Ишлаб чиқариш менежменти


Раҳбарга қўйиладиган талабларни белгилаш


Download 398 Kb.
bet39/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

14.3. Раҳбарга қўйиладиган талабларни белгилаш
Цех ва участкаларнинг бошлиқлари, усталар бошқарув иерархиясида маълум бир ўринни эгаллаган раҳбарлар ҳисобланадилар. Улар ўрта ва паст бўғин менежерларидир. Эртага улар олий бўғин менежерлари, яъни ташкилот раҳбарининг ўринбосарлари бўлишлари ҳам бежиз эмас. Менежерлар карьерасининг истиқболлилигидан келиб чиққан ҳолда олий тоифали менежерларга қўйиладиган талабларни ифодалаймиз. Маълум бир менежер фаолиятининг характери бошқарув қарорларини қабул қилишда унга бериладиган ваколатлар таркиби билан аниқланади. Бу ваколатларнинг таркиби ташкилотда қабул қилинган меҳнат тақсимоти тизими ва бошқарув кадрларининг ихтисослашганлигига мувофиқ тарзда белгиланади. Аслида ҳар қандай ташкилот тузилмасида менежерлар меҳнати тақсимотининг икки кўринишини топиш мумкин: горизонтал (функционал) ва бошқарув иерархиясининг даражалари бўйича вертикал (юқори, ўрта ва қуйи).
Замонавий менежерлар ўз олдиларига кишиларга пул топиш имкониятини бериш, ўзларини ўз меҳнатларидан қониқишларини ҳис қилиш, корхонани бошқаришда иштирок этиш, муаммоларни мустақил ҳал қилиш учун шарт-шароит яратиш масалаласини қўядилар. Инсон шахсига ҳурматда менежмент гуманизмининг моҳияти юзага келади. Раҳбар ҳар бир киши билан муроса қилишга интилиши шарт эмас. Бу фақат ҳақиқиатан ҳам қадрли, маънавий жиҳатдан юксак қишилар билан муносабатдагина зарур. Лекин ҳар бир кишига муносабатда объектив бўлишга раҳбар мажбур.
Замановий менежер бир неча кўринишида иштирок этиши мумкин:
Биринчидан, жамоани бошқарадиган ҳокимият устидан осон бошқарувчидир.
Иккинчидан, бу ўзининг авторитетидан, юқори касбий малакасидан, ижобий эмоциясидан фойдаланган ҳолда қўл остидагиларни ўзига эргаштиришга қодир бўлган етакчидир.
Учинчидан, ички ва ташқи мунозараларни муваффақиятли бартараф эта оладиган ҳамкорлар ва ҳокимият билан шартномаларни белгилайдиган дипломатдир.
Тўртинчидан, бу юқори маънавий сифатларга эга бўлган, жамоани яратишгга қодир бўлган ва уни зарурий йўналишга йўналтира оладиган тарбиячидир.
Бешинчидан, бу замонавий шароитларда фаннинг ролини тушуна оладиган, у ёки бу кашфиётни, рационализаторлик таклифлари ва нау-хауни ишлаб чиқаришга кечиктирмай жорий эта оладиган инноватордир.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling