Ишлаб чиқариш менежменти


ТОВАР САВДОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ


Download 398 Kb.
bet29/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

ТОВАР САВДОСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ

Кўпгина бозорлар учун тайёрловчи ва охириги истеъмолчи ўртасидаги жисмоний ва/ёки психологик масофа қуйидагича: талаб ва таклифнинг самарали келишуви воситачилар мавжудлигини талаб этади. Савдо тармоғининг зарурлиги тайёрловчининг салоҳиятли истеъмолчиларнинг кутаётган натижаларига мувофиқ эркин алмашинув талабларидан келиб чиқадиган барча мажбуриятлари ва функцияларини қабул қилишга қодир эмаслиги билан шартлашган. Воситачиларга мурожаат қилиш фирмалар учун тижоратлаштириш жараёнининг маълум бир элементлари устидан назоратни йўқотишни англатади. Шунинг учун ҳам фирмалар учун савдо тармоғини (тарқатиш каналлари) танлаш – бу нафақат мақсадли сегментдаги кутилаётган натижалар, шунингдек, унинг шахсий мақсадлари билан биргаликда амалга ошириладиган стратегик қарордир9. Савдо каналлари бўйича муаммоларни ҳал этиш натижавийлиги 9.3-расмда келтирилган.
Савдо тармоғи индувидуал истеъмолчилар ёки индустриал фойдаланувчилар ихтиёрида товар ва хизматларни тақдим этиш мақсадида рақобатдош алмашинув жараёнида иштирок этадиган шаклланган ҳамкорларнинг тузилмаси сифатида аниқланади.
Бу ҳамкорлар тайёрловчилар, воситачилар ва охириги фойдаланувчилар – харидорлар ҳисобланадилар. Ҳар қандай савдо канали алмашинувни амалга ошириш учун зарур бўлган функцияларнинг маълум бир танловини бажаради. Қуйидаги савдо функцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин:

  • Бозорни сегментлаштириш натижаларини ва реклама режалаштирилишини ўрганиш;

  • Истеъмолчилар ёки воситачилар билан шартномаларни имзолаш;

  • Шартномаларни бажаришни ҳисобга олиш ва назорат қилиш;

  • Мижозларга товарларни юклаш режасини ишлаб чиқиш;

  • Савдо каналларини аниқлаш;

  • Товарларни қабул қилиш, сақлаш, қадоқлаш, навларга ажратиш ва мижозларга юклашни ташкил қилиш;

  • Товарлар савдосининг ахборот, ресурс ва техник таъминоти;

  • Савдони рағбатлантириш;

  • Истеъмолчилар билан айланма алоқани ўрнатиш ва тартибга солиш.


    1. Download 398 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling