Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Касаллик қўзғатувчисининг тур ичида табақаланиши
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
Касаллик қўзғатувчисининг тур ичида табақаланиши. Fusarium oxysporum тури ичида
76 тачага махсус формалар (forma speciales ёки forma checialisata=f.sp.) баён қилинган (Booth, 1971), унинг тур ичида табақаланишини ўрганишга кўп тадқиқотлар бағишланган, аммо уларнинг натижалари кўпинча бир-бирига мос эмас. Баъзи тадқиқотчилар бу замбуруғ ўсимликларнинг алоҳида турларига нисбатан тор ихтисослашган деб ҳисоблашади (Головин, 1953; Соловьева, 1955, 1959; Subba-Rao, Сидорова, 1983). Хабарга кўра (Сидорова, Акмурадов, 1980), замбуруғнинг 7 та формаси (vasinfectum, lucopersici, cucumerinum, cucumis, niveum, cucurbitaria, phaseoli) жуда тор ихтисослашишини намоён этиб, фақат ўзлари дастлаб ажратиб олинган экин турларини (мувофиқ равишда ғўза, помидор, бодринг, қовун, тарвуз, қовоқ, ловияни) зарарлаган. Бошқа тадқиқотчилар (Степанова, 1962; Нигманова, 1964, 1965; Налепина, 1971) таъкидлашича, патогенда ихтисослашиш мавжуд эмас ёки кам намоён этилади. Мисол учун, замбуруғнинг ғўза, 2 тур нўхат, соя, бурчоқ, ловия, мош ва вигнадан ажратилган штаммларнинг ҳар бири тажрибада шу экинларнинг барчасини зарарлаган ва у кенг ихтисослашган тур ҳисобланади (Нигманова, 1965). Л. Н. Налепинанинг (1971) тажрибаларида замбуруғнинг ғўзадан олинган изоляти 2 тур нўхат, ловия, люпин, бодринг, қовун, тарвуз, қовоқ, карам помидорни зарарлаган; нўхат, бодринг, карам ва помидордан кам ажратилганлари эса ғўзадаги сўлиш касаллигини қўзғатган. Учинчи гуруҳ олимлар (Убайдуллаева, 1969; Степанова, 1971; Armstrong, Armstrong, 1971, 1974, 1978) ихтисослашиш амлитудаси ва унинг барқарорлик даражаси замбуруғнинг формалари учун турлича ва кўпинча ўзгарувчан эканлигини қайд этишди. Ҳар хил экин турларини сунъий зарарлаш тажрибаларида формалар бошқа экин турларини турли даражада шикастлай олса ҳам, одатда «ўзининг» хўжайин турига энг юқори вирулентлик намоён этади. В. И. Билай (1977) фикрига кўра, Fusarium oxysporum турида жиддий ва аниқ ихтисослашиш мавжуд эмас, унинг ихтисослашган формалари эса адаптив ва ҳар хил даражада генетик барқарор бўлган таксон сифатида ҳисобланиши лозим. Fusarium oxysporum тури ичида ихтисослашиши ҳам тор, ҳам ҳар хил даражада кенг бўлган формалар мавжуд бўлиши мумкин. Юқорида айтилган мулоҳазалар асосида В. И. Билай "forma speciales" терминини эмас, балки тушунчани адаптив форма маъносида талқин килувчи «forma» терминини қўллашни таклиф қилди ва бу таклиф кўпчилик олимлар томонидан қабул килинди. Юқорида келтирилган ва сўнгги йилларда маълум бўлган тадқиқотлар натижалари таҳлили асосида, Fusarium oxysporum умуман тор ихтисослашган, аммо унинг махсус формалари ичидаги айрим ирқлари бир неча, ҳар хил таксономик гуруҳларга мансуб бўлган ўсимлик турларини зарарлашга қодир деб хулоса қилиш мумкин. Мисол учун, ғўзага ихтисослашган махсус форма Fusarium oxysporum f. vasinfectum асосий хўжайин экиндан ташқари, бошқа - соя, тамаки, гибиск каби ўсимликларни ҳам зарарлай олиши тажрибада исботланган (Armstrong, Armstrong,1960). Fusarium oxysporum f. vasinfectum ғўзанинг бир нечта турини, жумладан, дарахтсимон (Gossypium arboreum), ингичка толали Миср ёки Перу (G.barbadense=G.peruvianum), ўтсимон ёки оддий (G. herbaceum) ва ўрта толали (G.hirsutum) ғўзани зарарлай олади; аввалги йилларда унинг иқтисодий зарари асосий хўжайин ўсимлик - ингичка толали ғўза билан чекланган, ўрта толали ғўза эса бу касалликка чалинмаган. Миср, Судан, Ҳиндистон, Исроил каби мамлакатларда замбуруғ ҳозир ҳам фақат ингичка толали ғўзани зарарлайди. (Fahmy,1927; Kulkarni,1934; Соловьева,1954; Armstrong, Armstrong, 1960; Швер,1964; Сидорова,Попов,1973; Каримов,1976; Мирпўлатова б.қ.,1981; Сидорова, Акмурадов,1981;Grinstein ва б.қ., 1983). Ўз навбатида, ингичка толали ғўза навларининг чидамлилиги (ва паразит ирқларининг вирулентлиги даражаси) хам бир хил эмас, уларнинг баъзилари ўта чидамли, деярли шикастланмайдиган, бошқалари бутунлай чидамсиз бўлиб, 100 фоизгача зарарланиши аниқланган (Соловьева, 1954; Комилова ва б.қ., 1971). Тажрибада замбуруғнинг чидамсиз навлардан ажратилган штаммлари фақат чидамсиз навларни, чидамли навлардан олинган изолятлар эса, ҳам чидамсиз, ҳам чидамли навларни зарарлай олиши исботланган (Акмуродов ва б.қ., 1979). Илмий адабиётларда замбуруғ ўрта толали ғўзани зарарлаши мумкинлиги ҳақида маълумотлар 1960 йилдан бошлаб пайдо бўла бошлади (Armstrong, Armstrong, 1960) ва бу ҳозир 26 исботланган (Степанов, 1971; Kapellman, Smith, 1981; Матвеев, 1984). Ўзбекистон олимлари кузатувлари ва тажрибаларида ўрта толали ғўзанинг барча туманлаштирилган ва истиқболли навлари, жумладан Тошкент-1, Тошкент-6, Ан-9, Ан-402, Оқ-олтин, Ан-Баяут-2, 108-Ф, 149-Ф, 175-Ф, С-4880, Уйчи-2, Андижон-60, Қизил Равот ва кўплаб бошқа навлари турли даражада зарарланган; айни вақтда дала шароитида баъзи ингичка толали ғўза навларининг (Темиз-14, Термиз-15, Ашхабод-25 ва б.қ.) кам зарарланиши аниқланган (Алимуҳамедов, 1989; Каримов, 1989; Ҳайдаров, 1989; Ишмухамедова, 1989). Марказий Осиё мамлакатларидан Туркманистонда фузариоз сўлиш касаллиги қўзғатувчисининг 3 та ирқи аниқланган. Улардан 2 таси 1 ёки 2 та ингичка толали, учинчиси эса ғўзанинг ҳар 2 турини ҳам зарарлашга қодирлигини исботлаган. Экин остидаги тупроқда айни эқиладиган тур ва навларни кучли зарарловчи ирқлар (штаммлар) тўпланади: замбуруғнинг Сурхондарё вилоятида ингичка толали (Термиз-14), Қашқадарё вилоятида эса ўрта толали (Тошкент-1, 108-Ф) ғўза навларида юқори вирулентли популяциялари тўпланиши қайд этилган (Каримов, 1989). Ўзбекистонда ҳам паразитнинг 3 та ирқи қайд этилган улардан 1-ирқ фақат ингичка толали, 2-ирқ ҳам ингичка, ҳам ўрта толали ғўза навларини кучли, 3-ирқ эса фақат ингичка толали ғўза навларини кучсиз даражада зарарлаши аниқланган (Каримов, 1989). Дунёнинг бошқа қитъаларида ва мамлакатларида паразитнинг яна 5 та, жумладан АҚШда 2 та, Миср, Ҳиндистон ва Суданда 1 тадан физиологик ирқлари аниқланган. Шимолий ва Жанубий Америка, Осиё, Европа, Африка ва Марказий Осиёда ўрта толали ғўза навларида 1-ирқ кенг тарқалган, 2-ирқ ҳам 1-ирққа жуда яқин ҳисобланади. Фақат ингичка толали ғўза навларини зарарлайдиган 3-ирқ Нил дарёси воҳасида кўп йиллардан бери маълум, маълумотларга кўра Тожикистонда (Менликиев, 1977) ва эҳтимол, Исроилда ҳам топилган. 4-ирқ ҳозиргача фақат Ҳиндистонда диплоид ғўзани зарарлайди. Суданда аниқланган 5-ирқ 3-ирққа яқин, аммо ундан ингичка толали ғўзанинг кўпроқ навларини зарарлай олиши билан фарқланади (Kapellman, Smith, 1981). Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling