Ишлаб чикариш омиллари ва ишлаб чикариш омилларининг чекли махсулдорлигининг камайиш конуни
Изокоста ва ишлаб чиқариш харажатларини минималаштирувчи омиллар сарфини аниқлаш
Download 127.18 Kb.
|
46401 (1) (2)
4.Изокоста ва ишлаб чиқариш харажатларини минималаштирувчи омиллар сарфини аниқлаш.Ишлаб чиқариш ресурслари чекланганда максимал маҳсулот ишлаб чиқариш масаласи фирмалар учун асосий масалалардан бири ҳисобланади. Масалани соддалаштириш учун иккита ўзгарувчи омилни кўрамиз: меҳнат ва капитал. Меҳнат сарфи ( L ) соатбай иш ҳақи билан, капитал сарфи ( K ) - ускуна, машина ва механизмлардан фойдаланиш вақти (соатларда) ўлчанади. Фараз қилайлик, меҳнат ва капитал рақобатлашган бозор шароитида ѐлланади ва ижарага олинади. Меҳнат ҳақи бир соатлик иш ҳақи билан ўлчанади ва уни W орқали белгилаймиз. Капитал нархи - ускуна, машиналарнинг бир соатлик ижара ҳақига тенг дейлик ва уни r деб белгилаймиз. Меҳнат ва капитал рақобатлашган бозор шароитида ѐлланиши ва ижарага олинишини эътиборга олсак, уларнинг нархи бозорда аниқланади ва ўзгармайди. Демак, меҳнат ва капитал нархлари ўзгармайди. Берилган харажатларда ишлаб чиқаришни максималлаштириш масаласини қарашда харажатлар чизиғидан, яъни изокостадан фойдаланамиз. Изокоста - бу ишлаб чиқариш харажатларини ифодаловчи чизиқ бўлиб, у умумий қиймати бир хил бўлган иккита ишлаб чиқариш омиллари сарфларининг барча комбинацияларини ифодаловчи нуқталарни ўз ичига олади, яъни умумий қиймати бир хил бўлган меҳнат ва капитал сарфлари комбинацияларни ифодаловчи нуқталарни ўз ичига олади. Агар фирманинг ишлаб чиқариш омилларига сарфланадиган бюджетни С деб ифодаловчи тенгламани қуйидагича ѐзиш мумкин: C W L r K (1) Демак, фирманинг ишчи кучига сарфи билан капиталга сарфи йиғиндиси унинг умумий харажати С га тенг. Изокостани графикда қуйидагича аниқлаймиз: у L C W миқдорда ишчи кучи ѐллаши мумкин. C нуқтани горизонтал бўйича W белгилаймиз. Агар фирма маблағини фақат капиталга сарфласа, яъни L 0 бўлса, K C r капитални ижарага олиш мумкин. K Kапитал С/r KB KA KM C нуқтани вертикал ўқ бўйича жойлаштирамиз. r 0
С/W L -Меҳнат беради. Изокостанинг ҳар бир нуқтасига мос келувчи ресурслар сарфи комбинациясининг қиймати умумий харажат С га тенг. Масалан, А ва В нуқталар учун қуйидаги тенгликни ѐзиш мумкин: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling