Ишлаб чиқариш менежменти


Ўз-ўзини текшириш учун саволлар


Download 398 Kb.
bet20/45
Sana23.02.2023
Hajmi398 Kb.
#1223949
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   45
Bog'liq
ICHM Majmua

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар

  1. Маҳсулот сифати нима?

  2. Маҳсулот сифат кўрсаткичлари таркибини очиб беринг.

  3. Маҳсулот сифатининг қандай кўрсаткичларига халқаро органлар алоҳида аҳамият берадилар?

  4. АҚШда бошқарув сифати хусусиятлари қандай?

  5. Японияда бошқарув сифати хусусиятлари қандай?

  6. Европа Иттифоқи мамлакатларида сифат бошқаруви тизими нимаси билан фарқ қилади?

  7. ТQМ концепцияси тузилмаси қандай?

  8. СОК тизими тузилмаси қандай?

8-мавзу. Ишлаб чиқаришда инновацияон фаолиятни шакллантириш

8.1. Янгиликлар, инновацияларнинг моҳияти, таснифи ва кодлаштирилиши


8.2. ИТТКИни ташкил қилиш.
8.3. Ишлаб чиқаришнинг ташкилий-техник даражасини таҳлил қилиш ва башоратлаш.
8.4. Янгиликлар ва инновациялар портфелини шакллантириш
8.1. Янгиликлар, инновацияларнинг моҳияти, таснифи ва кодлаштирилиши
“Янгилик” ва “инновациялар” тушунчаларини фарқлаб олиш лозим. Янгиликлар – маълум бир фаолият доирасини ошириш бўйича фундаментал, амалий тадқиқотлар, ишланмалар ёки эксперементал ишларнинг расмий натижасидир. Янгиликлар қуйидаги кўринишларда расмийлаштирилиши мумкин: очиқ, кашфиётлар, патентлар, товар белгилари, рационализаторлик таклифлари, янги ёки такомиллаштирилган маҳсулотга, технологияга, бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларига хужжатлар, ташкилий, ишлаб чиқариш ёки бошқа тузилмалар, нау-хау, тушунчалар, илмий ёндашувлар ёки тамойиллар, хужжатлар (стандартлар, тавсиялар, услубиётлар, кўрсатмалар ва бошқалар), маркетинг тадқиқотлари ва бошқалар. Янгиликларни ишлаб чиқишга инвестициялар – ишнинг ярмидир. Асосийси – янгиликларни жорий этиш, янгиликларни инновация шаклига айлантириш, инноациона фаолиятни тугатиш ва ижобий натижа олиш, кейин эса инновациялар диффузиясини давом эттириш. Янгиликларни ишлаб чиқиш учун маркетинг тадқиқотларини, ИТТКИ, ишлаб чиқаришнинг ташкилий-технологик тайёргарлиги ўтказиш, ишлаб чиқаришни амалга ошириш ва натижаларни расмийлаштириш зарур.
Инновация – янгиликларни бошқарув объектини ўзгартириш ва иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник ва фойданинг бошқа кўринишларини олиш мақсадида жорий этишнинг охириги натижасидир. Янгиликлар шахсий эҳтиёжлар учун ҳам (шахсий ишлаб чиқаришга жорий қилиш ёки жамғариш), ҳамда савдо-сотиқ учун ҳам ишлаб чиқилиши мумкин. Фирма “кириши”да тизим сифатида инновация шаклига ўтган ҳолда дарҳол жорий этиладиган ёки жорий қилиш учун вақт пойлаган ҳолда оддий жамғариладиган сотувчиларининг янгиликлари бўлиши мумкин. Фирма “чиқиш”ида товар сифатида фақат янгиликларгина бўлиши мумкин.

Download 398 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling