Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Касаллик аломатлари. Гоммоз ғўзани бутун ўсиш даврида барча органларини
зарарлайди. Касалликнинг 4 хил - уруғбарг, чин барг, поя ва кўсак шакли мавжуд. Уруғбарг шакли зарарланган чигитдан ривожланади. Гоммознинг биринчи аломатлари ниҳол чиққандан 7-10 кундан сўнг яхши кўринади. Уруғбаргларида тўқ-яшил, думалоқ, сув шимиб олганга ёки мой томганга ўхшаган доғлар пайдо бўлади. Улар кейинчалик қуриб, сарғиш- жигарранг, сўнгра қўнғир, атрофи қизғиш тусга киради. Гоммоз кучли ривожланганда, барг банди, пояча (гипокотиль) ва ўсимликнинг ўсиш нуқтаси ҳам зарарланади. Поячада чўзинчоқ, қора доғлар пайдо бўлади, улар поячани ўраб олади ва ниҳол нобуд бўлади. Чинбаргларда доғлар тўқ- яшил, мой томганга ўхшаш, қиррали (кўпбурчакли) бўлиб, сўнгра қурийди, қўнғир тус олади ва баъзилари бир-бирига қўшилиб кетади; одатда баргнинг майда томирчалари билан чекланган бўлади. Об-ҳаво гоммоз учун жуда қулай келганда барг банди яқинидаги бош томирлари бўйлаб тарқалган узун аввал тўқ-яшил, сўнгра қўнғир некротик доғлар (яралар) ривожланади. Зарарланган барглар одатда тўкилиб кетади. 29 Пояда ҳосил бўладиган доғлар чўзинчоқ, қора, кучли ривожланганда бир-бирига қўшилиб кетади ва пояни ўраб олади. Ингичка толали ғўза навларида зарарланган поя синиши кузатилади. Кўсакларда ҳам, уруғбарглардаги каби тўқ-яшил, сув шимиб олганга ўхшаш, ботиқ, думалоқ ёки бироз чўзинчо, вақт ўтиши билан тўқ-қўнғир ва охири қора тус олувчи доғлар ҳосил бўлади. Касаллик учун қулай об-ҳаво шароитида доғлар бир-бирига қўшилиб кетади. Зарарланган ёш кўсакчалар тушиб кетиши, кечроқ зарарланганлари, тола етилганда ҳам, чаноқлари бир-бирига ёпишиб, очилмаслиги ёки ярим очилиши мумкин. Кўсаклар ғўзанинг гоммозга энг чидамсиз органлари ҳисобланади. Кўсакнинг зарарланган жойлари емирилади ва бактериялар толага ўтади. Тола сарғиш-қўнғир тус олади, бир-бирига ва кўсак чаноғининг ички деворчаларига ёпишиб қолади. Зарарланган чигит пишмайди, нимжон бўлиб қолади ва ҳаётчанлигини йўқотади. Зарарланган уруғбарг, чинбарг, поя ва кўсакдаги доғлар устида баъзан касаллик учун қулай об-ҳаво кузатилганда қўзғатувчи бактерия массаси қуюқ елимсимон суюқлик (камедь) ҳолида пайдо бўлади, сўнгра у қотиб юпқа, оқиш кул ранг парда ҳосил қилади (Каримов, 1976; Расулев, 1981; Bird ва б.қ., 1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990; Davis ва б.қ., 1996). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling