Ишлаб чиқариш менежменти
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
Download 398 Kb.
|
ICHM Majmua
- Bu sahifa navigatsiya:
- 13-МАВЗУ. МЕҲНАТНИ МЕЪЁРЛАШТИРИШ ВА ИШ ҲАҚИНИ ТАШКИЛИЙ-ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ
- 13.1. ШАХСНИНГ ПСИХОЛОГИК ЧИЗГИСИ
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
Товарнинг ҳаётийлик даврида унинг истеъмолчиларига сервис хизмат кўрсатишнинг ўрнини тасвирлаб беринг. “Товар истеъмолчилари сервис сифати” тушунчаси моҳиятини очиб беринг. Маркетинг қай тарзда сервис сифатига таъсир кўрсатади? Товар истеъмолчиларининг сервис хизмат кўрсатиши кўринишларини санаб беринг. Ишлаб чиқариш йўналишидаги хизматлар кўрсатиш сервисининг моҳиятини ёритиб беринг. Товар истеъмолчиларининг савдодан кейинги хизмат кўрсатиш сервисининг асосий чора-тадбирларини санаб беринг. Истеъмолчиларга ахборот хизмат кўрсатиши сервисининг вазифалари нималардан иборат? Истеъмолчиларга молиявий кредит хизмат кўрсатишининг вазифалари нималардан иборат? 13-МАВЗУ. МЕҲНАТНИ МЕЪЁРЛАШТИРИШ ВА ИШ ҲАҚИНИ ТАШКИЛИЙ-ПСИХОЛОГИК АСОСЛАРИ 13.1. Шахснинг психологик чизгиси. 13.2. Инсоннинг эҳтиёжлари. 13.3. Инсоннинг мотивлари. 13.4. Инсон салоҳияти. 13.5. Меҳнатни меъёрлаштириш асослари. 13.6.Иш ҳақини ташкил қилиш 13.1. ШАХСНИНГ ПСИХОЛОГИК ЧИЗГИСИ Менежмент тизимида шахсият бошқарув объектии ва субъекти сифатида иштирок этади, бунда фақат бошқарув объекти ҳисобланадиган қуйи даража ижрочилари бундан мустасно. Жамоат ва ташкилотларни шакллантиришда уларнинг амал қилишида ишчиларни шахс сифатида, унинг мотивлари ва эҳтиёжларини ўрганиш жуда муҳим. Шунинг учун ҳам шахс психологияси ва ижтимоийлигига асосланган ишонтириш услубларини ўрганиш менежерларга бошқарувнинг ишончлилиги ва самарадорлигини оширишда ёрдам беради. Руҳшунослар кишларни бошқаришда айрим психологик қоидаларга амал қилишни тавсия этадилар11: қўл остидагиларда ўз-ўзини ҳурмат қилиш ҳиссини шакллантириш. Дастлаб қўл остидагиларни мақташи, кейин эса – ишни яхшилаш учун кўрсатмалар бериш лозим; шахсларга эмас, муаммоларга эътиборни қаратиш лозим; исталган ҳаракатларга ижобий реакцияни ёки исталмаган харакатларга ижобий реакцияни мустаҳкамлаш услубларидан фаол фойдаланиш. Кишиларнинг интизоми ўзгаришига дарҳол таъсир кўрсатиш, акс ҳолда кечиктирилган реакция ортиқча чалкашликларни келтириб чиқаради; ёрқин талабларни давом эттириш, кишилар билан доимий алоқани, мустаҳкам айланма алоқаларни мустаҳкамлаш. Бу тамойилларга асосланган ҳолда менежер қўл остидагилардан кутган натижага эришиши мумкин: айтсагина қиладиганлар онгига йўл топиш; мажбурлашга, маслаҳат беришга ва ҳаракатга келтиришга доимий муҳтожларга маслаҳатлар бериш; бўшроқ, бир қарашда нима қилиш зарурлигини тушуна олмайдиганга тўғридан-тўғри маслаҳатлар бериш; маслаҳатлар, кўрсатмалар ва тавсияларни эътиборга олмайдиганлардан ишларни бажаришни қатъий талаб қилиш ва қаъий шаклда буйруқ бериш; тобе кишиларни мажбурлашнинг бошқа воситаларини топа олмаганда, уларни ишдан бўшатиш ва аксинча, раҳбарнинг барча кўрсатмаларини виждонан бажарганларни рағбатлантириш. Download 398 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling