасидир.
Кучли рақобат шароитида харидор учун рекламага инвестициялар самарадорлигиҳар йили ошиб бормоқда. Бу рекламага инвестицияларнинг савдо ҳажми реакциясининг эконометрик функцияларини тадқиқ қилиш йўли билан исботланган.
Реклама берувчи учун рекламанинг мақсади – ахборотни истеъмолчигача етказиш ва товарга талабни кенгайтириш учун уларни жойлаштиришга эришиш. Истеъмолчига реклама товарнинг эълон қилинган фарқли хусусиятларини намойиш этишда вақт ва воситаларни тежаш имконини беради8. Рекламанинг қуйидаги ўзаро боғланган мақсадларини ажратиш мумкин:

  • Истеъмолчида мазкур товар (хизмат) ҳақида билимларнинг маълум бир даражасини шакллантириш;

  • Мазкур товарга (хизматга) эҳтиёжни шакллантириш;

  • Фирмага ижобий муносабатни шакллантириш;

  • Истеъмолчини мазкур фирмага мурожаат қилиши истагини уйғотиш;

  • Айнан шу фирманинг шу товарини ўзлаштиришга истак уйғотиш;

  • Товар (хизматлар) савдосини рағбатлантириш;

  • Товар айланмасини тезлаштириш;

  • Мазкур истеъмолчини фирманинг доимий мижозига мазкур товарнинг доимий харид қилувчисига айлантиришга интилиш;

  • Бошқа фирмаларда ишончли ҳамкор образини шакллантириш;

  • Истеъмолчига тоқар ва хизматларни танлашда ёрдам кўрсатиш.


    1. Download 398 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling