Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касалликнинг ғўза ҳосилига таъсири


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касалликнинг ғўза ҳосилига таъсири. Чидамсиз ғўза турлари ёки навларида, кураш 
чоралари қўлланилмаса ёки бу чоралар етарли бўлмаса, патоген учун қулай об-ҳаво шароитлари 
кузатилса гоммоз ҳосилнинг кўп қисмини нобуд қилиши мумкин. Мисол учун касаллик 
Ҳиндистон, Хитой, Корея, Гватемала, Судан ва Нигерияда катта зарар келтирган. АҚШда кислота 
ёрдамида туксизлантириш усули ҳамда гоммозга чидамли навлар яратилиши ва амалиётда қўллана 
бошланишидан олдин касаллик ҳосилга катта талофатлар етказган; Нью-Мексика штатида 1949 
йили 16 минг га майдонда 30-50 фоиз, Аризона штатининг баъзи далаларида 60 фоизгача ҳосил 
йўқотилган. Баъзи йиллари Вест-Индияда 30 фоиз, Аризона штатида 15 фоиз пахта толаси гоммоз 
туфайли нобуд бўлган (Вердеревский, 1955; Sminh, 1956; Швер 1964; Bird ва б.қ., 1981). Кейинги 
йилларда касалликка қарши изчиллик билан ва мантиқий равишда комплекс кураш чоралари 
қўллаш натижасида АҚШда гоммоз муаммоси кескинлиги ва жиддийлигини йўқотди: «Ғўза 
Касалликлари Кенгаши» маълумотларига кўра АҚШда 1968-1977 йиллар давомида гоммоз 
туфайли ҳосил ҳар йили ўртача 0,97 фоизга пасайган (Watking, 1981; Davis ва б.қ., 1996; Hake ва 
б.қ.,1996). Ғўза эқиладиган бошқа мамлакатларда ҳам самарали кураш чораларини қўллаш 
(чигитни кислота ёрдамида туксизлантириш ва б.қ.) (Греция, Болгария, Югославия, Судан, 
Жанубий ва Шимолий Америка) ёки об-ҳаво бактерия учун ноқулайлиги (Миср, Конго ва б.қ.) 
сабабли гоммоз ғўза ҳосилига сезиларли даражада ёки умуман хавф туғдирмайди (Вердеревский, 
1955; Tjamos ва б.қ., 1979; Bird ва б.қ., 1981). 
Гоммоз Марказий Осиё ва Озарбайжоннинг барча минтақаларида
учрайди. Илгари мис 3-
хлорфеноляти амалиётга киритилишидан олдин, баъзи минтақаларда гоммозга мойил навлар 
ҳосилининг кўп қисми йўқотилган, мисол учун Навроцкий навида 60 фоизгача ҳосил нобуд 
бўлган. МДҲда ғўза ҳосили касаллик туфайли ҳар йили ўртача 4,4 фоизга, Ўзбекистонда эса 7,7 
фоизга пасайган. Ўзбекистонда гоммоздан энг катта зарар Тошкент ва Фарғона водийси 
вилоятларида, сезиларли даражада Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида ва Қорақалпоғистонда 
кузатилади (Вердеревский, 1956; Каримов, 1976; Расулев, 1981). Тошкент вилояти Янгийўл 
туманида ўтказилган кузатувларда касаллик ғўза ҳосилини 15,6 фоизга камайтириши аниқланган 
(Швер, 1955). 
Гоммознинг уруғбарг ва чинбарг шакллари ҳосилни 2-9 фоизга, поя шакли 5-62 фоизга 
пасайтириши мумкин; ғўзанинг бошқа органларини зарарлашда уруғбарг шакли асосий инфекция 
манбаи бўлиши унинг жуда хавфли эканлигидан далолат беради (Вердеревский, 1955; Каримов, 
1976; Расулев, 1981). Касалликка иммун ёки чидамлилиги баланд навлар мавжуд эмаслиги 
(Пересыпкин, 1987; Пересыпкин ва б.қ., 1990) гоммозни янада хавфли қилади. 
Ҳосилга салбий таъсиридан ташқари, гоммоз тола сифатини бузади; тола узунлиги 8-25 
фоизга, мутлоқ пишиқлиги 1,5-2 баравар, узилиш узунлиги эса 8-20 фоизга камаяди, чигит 
пишмайди, нимжон бўлиб қолади ёки, кўпинча, ҳаётчанлигини йўқотади, кейинги мавсум 
экинлари (ниҳоллари) учун бирламчи инфекция манбаига айланади. Гоммоз яралари орқали кўсак 
ичига ҳар хил патоген ва моғор замбуруғлари (Alternaria, Fusarium, Diplodia, Glommerella ва б.қ.) 
кириб, тола ва чигитни чиритади (Smith, 1956; Каримов, 1976; Расулев, 1981; Bird ва б.қ., 1981; 
Пересыпкин ва б.қ., 1990). 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling