Ишлаб чиқариш менежменти


ТАШКИЛОТНИ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИ ҲИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЁТИ


Download 398 Kb.
bet42/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
ICHM Majmua

15.2. ТАШКИЛОТНИ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИ ҲИСОБ-КИТОБИ УСЛУБИЁТИ.
Ташкилотни бошқариш самарадорлиги кўрсаткичларини, фикримизча, статика ва динамикада кўриб чиқиш лозим.
Мувофиқ ҳисоб-китобларга эга бўлиш учун дастлабки маълумотлар зарур. Балансдан активлар катталигини, даромад ва зарарлар ҳақидаги ҳисоботдан - даромад катталигини олиш мумкин.ўзаро боғланган ҳолда бу кўрсаткичлар маълум бир компания учун инвестициялар даромадлилиги аҳамиятини аниқлаши мумкин.
“Инвестициялар даромадлилиги” концепцияси универсал, модомики, бу кўрсаткични ҳисоблаш услубларининг ўзи турли хил бўлиши мумкин.
Инвестициялар даромадлилигини “Инвестиция лойиҳалари самарадорлигини баҳолаш бўйича услубий тавсияларга” мувофиқ аниқлашни тавсия этамиз.
Ташкилотни бошқариш самарадорлигининг динамик кўрсаткичлари таркибига қуйидагиларни киритишни таклиф этамиз. Биринчидан, аналитик учун қулай ҳисобланган ва миқдорий ўлчанган, иккинчидан, ташкилот фаолиятининг асосий томонларини акс эттирадиган кўрсаткичлар. Бошқарув самарадорлигининг динамик кўрсаткичларига қуйидагиларни киритамиз:

  1. таҳлил қилинаётган даврда шахсий капитал даромадлилигининг ўсиш суръати (бир, икки, беш йил ва бошқалар);

  2. таҳлил қилинаётган даврда ташқи бозорда рақобатдош бўлган ташкилот маҳсулотининг солиштирма оғирлигининг ўсиш суръати;

  3. таҳлил қилинаётган даврда ташкилот инновацион фаолиятини фаоллаштириш суръати;

  4. таҳлил қилинаётган даврда ташкилот инвестицион фаолиятини фаоллаштириш суръати;

  5. таҳлил қилинаётган даврда персоналнинг малака даражасини ошириш суръати;

  6. таҳлил этилаётган даврда персоналнинг ўртача ёшини ўлчаш;

  7. таҳлил этилаётган даврда персонал оқимини ўлчаш;

  8. таҳлил этилаётган даврда ташкилот асосий ишлаб чиқариш жамғармаларини тиклашни тезлаштириш суръати;

  9. таҳлил этилаётган даврда ташкилотнинг технолоигк ускуналари ўртача ёшини ўлчаш.


Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling