Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезонлари ва кўрсаткичлари


Download 0.88 Mb.
bet2/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1529348
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mustaqil ish Maxmudov S 4

МД
И.М.У.= ————
Ж.М.

Бунда: ИМУ - ижтимоий меҳнат унумдорлиги;


МД - миллий даромад;
ЖМ - моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган
ишчиларнинг ўртача сони.
Миллий даромад иқтисодиётнинг энг муҳим кўрсаткичи, самарадорлик мезони, жамият бойлигини тўлароқ тавсифловчи иқтисодий воситадир. У мамлакат халқининг фаровонлиги ва барқарор ривожланишининг моддий манбаидир. Шунинг учун ҳам уни оширишнинг барча воситалари ва йўллари ишга солинади.
Миллий даромад - бу моддий ишлаб чиқариш тармоқларида яратилган қийматдир. У ялпи ижтимоий маҳсулотнинг бир қисмидир. Аниқроқ айтганда, у ялпи ижтимоий маҳсулот қийматидан ишлаб чиқариш жараёнида сарфланган хом-ашё, ёнилғи, энергия ва бошқа ишлаб чиқариш воситалари қийматини чиқаришдан кейин қолган қийматдир. Ўз навбатида, моддий ишлаб чиқаришнинг алоҳида-алоҳида тармоқларида ялпи маҳсулот қийматидан моддий ишлаб чиқариш харажатларини айириб ташлаш йўли билан соф маҳсулот аниқланади.
Миллий даромад моддий ишлаб чиқаришнинг соф маҳсулоти ҳисобланади. У баҳоларнинг ўзгариб туришидан тозаланган, ўзгармас баҳоларда ҳисобланган тақдирдагина иқтисодиётнинг ҳақиқий кўзгуси бўла олади.
Миллий даромаднинг ўсиши асосан иккита омилга - ишлаб чиқаришда банд бўлган кишиларнинг сонига ва улар меҳнат унумдорлигининг ошишига боғлиқ. Бу икки омил жамият тараққиётининг турли даврларида турлича аҳамиятга эга. Фан-техниканинг шиддатли тараққиёти рўй бераётган ҳозирги шароитда иккинчи омилнинг роли ошмоқда.
Моддий ишлаб чиқаришнинг айрим тармоғларида унумдорлик ялпи маҳсулот нисбати орқали аниқланади. Ижтимоий меҳнат унумдорлигининг ўсиш темпасини аниқлаш учун кўрсаткичларни таққослаш, ҳамда таққослама нархларда кўриш зарур эканлигини ҳисобга олиш шарт.
Меҳнат унумдорлигининг ошиши ходимлар малакасига, уларнинг тажрибасига, ишлаб чиқаришнинг ташкил этиш даражасига боғлиқ. Меҳнатнинг фонд билан қуролланиш миқдори (айниқса сифати) унумдорликка сезиларли таъсир этади. Фонд билан қуролланиш (Ф.К.) фондлар қийматининг ишчилар сонига нисбати кўринишида ўлчанади ва қуйидаги формулада ифодаланади:



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling