Ишлаб чиқариш менежменти


ТОВАР ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ СЕРВИС ЖИЗМАТ КЎРСАТИШИ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ


Download 398 Kb.
bet32/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

11.3. ТОВАР ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИНИНГ СЕРВИС ЖИЗМАТ КЎРСАТИШИ СИФАТИНИ БАҲОЛАШ.
Сервис сифатини ошириш истеъмолчилар талабларини фактик қондиришнинг ва товар савдоси йўли билан ташкилот стратегиясини амалга ошириш шартларидан бири ҳисобланади. Сервис сифати кўрсаткичлари таркибини аниқлашни мажмуали тарзда истеъмолчи нуқтаи назаридан уларни навбатма-навбат кўриб чиққан ҳолда амалга ошириш мумкин.
Умумий ҳолатда аниқ бозорда сервис сифатининг хусусий кўрсаткичларига қуйидагилар кириши мумкин: 1) товар рекламасининг сифати (ишончлилик, виждонлилик, этиклик) 2) истеъмолчига бепул техник хизмат кўрсатишнинг кафолатли муддати; 3) товарни маркалаш ва қадоқлаш сифати; 4) товарга йўлдош бўладиган хужжатларни расмийлаштиришнинг ишончлилиги ва сифати, тўлиқлик коэффициенти; 5) савдо маркаси ва савдо марказининг имиджи; 6) савдо марказида истеъмолчиларга хизмат кўрсатишнинг сифати; 7) товарни фойдаланишга ёки истеъмол қилишга тайрлашнинг меҳнат сиғими; 8) харидорга савдодан кейинги хизмат кўрсатиш сифати ва товарни утиллаштириш.
Аниқ бозорда сервис сифати аҳамиятлилигига кўра, товар рақобатбардошлиги дарахтининг биринчи даражасининг тўртинчи кўрсаткичи ҳисобланади. Қолган уч кўрсаткичга қуйидагилар тегишли бўлади: товарнинг сифати ёки фойдали самараси, унинг нархи, товар хизматининг меъёрий муддатида товар эксплуатацияси (фойдаланиш) доирасидаги харажатлар. Товар рақобатбардошлилиги дарахти биринчи даражасининг бу интеграл кўрсаткичларининг аҳамияти, юқорида айтилганидек, тахминан қуйидагича бўлиши лозим: 4:3:2:1, яъни дастлаб товар сифатини ошириш лозим, кейин эса унинг солиштирма нархини (фойдали самара бирлигида) пасайтириш, сервис сифатини ошириш, эксплуатацион харажатларни пасайтириш лозим. Объект, технология ёки уни тайёрлашни ташкил қилиш конструкциясини такомиллаштириш бўйича кўпгина ташкилий-техник тадбирлар амалиётида барча тўрт кўрсаткичга таъсир ўтказилади.
11.4. ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА.
Замонавий истеъмолчилик сиёсатининг асосий низомлари БМТ Бош Ассемблияси томонидан қабул қилинган халқаро даражада махсус хужжатда – “Истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш учун бошқарувчи тамойиллар”(1985 йил 9 апрелдаги 39/248-сонли резолюция) баён этилган. Мазкур тамойилларга мувофиқ, истеъмолчининг асосий ҳуқуқларига товарларнинг хавфсизлиги ҳуқуқи, ахборотлар, товарларни танлаш ўз манфаатларини акс эттириш, зарарни қоплаш,истеъмолчилик малакаси, шунингдек, соғлом атроф-муҳит ҳуқуқи киради.
Давлат назорати давлат стандартлари асосида қабул қилинган белгиланган талабларга маҳсулотнинг мувофиқ келиши мажбурий тасдиқлаш йўли билан, шунингдек, мажбурий сертификатлаш ва маҳсулотни маркалаш йўли билан амалга оширилади. Мажбурий тартибда сотилган товар сертификатланган ва маркаланган бўлиши шарт. Бундай маҳсулот сотилишида белгиланган тартибда қайд этилган, тайёрловчиларни (сотувчилар, ижрочиларни) унинг меъёрий хужжат талабларига мувофиқлигини таъминлашларига ундайдиган хужжатларга эга бўлиши лозим.
Истеъмолчилар манфаатлари ва ҳуқуқлари бузилганлиги устидан юридик масъулиятнинг кўринишларини санаб ўтамиз.

  1. Жиноий жавобгарлик: жарима, мулкни конфиксация қилиш, маълум бир мансабни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, қамаш, озодликдан маҳрум қилиш;

  2. Фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик: истеъмолчи зарарлари – мулкнинг йўқолиши ва зарар кўриши, шунингдек, олинмаган даромадлар;

  3. Маъмурий жавобгарлик: сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш, сертификатлаш органининг аккредитлаштириш аттестатини бекор қилиш, жарима.

  4. Интизомга оид жавобгарлик: огоҳлантириш, хайфсан эълон қилиш, қатьий хайфсан бериш, ишдан бўшатиш ва хакозолар.

Маҳсулотнинг хавфсизлиги, ишлаб чиқариш жараёнлари, фойдаланиш, сақлаш, ўтказиш, сотиш ва бекор қилиш (қуйида - хавфсизлик) – булар ҳолатлар бўлиб, уларда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкига, давлат ёки муниципал мулкка, атроф-муҳитга, ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғига зарар келтириш билан боғлиқ мумкин бўлмаган рисклар бўлмайди.
Мувофиқлик ҳақидаги деклорация – муомалага чиқарилаётган маҳсулотнинг техник регламент талабларига мсо келишини тасдиқловчи хужжат.
Техник тартибга солиш – маҳсулотга, ишлаб чиқариш жараёнларига, фойдаланишга, сақлашга, ўтказишга, сотиш ва утиллаштиришга мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасида, шунингдек, ихтиёрий равишда маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёнлари, фойдаланиш, сақлаш, ўтказиш, сотиш ва утиллаштириш талабларини белгилаш ва қўллаш, ишларни бажариш ёки хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда муцвофиқликни аниқлаш соҳасида муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишдир.
Риск – фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жисмоний ёки юридик шахсларнинг мулкига, давлат ёки муниципал мулкка, атроф-муҳитга ёки зарар салмоғини ҳисобга олган ҳолда ўсимлик ва ҳайвонларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етиши эҳтимоли.
Стандартлаштириш – маҳсулотни ишлаб чиқариш ва муомалага киритиш соҳасида тартиблиликка эришишга , шунингдек, маҳсулот, иш ва хизматларнинг рақобатбардошлилигини оширишга йўналтирилган қоида ва тавсифлардан ихтиёрий равишда кўп марта фойдаланиш мақсадида музкур тавсифлар ва қоидаларни белгилаш бўйича фаолият.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling