Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезонлари ва кўрсаткичлари


Харажатларни қоплаш муддати - харажатлр самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи


Download 0.88 Mb.
bet8/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1529348
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mustaqil ish Maxmudov S 4

3. Харажатларни қоплаш муддати - харажатлр самарадорлигининг муҳим кўрсаткичи

Маданиятли бозор муносабатларининг шаклланиб бориши мобайнида товар тақчиллигининг ва айрим монопол корхоналарнинг йўқолиши сабабли корхоналарда фойдани ўстиришнинг асосий йўли - ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш бўлиб қолади. Албатта, бунинг учун корхоналар ишлаб чиқаришга янги техника ва технологияларни жорий этишга, ишлаб чиқариш объектларини кенгайтиришга, қайта қуришга ва янгитдан техник жиҳозлашга эҳтиёж сезишади. Бу эса, табиийки, қўшимча капитал харажатларни талаб қилади. ҳар бир тадбиркор капитал харажатлар қилишдан олдин улар қайси муддат ичида ўзини қоплашини ҳам ҳисоблаб чиқади.


Капитал харажатларнинг самарадорлиги нуқтаи назаридан уларни қоплаш муддати йил ҳисобида бўлади. Бошқача қилиб айтганда, капитал харажат қилиш натижасида маҳсулот (иш, хизмат) таннархининг пасайиши ёки маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган фойда капитал харажатларни неча йилда қоплаши тадбиркорни қизиқтиради.
Капитал харажатларни амалга ошириш учун иккита вариант мавжуд бўлса, уларнинг биронтасини танлашда, иккала вариантлардаги капитал харажатлар сўммалари ўртасидаги фарқни вариантларнинг бирон-бири бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулот (иш, хизмат) таннархидан тежаладиган сўммага бўлиш йўли билан қўшимча капитал харажатларни қоплаш муддати аниқланади. Вариантларнинг қайси бири кўпроқ фойда бериб ўзини тезроқ қопласа шу вариант танланади. Бунда қуйидаги формуладан фойдаланилади:


К2 - К1
М=—————
Т1 - Т2

Бу ерда: М - капитал харажатларнинг қопланиш муддати;


К1 ва К2 - биринчи ва иккинчи вариантлар
қуйидаги капитал харажатлар;
Т1 ва Т2 - йиллик маҳсулотларнинг биринчи ва
иккинчи вариантлар бўйича таннархи;

Капитал харажатларни амалга оширишда фақат битта вариант мавжуд бўлса, капитал харажатлар сўммаси маҳсулот (иш, хизмат) таннархидан тежаладиган сўмма ёки қўшимча олинадиган фойдага бўлиш орқали қўшимча капитал харажатнинг қопланиш муддатини аниқлаш мумкин:





Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling