Ишлаб чиқариш менежменти
ТОВАРНИНГ РЕСУРС СИҒИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9.4. ТАШКИЛОТ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
9.3. ТОВАРНИНГ РЕСУРС СИҒИМИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Жамиятнинг ривожланиш даражаси табиий ресурслар, меҳнат ва капиталдан самарали фойдаланиш билан аниқланади. Товарнинг ресурс сиғими унинг рақобатбардошлигига эришишнинг муҳим омили ҳисобланади. Товарларнинг алоҳида кўринишларининг ресурс сиғими кўрсаткичлари қуйидагиларга бўлинади: Мутлақ; Тузилмавий; Нисбий; Солиштирма. Ресурс сиғиминиг бу кўрсаткичлари стратегик ҳамда ишлаб чиқариш менежментида бирдек башоратланиши ва таҳлил қилиниши лозим. Товар ресурс сиғимининг мутлақ кўрсаткичларига ҳаётийлик даври босқичлари бўйича кўрсаткичларни киритиш мумкин: Маркетинг харажатлари (товар бирлигида); ИТТКИ харажатлари (товар бирлигида); Янги товар ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник тайёргарлиги харажатлари; Товар ишлаб чиқариш харажатлари; Товарни амал қилишга тайёрлаш харажатлари; Товардан фойдаланиш ва техник хизмат кўрсатиши харажатлари; Товарни қайта тиклаш (таъмирлаш) харажатлари; Товарни утиллаштириш (тежаш) харажатлари. 9.4. ТАШКИЛОТ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ КЎРСАТКИЧЛАРИ Фирма фаолияти самарадорлиги иқтисодий ва молиявий кўрсаткичлар орқали акс этади. Бозор муносабатлари шароитида кўрсаткичларнинг соддалаштирилган (унификацияланган) тизими бўлиши мумкин эмас. Ҳар бир инвестор инвестицион лойиҳа хусусиятларидан, мутахассислар ва менежерлар касбий малакаси ва бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда бу тизимни мустақил аниқлайди. Бу масала “Корхона иқтисодиёти”, “Молиявий менежемент” ва бошқа ўқув курсларида атрофлича баён қилинган. Самарадорлик кўрсаткичлари тизимига қуйидаги талаблар қўйилган: кўрсаткичлар товар ҳаётийлик циклининг барча босқичларидаги жараёнларни қамраб олиши лозим. Кўрсаткичлар фирма фаолиятини ретроспектив таҳлил қилиш асосида камида 3-5 йилга шакллантирилиши лозим. Кўрсаткичлар маълум бир даврда маълум товарлар рақобатбардошлигининг муҳим кўрсаткичларига таяниши лозим. Муҳим кўрсаткичлар мутлақ, нисбий,ва солиштирма катталикларда акс этиши лозим (масалан, даромад, товар ва ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги, товарнинг солиштирма нархи); Кўрсаткичлар режанинг ҳар бир бўлими билан кесишиши лозим. Кўрсаткичлар фирма молиявий фаолиятининг барча жиҳатларини акс эттириши лозим (даромадлар, харажатлар, суғурта, қимматли қоғоз ва воситаларнинг ликвидлилиги, солиқлар, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги ва бошқалар). Охириги кўрсаткичларни лойиҳалаштириш молиявий фаолият барқарорлиги ва риск даражасини аниқлаш, фирма фаолиятининг техник, ташкилий, экологик, иқтисодий ва ижтимоий жиҳатларини характерлайдиган етарли бўлган сифатли хажмидан фойдаланган ҳолда кўп вариантли ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилиши лозим. Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling