Ишлаб чикариш жараёнларини бошкариш ва ташкил этишнинг рационал усуллари маъруза машғулотининг режаси


Download 189.24 Kb.
Sana09.12.2020
Hajmi189.24 Kb.
#162676
Bog'liq
Мар №1 2b05685226996c3e8ba240c367d17c5f


1-МАВЗУ. КИРИШ. ФАННИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ. АВТОТРАКТОРСОЗЛИКДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ТЕХНОЛОГИК ЖАРАЁНЛАР ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАР ТУРЛАРИ. ИШЛАБ ЧИКАРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ БОШКАРИШ ВА ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ РАЦИОНАЛ УСУЛЛАРИ

Маъруза машғулотининг режаси

1. Кириш.

2. Автомобилсозлик ва тракторсозликда қўлланиладиган технологиялар ва технологик жараёнлар.

3. Машинасозлик маҳсулотининг ҳаётий цикли ва унинг технологик ташкил этувчиси

4. Фаннинг асосий терминлари.

Тушинчалар ва таянч иборалар:

Яримфабрикат, ишлаб чиқариш жараёни, технологик жараён, маршрут жараёни, Маршрут жараёни, технологик операция, технологик ўтиш, Ишчи ўтиш, амаллар, йиғма бирикма, агрегат, узел, сотиб олинадиган маҳсулот, комплекс, комплект.



1. Кириш

Ушбу фан тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида Республикамиз ва хорижий давлатларда файдаланилаётган, жахон андозалари асоси-даги инновацион технологияларнинг турлари, қўлланилиши, технологик жараёнлар-даги аниқлик, ресурс ва мехнат сарфи тежамкорлиги, жумладан иқтисодий аҳа-миятини ўрганиш ҳамда уларни соҳада тўғри танлаш, махсус дастурлар асосида ишлатиш каби масалаларни ўз ичига олган.

Фанни ўқитиш учун 100 соат ажратилган, шулардан 28 соат маъруза 28 соат амалий машғулотлар ва 44 соат мустақил таълим.

Фанни ўқитишдан мақсад - талабаларда тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида машиналарни яратиш босқичлари, уларнинг бир-бирига ўтиши, тракторлар ва қишлоқ хўжалиги машиналарини яратишда жаҳон андозаларига таяниб иш кўриш ҳамда ҳозирги замон техника ва технологияларидан фойдаланиб детал ва қисмлар, узеллар, корпус элементларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш прогрессив технологик жараёнлари ва усуллардан хабардор қилиш.

Фаннинг вазифаси маъруза, амалий машғулотлар ва мустақил таълим воситасида талабаларга замонавий ишлаб чиқариш технологиялари турлари ва бос-қичлари, технологияларнинг таркибий қисмлари ва ускуналари, жиҳозларнинг иш-латилиши ва ўрни тўғрисида тўла маълумот беришдан иборат.

Рейтинг


Назорат тури

ОН

ЖН

ЯН

Муддатлари

8-9ҳафталар

Семестр давомида

14-ҳафта

Рейтинг баллари

35

35

30

Ўтказиш шакли

Тест саволлари: 28 та савол 1,25 баллдан

(Ўтиш балли 19)



Амалий машғулотлар ҳисоботлари бўйича

Ёзма: 1 та назарий савол и 1 та масала


Асосий адабиётлар

1. MANUFACTURING ENGINEERING AND TECHNOLOGY. Sixth edition in si units. Serope Kalpakjian, Illinois Institute of Technology. Steven R. Schmid, The University of Notre Dame. SI Conversion by Hamldon Musa, Universiti Teknologi Malaysia. 2009.

2. Технология тракторостроения : Учебник для вузов / А. В. Победин, А. Г. Схиртладзе, Ю. Н. Полянчиков, Е. И. Тескер, О. Д. Косов; Под ред. А. В. Победина. – Волгоград: ИУНЛ ВолгГТУ, 2011. – 476 с.

3. Ткачев, А.Г.Типовые технологические процессы изготовления деталей машин : Учебное пособие / А.Г. Ткачев, И.Н. Шубин. – 2-еизд., стер. – Тамбов : Изд-во Тамб. гос. техн. ун-та, 2007. – 112 с.



2. Автомобилсозлик ва тракторсозликда қўлланиладиган технологиялар ва технологик жараёнлар

Инсоният доимо қандайдир маҳсулотга ёки ишлаб чиқариши ўзлаштирилган маҳсулот учун меҳнат сарфини камайтиришга муҳтожлик сезади. Иккала ҳолда бу талабалар фақат янги технологик жараёнлар ёки янги машиналар ёрдамида қондирилиши мумкин. Демак, янги машинани яратиш учун туртки ҳамма вақт янги технологик жараён бўлиб юзага чиқади. Аммо бу технологик жараёнларни амалга ошириш инсоният жамиятининг илмий ва технологик ривожланганлик даражасига боғлиқ бўлади.

Машинани яратар экан инсон ўз олдига иккита вазифани қўяди:

–сифатли машина яратиш орқали маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш учун меҳнат сарфини камайтириш;

–машинани яратиш ва унинг сифатини таъминлаш жараёнида кам меҳнат сарфлаш.

Янги машина яратиш фикри талаб мавжуд бўлган маҳсулотни тайёрлаш технологик жараёни устида ишлаётган пайтда вужудга келади. Бу фикр машинани яратиш учун бошланғич босқич ҳисобланган хизмат вазифасини аниқлаштириш кўринишида тасвирланади.



Лойиҳаланган машинани тайёрлаш учун технологик жараён ишлаб чиқилади ва унинг асосида ишлаб чиқариш жараёни шакллантирилади. Ишлаб чиқариш жараёни амалга оширилиши натижасида талаб мавжуд бўлган маҳсулотни ишлаб чиқариш технологик жараёнини бажариш учун зарур бўлган машина олинади (1.1-расм).

1.1-расм. Машинани яратиш босқичлари

Машина хизмат вазифасини шакллантиришдан то тайёр маҳсулот шаклига келтирилгунча бўлган жараён иккита босқичга ажратилади: лойиҳалаш ва тайёрлаш. Биринчи босқич машина конструкциясини ишлаб чиқиш ва чизмаларни

тақдим қилиш билан, иккинчи босқич эса ишлаб чиқариш жараёни орқали контрукцияни вужудга келтириш билан якунланади.


3. Машинасозлик маҳсулотининг ҳаётий цикли ва унинг

технологик ташкил этувчиси
Тайёрланиши лозим бўлган предмет машинасозликда маҳсулот деб аталади. Машинасозлик маҳсулоти бутун машина, ҳар қандай даражадаги йиғма бирикма, детал ёки заготовка бўлиши мумкин.

Машина деб мехатроник, физикёки кимёвий энергиянинг ўзгариши натижасида механик ҳаракатга келтирилувчи ва инсоннинг физик ёк ақлий меҳнатини енгиллаштиришга ҳамда меҳнат унумдорлиги ва маҳсулот сифатини яхшилашга хизмат қилувчи қурилмага айтилади.

1.2-расм.Автотракторсозликда маҳсулотнинг технологик структураси

Тракторсозлик ва қишлоқ хўжалиги машинасозлигида маҳсулотнинг техно-логик структураси 1.2-расмда келтирилган. У ўз таркибига белгиланган техник-иқтисодий кўрсаткичларга эга маълум миқдордаги маҳсулотни тайёрлаш учун зарур бўлган заготовка ва деталларни тайёрлаш, йиғиш ва синаш ишларини амалга оширишни олади.

Машинасозлик маҳсулотининг ҳаётий цикли 1.3-расмда схематик тарзда кўрсатилган.



1.3-расм. Машинасозлик маҳсулотининг ҳаётий цикли



4. Фаннинг асосий терминлари.

Маҳсулот –корхонада ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган ҳар қандай маҳсу-лот. Ишлаб чиқаришнинг охиги босқичида бўлган машина, унинг йиғма элемент-лари ва алоҳида деталлари кабилар маҳсулот бўлиши мумкин.

Яримфабрикат-қўшимча равишда ишлов берилиши ёки йғиш ишларида қўлланилиши кўзда тутиладиган маҳсулот.

Ишлаб чиқариш жараёни-муайян корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотни тайёрлаш ва таъмирлаш учун ходимлар ва ишлаб чиқариш қуроллари-нинг тартибли фаолияти.Жараён асосий ва ёрдамчи цехларда амлга оширилади.

Иш жойи–маълум бир ишни амалга ошириш учун тайёрланган ва жиҳозланган ишлаб чиқариш участкаси.

Технологик жараён-ишлаб чиқариш жараёнининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш предметининг ҳолатини навбатдаги ўзгартириш учун амалга ошириладиган ҳарактлар. Иш жойларида амлга оширилади.

Маршрут жараёни-техник ҳужжатларда операция мазмуни ўтишлар ва ишлов бериш режимлари кўрсатилмаган ҳолда баён қилинадиган технологик жараён.

Технологик операция – технологик жараённинг битта иш жойида бажариб битказиладиган қисми.

Технологик ўтиш–технологик операциянинг ишлов бериладиган юзалар, қўлланиладиган асбоблар доимийлиги ва ускуна иш режимларининг ўзгармаслиги билан тавсифланадиган тугалланган қисми.

Ишчи ўтиш-технологик жараённинг заготовка юзаси шакли, ўлчамлари, сифати ва хусусиятларини ўзгартириш учун асбобнинг заготовкага нисбатан бир марта ҳаракатланиши билан тавсифланадиган қисми.

Амаллар–ишчининг муайян опрецияни амалга ошириш учун бажарадиган тугалланган ҳаракати.Масалан, “мосламага заготовкани ўрнатиш” ёрдамчи операцияси қуйидаги амалларни ўз ичига олади: заготовкани олиш, мосламага ўрнатиш ва маҳкамлаш.

Деталь–номланиши ва маркаси бўйича битта матералдан йиғиш операция-ларисиз тайёрланадиган маҳсулот.

Йиғма бирикма–таркибий қисмлари тайёрловчи корҳонада йиғиш операциялари (бураб қотириш, парчин михлар, пайвандлаш, кавшарлаш, пресслаш ва б. йўллар) ёрдамида бириктириб чиқиладига маҳсулот.

Агрегат –муайян маҳсулот таркибига кирмасдан мустақил равишда ишлай олиши, бошқа таркибий қисмларга боғлиқ бўлмаган ҳолда асосий маҳсулотга йиғила олиши билан ажралиб турадиган йиғма бирикма (масалан, автомобил узатмалар қутиси, тракторга тиркаладиган турли иш қуроллари ва б.). Бу термин махсус техникани ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.

Узел – йиғиш жараёнининг n–босқичида йиғиб тугалландиган йиғма бирикма. Узеллар одатда маҳсулот таркибига кириб, унинг талаб даражасида ишлаши таъминланиши учун бошқа таркибий қисмлар билан таъсирлашган ҳолда алоҳида функцияни бажаради.Бу термин ҳам махсус техникани ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.

Сотиб олинадиган маҳсулот– корхонада тайёрланмасдан тайёр ҳолда сотиб олинадиган маҳсулот.

Комплекс –йиғиш операциялари ёрдамида асосий маҳсулотга ишлаб чиқа-рувчи корхонада бириктирилмайдиган, лекин ўзаро алоқадор эксплуатацион вазифа-ларни бажариш учун мўлжалланган икки ва ундан ортиқ маҳсулот (оқимли линия, дастурий бошқарилувчи станок, электр станциясининг таркибий қисмлари ва б.).

Комплект –ишлаб чиқарувчи корхонада йиғиш операциялари ёрдамида асо-сий маҳсулотга бириктирилмайдиган ва ўзида умумий эксплуатацион вазифалар-ни мужассамлаштирилган икки ва ундан ортиқ маҳсулот (эҳтиёт қисмлар, асбоблар, ўлчов аппаратуралари комплекти ва б.).

Назорат учун саволлар

1. Автомобилсозлик ва тракторсозликда қандай технологиялар ва технологик жараёнлар қўлланилади?

2. Машинасозлик маҳсулотининг ҳаётий цикли ва унинг технологик ташкил этувчиси деганда нимани тушинасиз?



3. Фаннинг қандай асосий терминлари бор ва уларни таърифланг.
Download 189.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling