Қишлоқ ХЎжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги
САРИЁҒ СИФАТИГА ДАВЛАТ СТАНДАРТИ ТОМОНИДАН
Download 1.58 Mb. Pdf ko'rish
|
cut va sut makhs.kull. ohirg 0
18. САРИЁҒ СИФАТИГА ДАВЛАТ СТАНДАРТИ ТОМОНИДАН
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР Ишлаб чиқариладиган сигир сариёғи ассортименти жуда турли туман. Сигир сариёғи OzDSt 2771:2013 бўйича, шоколадли сариёғ эса ГОСТ 6822-67 бўйича ишлаб чиқарилади. OzDSt 2771:2013 бўйича сигир сариёғи фойдаланиладиган хом ашё, ёғни массавий улуши, ош тузини массавий улушига боғлиқ ҳолда қуйидаги турларда ишлаб чиқарилади: -анъанавий тузланмаган ширин сариёғ; -тузланган ширин сариёғ; -тузланмаган нордон сариёғ; -тузланган нордон сариёғ; -тузланмаган ширин ҳаваскор сариёғи; -тузланган ширин ҳаваскор сариёғи; -тузланмаган нордон ҳаваскор сариёғи; -тузланган нордон ҳаваскор сариёғи; -тузланмаган ширин деҳқонча сариёғи; -тузланган ширин деҳқонча сариёғи; -тузланмаган нордон деҳқонча сариёғи; -ёғни массавий улуши 99,0 % дан кам бўлмаган пиширилган сариёғ. Органолептик кўрсаткичлари бўйича сигир сариёғи ва шоколадли сариёғ 5.7 - жадвалда кўрсатилган талабларга мос келиши керак. Физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича сариёғ 5.8 - жадвалда кўрсатилган талабларга жавоб бериши лозим. 5.7. Сариёғни органолептик кўрсаткичлари Кўрсаткич номи Тавсифи Ташқи кўриниши ва консистенцияси Бир жинсли, пластик, зич, кесилган сариёғ юзаси қуруқ ёки унда сувни ўта майда томчилари мавжуд бўлади. Кучсиз увалувчанлик ва консистенциясини бўш бўлишига йўл қўйилади. Пиширилган сариёғ 12±2 0 С хароратда зич, гомоген ёки донадор, эритилган ҳолида эса чўкмаларсиз тиниқ бўлади. Донадор ҳолатида етарлича бир жинсли бўлмаслигига, суркалувчан, суюқ ёғни мавжуд бўлишига, гомоген ҳолатида эса унсимон, юмшоқ бўлишига йўл қўйилади. Шоколадли сариёғ учун зич, бир жинсли, пластик, кесимида сув томчилари кўринмайди Таъми ва хиди Сариёғга хос тоза, ўзга таъм ва ҳидларсиз бўлиб ширин сариёғ учун пастерланган қаймоқ таъми хос ёки хос бўлмаслиги, нордон сариёғ учун сут кислотали таъм ва хид, тузланган сариёғ учун эса ўртача шўр 69 таъм хос бўлиши мумкин. Пиширилган сариёғ пиширилган сут ёғига хос таъм ва хидларга эга бўлиб, унда ўзга таъм ва ҳидлар бўлмаслиги керак. Пиширилган ёғни етарлича яққол намоён бўлган таъмини бўлмаслигига рухсат берилади. Шоколадли сариёғ учун ширин, шоколад ва ванилиннинг кучли сезилувчан таъми ва хушбўйлиги хос бўлиб, ўзга таъм ва ҳидлар йўқ Ранги Сигир сариёғи учун массаси бўйича бир хил ёрқин сариқдан сариқгача бўлган ранг хос. Шоколадли сариёғ учун сариёғ массаси бўйича бир хил шоколадли ранг хос Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling