22
элементлар (NРК 1,0:0,8:0,5) нисбати мавжуд ўғит қўллаш тавсия қилинган (Пересыпкин ва б.қ.,
1990), аммо бу нисбат тахминий деб қабул
килиниши лозим, чунки у тупроқ хилини,
унумдорлигини ҳамда чигит эқилишидан олдин ўтказиладиган агрокимёвий таҳлил натижаларини
ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак. Бу
нисбат бузилиши, хусусан, тупроқда азот миқдори
керагидан кўп, калий эса кам бўлиши, вилт касаллигининг кучайишига сабаб бўлади (Schanathorst
1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990 Davis ва б.қ., 1996, Hake ва б.қ., 1996). Сидерат экинлар ўстириб
ҳайдаш ва яхши чириган маҳаллий ўғит қўллаш тупроқ
унумдорлигини оширади,
физик ва
кимёвий
хусусиятларини яхшилайди, антогонистик микроорганизмлар кўпайиши ва
натижада,
патоген ривожланиши учун ноқулай шароит туғилишига олиб келади. Маҳаллий ўғит гектарига 8-
25 тоннадан (Hake ва б.қ., 1996) 30 тоннагача (Пересыпкин ва б.қ., 1990) қўлланилади. Ундан сўнг
дала дарҳол ҳайдалиши ва ўғит тупроққа аралашиб кетилиши шарт, акс ҳолда унинг таркибидаги
азот моддаси жуда тез ва кўп миқдорда (50 фоизгача) ҳавога буғланиб, йўқолади (Hake ва б.қ.,
1996).
Нав тезпишарлиги хусусияти билан касаллик орасидаги муносабатлар ҳақида
адабиётларда бир - бирига зид маълумотлар мавжуд. Бенкен ва б.қ. (1974)
тезпишар навлар
кечпишарларига нисбатан вилтга кўпроқ чалиниши ва ҳосил кўпроқ йўқотилишини, бошқалар
(Schanathorst 1981) бу жиҳатдан тезпишар навлар устунлигини аниқлаганлар.
Далани текислаш,
Do'stlaringiz bilan baham: