Ишлаб чиқариш менежменти


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар


Download 398 Kb.
bet41/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
ICHM Majmua

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар

  1. Иш тадқиқотчисининг қандай параметрлари резюмеда акс этиши лозим?

  2. Персонал миқдорини аниқлашга маржиналистик ёндашувнинг моҳиятини очиб беринг.

  3. Персонал миқдорини аниқлашга эксперт статистик ёндашув моҳияти нимада?

  4. Персонал миқдорини аниқлашга аналитик-меъёрий ёндашув моҳиятини очиб беринг.

  5. Жамоадаги ижобий маънавий-психологик иқлимнинг мавжудлиги ҳақида қандай омиллар гувоҳлик беради?

  6. Замонавий менежер иштирок этиши мумкин бўлган ипостасини айтинг.



15-МАВЗУ. МОЛИЯВИЙ МЕНЕЖМЕНТ АСОСЛАРИ
15.1. Рақобатбардошлик нуқтаи назаридан ташкилот молиявий ҳолатини таҳлил қилиш.
15.2. Ташкилотни бошқариш самарадорлиги ҳисоб-китоби услубиёти
15.3. Ташкилотнинг келажакдаги рақобатбардошлигининг индикатори сифатида унинг амал қилиши барқарорлигини баҳолаш.
15.4. Молиявий менежмент объектлари ва субъектлари


15.1. РАҚОБАТБАРДОШЛИК НУҚТАИ НАЗАРИДАН ТАШКИЛОТ МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ
Фирманинг жорий молиявий ҳолати олдин амал қилган менежемент тизимининг сифати ва самарадорлиги (айтайлик, 1997 йилги), фирма стратегияси сифати (айтайлик 2003 йилгача) билан аниқланади. Шунинг учун ҳам фирманинг молиявий ҳолати ўтган даврда амал қилган омиллар таҳлили билан бошланади. Бугун фирма кечаги меҳнатнинг меваларини еяпти. Бу омилларга қуйилагиларни киритиш мумкин:

  • ўтган даврда амал қилган менежемент тизими бўйича меъёрий-услубий хужжатларнинг сифати;

  • фирма стратегияси сифати;

  • фирма стратегиясини ишлаб чиқишда рақобатдош афзалликлардан фойдаланиш даражаси;

  • ўтган давр ва истиқбол учун фирма товарлари даромадлилиги цикли динамикаси;

  • ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги;

  • маълум бир бозорларда фирманинг ва яхлит фирманинг товарлари рақобатбардошлиги динамикаси;

Меъёрий-услубий хужжатларнинг сифати уларнинг таркиби ва мазмуни бўйича тўлиқлиги, тавсия этилган услуб, талаб, кўрсаткичлар, илмий ёндашувлар, тамойилларнинг асосланганлиги билан аниқланади. Меъёрий-услубий хужжатлар менежмент тизимининг барча компонентларини қамраб олиши, менежментнинг илмий ёндашувлари ва тамойилларини стандартлаштириш, экологияни сақлаш, товар ва хизматлар хавфсизлиги, товарларнинг бир-бирининг ўрнини босиши бўйича халқаро талабларни ҳисобга олиши лозим. Масалан, агар фирма стратегиясини ишлаб чиқишда сифат тизими бўйича ИСО 9000 серияли халқаро стандартдан сертификалаш бўйича тавсиялардан, функционал-қиймат таҳлили бўйича стандартлардан, техни ва ижтимоий-иқтисодий жараёнларни мақбуллаштириш услубиётидан фойдаланилмаса, унда рақобатбардош объектларни чиқариш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. “Кавбойча менежмент қанчалик тез илмий менежментга жой бўшатса, рақобатчилик ва иқтисодиёт соҳасидага ютуқлар шунчалик муваффақиятли бўлади”.
Фирма товарларининг ўтган даврдаги ва истиқболдаги даромадлилик цикли динамикасини таҳлил қилиш қуйидаги саволларга жавоб бериши керак: фирма кечаги даромад ҳисобига қандай яшади, убугун қандай яшаяпти, эртага қандай яшайди? Бу саволларга жавоб бериш учун фирманинг ҳар бир товари даромадлилиги циклини қуриш лозим.
Товарлар ва фирмалар рақобатбардошлигини алоҳида бозорлар бўйича таҳлил қилиш ва бир йўналишдаги товарлар ваулар учун сегментларнинг муқобил вариантларини башоратлаш лозим. Товар ва бозор сегментларининг муқобил вариантлари миқдори учдан кам бўлмаслиги лозим. Бу мураккаб масала. У фирма ташқи муҳити омиллари таҳлилини, ўхшаш товарлар бўйича бошқа фирмаларнинг рақобатбардошлигини, фирма менежменти “кириш” тизимининг воситачи рақобатчиларини, ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражаси ва бошқа омилларни қамраб олади

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling