Ишлаб чиқариш самарадорлигининг моҳияти, мезонлари ва кўрсаткичлари


Download 0.88 Mb.
bet7/10
Sana17.06.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1529348
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Mustaqil ish Maxmudov S 4

КХ1 = Хж + Нск  Кi  min

Бу ерда: КХ1 - шу вариант бўйича келтирилган харажатлар;


Хж - шу вақт бўйича жорий харажатлар
(таннарх);
Нск - капитал харажатларнинг норматив
коэффициенти;
К - ҳар бир вариант бўйича капитал қўйилмалар.

Юқорида қайд этилганидек халқ хўжалиги бўйича коэффициент 0,12 ҳисобланиб, бу кўрсаткич тармоқлар бўйича табақалаштирилади.


Табақалаштириш фан-техника тараққиёти, минтақалар ҳамда тармоқлар хусусиятлари, қурилиш даври ва ҳоказолар ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Корхоналарнинг хўжалик юритиш натижаларини яхшилашда ва иқтисодий самарадорлигини оширишда ишлаб чиқариш инфратузилмаларининг ўрни беқиёсдир.
Ишлаб чиқариш инфратузилмасига хилма-хил турдаги объектлар, алоқа, электр, нефть, газ, сув таъминоти тизими, моддий-техникавий таъминот (омборхоналар, холодильниклар, маҳсулотни сақлаш жойлари ва ҳ.к.), маълумотларни қайта ишлаш ва ҳисоблаш техникалари - компьютерлар, интернет тармоқлари киради.
Ишлаб чиқариш инфратузилмалари самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткич сифатида ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳисобланади, яъни буларга транспорт воситаларидан тўғри ва тўла фойдаланиш, электр энергияни, газ, сув ҳамда ёнилғини ҳар бир сўмлик ишлаб чиқилган маҳсулотга сарфини камайтириб бориш, омборхоналардан, холодильниклардан самарали фойдаланиш, компьютер технологиясини ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришда кенг қўллаш ва ҳоказо ҳисобланади.
Корхона фаолиятини таҳлил қилганда, унинг истиқболини белгилаганда, фаолиятига баҳо берганда фақатгина харажатларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги ҳақида ҳамда қиёсий самарадорлиги кўрсаткичларини ўрганиш билан чегараланмаслик керак. Корхона фаолияти самарадорлигини қўшимча кўрсаткичлар - меҳнат унумдорлиги, фондлар сиғими, фондлар қайтими, капитал қўйилмалар, хом ашё материалларини, ёнилғи, энергия, ишлаб чиқариш харажатлари даражасининг пасайиши, ҳамда ижтимоий натижалари кўрсаткичлари орқали ўрганиш зарурдир.
Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши шароитида корхона фаолиятига баҳо бериш мезони сифатида фойда ва рентабеллик кўрсаткичлари ҳисобланади. Шу сабабли, корхонанинг ишлаб чиқариш фаолияти асосан фойдани кўпайтиришга ва рентабеллик даражасини оширишга қаратилган бўлиши лозим. Бу, албатта маҳсулотнинг ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш, мақсадсиз харажатларни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, янги технологияни жорий этиш ва ҳоказолар ҳисобига эришилади.
Корхона фойда олиш учун энг аввало, ишлаб чиқарилган маҳсулотларни реализация қилишдан тушган пул тушуми ҳисобидан қилинган харажатларни қоплаши зарур. Харажатларни ҳажми қанча паст бўлса, фойда шунча кўп бўлиши ҳаммага аёндир. Шундай экан, ҳар бир корхона, фаолиятида янгиликни жорий этиш ва инвестицияларни жалб қилиш зарурий жараёнга айланиб бориши керак. Зеро, янгиликни жорий этиш ва инвестиция киритиш ҳозирги иқтисодий шароитда корхоналарга янги саноат технологияларини киритишнинг энг қулай ва маъқул бўлган шакллари ҳисобланади.
Эркин бозор иқтисодиёти шароитида ишлаб чиқаришга инвестицияларни жалб этиш корхона фаолиятига янгиликни киритишга асос бўлиб ҳисобланади. Корхона фаолиятининг бозор талаби билан боғлиқлиги сабабли янгиликни жорий этишнинг иқтисодий табиати бозор талаби орқали белгиланади: бозор янгиликларининг фан-техника янгиликларидан устунлиги сабабли у асосий омилга айланади. Корхонага, инвестиция ва янгиликни жорий этишдаги бош мақсад - бозор талабини қондириш асосида юқори фойда олишдир.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling