24
Пушти мускат, Хиндогни, Морастель, Тарнау, Майский қора, Сояки, Кульджинский, Қора пино
навлари.
Ёш токзорларни парваришлаш
Ток кўчатлари ўтқазилган дастлабки йилда уларнинг илдиз системаси
унча яхши ривожланмаган
бўлади. Шу сабабли токзорни тез-тез суғориб туриш лозим, бунда тупроқ камида бир метр чуқурликда
намланиши керак. Кўчатлар ўтқазилгандан сўнг биринчи суғориш,
кейингилари апрел, май,
июн ва
августда бир мартадан ўтказилади. Бундан ташкари, ноябр-мартгача бир-икки марта запас суви берилади.
Сизот сувлар юза жойлашган ерларда кўпи билан 3-4, шағал ерларда 1,5-2 марта кўпрок
вегетацион суғоришлар ўтказилади. Ҳар бир суғоришдан 2-3 кундан кейин қатор ораларидаги тупроқ
культиваторлар ёрдамида юмшатилади. Қатқалоқ пайдо бўлмаслиги ва бегона ўтларни йўқотиш учун
вегетация давомида қаторларда тупроқ 2-3 марта юмшатилади.
Кўчатлар ўтқазилган йили ток баргларининг ранги ўзгаришидан (август-сентябр) ва тўкилишидан
олдин навлар аниқланади.
Октябрда тупларни кўмишдан олдин аралашган навлар олиб ташланиб, улар ва тутмаган кўчатлар
ўрнига янгилари ўтқазилади. Бундай ишларни эрта баҳорда ҳам ўтқазиш мумкин. Барча туманларда
ток ниҳолларни қишда албатта кўмиш зарур. Токлар ўтқазилган йили кесмасдан қўлда кўмилади.
Баҳорда куртаклар бўртмасдан олдин туплар очилади. Дастлабки йиллари ёш
токлар
бахорда кесилади. Токзорлар иккинчи йили асосан ўтқазилган биринчи йилидагидек, учинчи
йили ҳосилга кирган токзорлар каби парвариш қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: