Ишлаб чиқариш менежменти


Download 398 Kb.
bet40/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
ICHM Majmua

14.4. РАҲБАР УСУЛИНИ ТАНЛАШ
Раҳбарнинг усули – бўйсунувчиларнинг ишдан розилиги жараёнидир. У ёки бу усулни қўллаш ютуғи кўпгина вазиятларга боғлиқ: вазифаларнинг мазмуни ва уларнинг ҳал қилиниши муддатлари, раҳбар шахсияти, жамоа ва ижрочининг хусусиятлари, “жорий лаҳза” нинг ўзига хослиги ва бошқа омиллар.
Усул деганда, раҳбарнинг қўл остидагиларга муносбати бўйича шундай аҳлоқий манераси тушуниладики, унда раҳбар ўз қўл остидагиларга маълум бир вақтда зарур бўлган нарсани қилдира олади. Икки асосий усул шкаласи мавжуд:

  1. “ҳокимият шкаласи”, унинг диапазони тўлиқ демократиядан мутлақ автократиягача чўзилади. Бу ерда раҳбарнинг қўл остидагиларга бошқарув субъекти сифатидага муносбати муҳокама қилинади;

  2. “кутилаётган афзалликлар” шкаласи, бунда раҳбарнинг қўл остидагиларга бошқарув объекти сифатидаги муносабати акс этади.

14.5. Персонални бошқариш тамойиллари
Ҳар қандай объектни бошқариш (менежмент) тизимида юзага келадиган барча муаммолар кишилар томонидан ҳал қилинади. Раҳбар (менежер) бошқарув субъекти сифатида вазиятни таҳлил қила олиши, стратегияни башоратлай олиши ва уни амалга ошириш бўйича тезкор бошқарувни ташкил қилиши лозим. Ижрочи эса, бошқарув объекти сифатида раҳбар томонидан қабул қилинган бошқарув қарорларини амалга ошириши лозим. Бундай ҳолатда раҳбар ва ижрочи олдида бутунлай турли хил масалалар туради. Шунинг учун ҳам услубий нуқтаи назардан объектга ва субъектга бошқарувнинг бир хил тамойилларини қўллаш тўғри эмас.
Бошқарув мақсадларига эришиш даражасини аниқлайдиган асосий шартлар раҳбарнинг касбий малакаси, ташкилотчилиги ва интизомлилиги ҳисобланади. Бошқарув иерархияси даражаси қанчалик юқори бўлса, муаммонинг мураккаблиги даражаси ҳам, уни ҳал этишнинг масъулияти ҳам, шунингдек, раҳбарнинг иш ҳақи ҳажми ҳам юқори бўлади.
Раҳбар ўз ишида ҳар қандай соҳадаги муаммоларни ҳал этишига тўғри келади: техника, технология, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, иқтисодиёт, психология, экология, бошқарув ва бошқалар. Шунинг учун ҳам раҳбар ишининг тамойиллари ёки қоидалари иқтисодиётни бошқариш, маҳсулот сифати, режалаштириш, жамоани шакллантириш, тезкор бошқарув ва бошқа асосий тамойилларни жамлаши лозим. Бу тамойилларнинг жуда кенг доираси бўлиб, унга амал қилишда раҳбарлар (олий ва ўрта бўғин менежерлари) тизим мақсадига эришишлари мумкин.
Шундай қилиб, персонални бошқариш тамойилларининг тузилмаси ва мазмунини шакллантиришда қуйидаги шарт-шароитлардан келиб чиқиш лозим: 1) асосий йўналишлари бўйича ташкилот фаолиятининг асосий тамойилларини мажмуали қамраб олиш; 2) бошқарув иерархияси даражалари бўйича менежер ва ижрочиларнинг (мутахассисларнинг) ранжирлаштириш; 3) бошқарув масалалари ҳал этилишининг мураккаблиги, такрорувчанлиги ва қийматига боғлиқ ҳолда ишда қўлланиладиган тамойиллар миқдорининг дифференциацияси.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling