Қишлоқ ХЎжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги


Download 1.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/41
Sana21.09.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1683212
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41
Bog'liq
cut va sut makhs.kull. ohirg 0

 
6. СУТНИ СОВУТИШ ВА САҚЛАШ
Сутни қабул қилишда уни ҳарорати 10 

С дан ошиқ бўлса ва сақпаш 
олдидан у 35 - 45 
0
С ҳароратда тозаланган бўлса у зудлик билан 4 - 6 
0
С гача 
совутилиши керак. Сутни ёпиқ оқимда тез, юпқа қатламда ва узлуксиз равишда 


23 
совутиш мақсадида ишлаб чиқариш унумдорлиги 5000, 10000 ва 25000 л/с
бўлган пластинкали совутиш ускуналари ишлатилади.
Янги соғиб олинган сут, унга соғиш вақтида, транспортировка қилишда, 
қабул қилишда ва бошқа технологик операцияларда келиб тушадиган 
микроорганизмларни ривожланишига тўсқинлик қилиш қобилиятига яъни 
бактерицид хусусиятга эга. Бактерицид моддалар сутга хайвон қони ва сут 
безлари орқали келиб тушади. Буларга иммуноглобулинлар, лейкоцитлар
лизоцим, лактенинлар, лактоферин ва бошқалар киради. Улар микроб 
хужайраларини бириктириш, чўктириш ва хужайра мембранасини бузиш 
реакцияларини келтириб чиқаради.
Бактерицидлик хоссалари намоён бўлиб турадиган вақт бактерицидли фаза 
дейилади.
Бактерицидлик фазасини таъсир вақти совутиш тезлигига, совутиш 
ҳароратига, соғишдан кейин сутга келиб тушадиган микроорганизмлар сонига 
боғлиқ. Қуйида келтирилган маълумотлар сутни бактерицидлик фазаси уни 
сақлаш ҳароратига қандай боғлиқлигини кўрсатади (2.4 - жадвал). 
2.4. Сутни бактерицид фазасини уни сақлаш ҳароратига боғлиқлиги 
Сутни совутиш ҳарорати, 
0
С 
30 
25 
10 


Бактерицид фазасини таъсир вақти, соат 
3 соатгача 

24 
36 
48 
Келтирилган 
маълумотлардан 
кўриниб 
турибтики, 
хом 
сутда 
микроорганизмларни кўпайиши 10 
0
С ҳароратда анча сустлашса, 2-4 
0
С 
ҳароратда эса деярли тўхтайди. Соғиб олингандан кейин зудлик билан 2-4 
0
С 
гача совутилган сут ўз сифатини ўзгартирмасдан 2-3 кун давомида сақланиши 
мумкин. Узоқ вақт давомида сақланганида, совутилган сутда оқсил ва ёғни 
парчаловчи, шунингдек сутни таъм ва хидини ўзгартирувчи психротроф 
микроорганизмлар аста – секин ривожланади.
Машина ва қурилмаларни узлуксиз ишлашини таъминлаш учун корхонада 
сутни маълум захираси мавжуд бўлиши керак. Сут зангламайдиган пўлат ва 
алюминийдан ясалган горизонтал ва вертикал шаклдаги махсус идишларда 
сақланади. Бу идишларни хажми 2000-20000, 25000, 50000, 100000 ва 120000 л 
ни ташкил қилади. Чет элда бу мақсадда хажми 250000 л ни ташкил қиладиган 
идишлар ишлатилади. Сут хажми катта идишларда қишки ва ёзги вақтларда, 
шунингдек улар бинони ташқи қисмида ўрнатилган тақдирда ҳам бошқа 
идишларга нисбатан узоқ вақт давомида ҳароратини сезиларли даражада 
ўзгартирмасдан сақланиши мумкин.
4-6 
0
С ҳароратгача совутилган сутни оптимал сақланиш муддати 12 
соатдан ошмаслиги керак. Сутни паст ҳароратда узоқ вақт давомида сақлаш 
унда таъм ва консистенция бузилишларини келтириб чиқаради.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling