Ишлаб чиқариш менежменти


Маҳсулот сифатини бошқаришнинг маҳаллий тажрибаси


Download 398 Kb.
bet17/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

7.2. Маҳсулот сифатини бошқаришнинг маҳаллий тажрибаси.
Таъкидлаш лозимки, кўрсатилган тизимлар бозор муносабатлари (рақобат, мулк шаклининг турли-туманлиги) йўқлиги туфайли сезиларли натижалар бера олмади. Услубий жиҳатдан маҳсулот сифати кўрсаткичлари таркибига унинг ресурс сиғими кўрсаткичлари қўшилиши, сифатни рақобатбардошликдан ажратиб олиш, бошқарувнинг (такрор ишлаб чиқариш – эволюцион, функционал, маркетинг ва бошқалар) кўпгина илмий ёндашувларини эътибордан четда қолдириш каби камчиликларни таъкидлаш мумкин.
7.3. Маҳсулот сифатини бошқаришнинг хорижий тажрибаси
АҚШ. Иккинчи жаҳон урушидан кейин АҚШ саноати айниқа кенг истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган тармоқлар тез ривожлана бошлади. Бундан ташқари, товар сифати паст эди. Америка мутахассислари ҳисобига кўра, намунали америка корхоналарининг барча жорий харажатларининг 20-25 % и маҳсулот нуқсонини топиш ва бартараф этишга кетган. Истеъмол соҳасида нуқсонли маҳсулотларни алмаштириш харажатларини ҳисобга олган ҳолда сифат пастлиги туфайли юзага келган суммар харажатлар ишлаб чиқариш харажатлари катталигининг 30%ига етди. АҚШнинг кўпгина мутахассислари сифат пастлигини америка маҳсулотлари рақобатбардошлиги ва меҳнат унумдорлиги ўсишининг асосий тўхтатиб турадиган кучи деб ҳисоблаганлар. Сифат даражасини ошириш ёки ютқазиш – америка саноати учун бундан бошқа муқобил йўқ эди.
АҚШда сифати муаммоларини ҳал қилиш, аввало, турли протекционистик чораларни топишга уринишган: америка ишлаб чиқарувчиларини ғарбий европа рақобатчиларидан ҳимоя қиладиган тарифларда, квоталарда, божларда. Маҳслот сифатини ошириш масалалари эса бунда иккинчи планга чиқиб қолади. 1950 йилларда АҚШ маъмурияти АҚШнинг автомобил, маиший электроника, мотоцикллар, пўлат ишлаб чиқарувчилариниҳимоялаш бўйича бир қатор пртекционистик чоралар қабул қилди. Ўз навбатида, америка ишлаб чиқарувчилари маҳсулот сифатини оширишниэҳтиёжларни қондириш усули эмас, нуқсонни камайтириш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш воситаси деб ҳисоблайдилар. Шу билан бирга АҚШ фирмаларининг ақл-идрокли олий менежерлари кўпгина муаммоларни ҳал қилиш учун маҳсулот сифатини ошириш кераклигини тушиндилар. Қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга эътибор қаратила бошлади:

  • Ишчи ва хизматчилар мотивацияси (моддий рағбатлантиришни ҳисобга олган ҳолда);

  • Сифат тўгаракларини яратиш;

  • Меҳнат ва маҳсулот сифатини назорат қилишнинг статистик услубларини қўллаш;

  • Хизматчи ва менежерларнинг онглилигини ошириш;

  • Сифат харажатлари ҳисобини юритиш;

  • Маҳсулот сифатини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Маҳсулот сифатини доимий ошириш бориш бўйича АҚШда қўлланиладиган чора-тадбирлар Япония ва АҚШ ўртасидаги сифат даражасидаги бўхронларни бартараф этишга таъсирини секинлаштирмади. Бу жаҳон бозорида рақобат курашини янада кучайтирди1.
Япония. Япония тажрибаси шонч билан кўрсатадики, сифатни ошириш – ҳеч қачон тугамайлиган ишдир. Сифатни бошқаришнинг замнавий фазаси 1950 йиллардан бошланган деб ҳисобланади. Шунингдек, сифатни бошқаришнинг японча ёндашуви бир неча фарқли жиҳатларга эга. Бундан ташқари, қиёсий таҳлил кўрсатишича, назарий низомлар универсал, баналминал характерга эга. Бу концепциялар ўзининг тўлиқ ва амалий реализациясини топган етакчи фирмаларнинг сифат бошқарувчи тизими ўз характеридан келиб чиқади: ўз моҳиятига кўра, тизимнинг жорий қилиниши ва ривожланиши механизмининг ўзи ҳам универсалдир. Сифат бошқарувининг японча ёндашуви хусусияларига қуйидагилар киради:

  • фирманинг барча бўлинмаларида меҳнат натижалари ва жараёнларни доимий такомиллаштиришни мўлжаллаш;

  • маҳсулот сифатига эмас, жараёнлар сифатига назоратни кучайтириш;

  • олдинги операциялардан кейинги операцияларга муваффақиятли оқиш тамойили бўйича юзага келадиган муаммоларни синчиклаб тадқиқ ва таҳлил қилиш;

  • “Сенинг истеъмолчинг – кейинги ишлаб чиқариш операцияларининг ижрочисидир” тамойилини маданийлаштириш;

  • Бевосита ижрочи учун меҳнат натижаларининг сифати масъулиятини тўлиқ мустаҳкамлаш;

  • Инсон омилидан фаол фойдаланиш, ишчи ва хизматчилар ижодий салоҳиятини ривожлантириш, “Рисоладагидек инсон учун ёмон ишлаш уят” фикрини маданийлаштириш.

“Япон мўъжизаси”нинг асосий концепцияси – тугалланган технология, гўёки ишлаб чиқариш технологияси, бошқарув ёки хизмат кўрсатиш технологияси. Фирмаларда ҳисоблаш ва микропроцессор, янги материаллар, лойиҳалаштиришнинг автоматлаштирилган тизимлари, ишлаб чиқаришни бошқариш, кенг жорий этилган, тўлиқ компьютерлаштирилган таҳлил ва назоратнинг статистик услублари кенг қўлланилади. Сифатни бошқариш тизими айланма алоқага эга. Буюртмачи билан узоқ муддат бирга ишлайдиган шахсий субпудрат тармоғини мақсадга йўналтирилган ҳолда яратиш амалиёти эътиборга лойиқ.япония фирмалари хатто эркин рақобат шароитида ҳам бундай тамойил ғарбда амалиётга жорий этилган субпудратчилар танловидан кўра, самарали кўринади. Япон фирмалари воситачиларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатадилар. Маҳсулот сифатини ошириш йўлларини биргаликда қидиришга асосланган воситачилар билан ишончли муносабатлар мавжудлигида материал ва мажмуали маҳсулотларни кириш назоартини ўтказиш учун зарур бўлган вақт ва воситаларни анча иқтисод қиладиган Японияда кенг тарқалган ишонч тизимига ўтиш таъминланади. Тизим “кириш”и сифатини ошириш учун биргаликдаги куч зарур.
Сифатни оширишнинг муваффақиятли ишининг муҳим замини фирма персоналларини, аввало, олий менежерларни тайёрлаш ва доимий ўқитиш ҳисобланади. Кейинги йилларда ўқитиш замонавий таълим технологиялари ва техника воситаларини қўллаган ҳолда олиб борилаяпти. Персонал компьютерлардан фойдаланган ҳолда сифат бўйича тадбиркорлик ўйинлари дастури ишлаб чиқилди. Ўқувчилар тасаввурларидаги корхоналар учун ўзлари маҳсулот ва фирманинг юқори рақобатдарбошликка эришиши учун энг яхши шарот-шароитларни яратишга қарор қиладилар ва яратадилар.ишчиларни ўқитиш, қоидага кўра, уларнинг бевосита раҳбарлари ёрдамида амалга оширилади. Учаска, цехлар, бўлимлар бошлиқлари, усталарни ўқитиш асосан, ташқаридан мутахассисларни жалб қилиш билан амалга оширилади. Учаска ва цехларнинг бошлиқлари усталарини ўқитиш 6-кунлик назарий курсдан 4 ойлик амалий фаолиятдан иборат.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling