Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезонлари ва кўрсаткичлари


Download 0.88 Mb.
bet6/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1529348
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mustaqil ish Maxmudov S 4

Си.г.= ———; бу ерда:
К

Ф - фойданинг ўсган қисми;


Янгитдан қўрилаётган цехлар, корхоналар ва шу каби объектлар ва айрим чора-тадбирлар билан боғлиқ бўлган харажатларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичи (Сич) аниқланганда фойдани капитал харажатлар (смета қиймати)га бўлган нисбати олинади, яъни;




Ф М - Хич
Си.ч= —— ёки —————;
К К

Бу ерда: Ф - фойда;


М - лойиҳа бўйича йил давомида ишлаб чиқилган
маҳсулот корхона улгуржи нархи бўйича;
Хи.ч - лойиҳа бўйича йиллик маҳсулотни ишлаб
чиқишга кетган ишлаб чиқариш харажатлар
(таннарх).

Шуни қайд этиш лозимки, алоҳида айрим ҳолатларда харажатларнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини нормативлар (меъёрлар) ўтган даврдаги кўрсаткичлар ҳамда бошқа шу каби корхоналар ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари билан таққослаш мақсадга мувофиқдир.


1990-чи йилларда халқ хўжалиги бўйича харажатларнинг умумий-мутлоқ иқтисодий самарадорлиги нормативи (Су.н.). 0,12 даражасида белгиланган. Иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари бўйича бу норматив табақалаштирилган. Шуни таъкидлаш лозимки халқ хўжалигининг айрим тармоқларига мўлжалланган харажатларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги нормативи 0,12 дан паст бўлиши мумкин. Масалан халқ хўжалиги бўйича ишлаб чиқариш харажатларини қоплаш муддати (иқтисодий самарадорлик нормаси 0,12 бўлганда) 8,33 йилга (1:0,12)га тенг. Маълумки, ишлаб чиқариш корхоналардаги айрим машиналар, жиҳозлар, асбоб ускуналар 6-7 йилдан кейин маънавий эскира бошлайди, шу давргача уларни тўлиқ тиклашга тўпланган амортизация суммаси етарли бўлмайди, натижада корхоналардаги ишлаб чиқариш жараёнларида тўсқинликлар пайдо бўлади.
Эркин бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли талабини тўлароқ қондириш, рақобатбардош маҳсулотларни кўпроқ ишлаб чиқариш ҳар бир корхонанинг кундалик вазифасига айланган. Бу эса ишлаб чиқариш корхоналарини тўғри жойлаштириш, цехларни техник жиҳатидан янгитдан жиҳозлаштириш, амалдаги корхоналарни реконструкция қилиш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, бир-бирининг ўрнини боса оладиган маҳсулотларни яратиш, янги технологияларни жорий этиш билан боғлиқ хўжалик ёки техник масалаларни ҳал этишда уларнинг турли вариантларидан фойдаланишни талаб қилади. Бундай шароитда харажатларнинг қиёсий иқтисодий самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш тавсия этилади.
Корхоналарда капитал харажатларни амалга оширишдан олдин инвестицион лойиҳларнинг бир нечта варианти тузилади ва улар бир-бири билан қиёсланади. Шу асосида оптимал кўрсаткич - энг кам (минимум) келтирилган харажатлар аниқланади.
Ҳар бир вариантлар бўйича келтирилган харажатлар дейилганда жорий харажатлар (таннарх) ва капитал харажатларнинг бир хил ўлчамга келтирилган кўрсаткичлар (НскК1)ни назарда тутилади. У қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling