Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касаллик аломатлари. Фузариоз сўлиш (фузариоз вилти, вилт) ғўзани барча ўсиш 
фазаларида зарарлайди, аммо ташқи белгилари, об-ҳаво шароитлари ва навлар чидамлилиги 
даражаларига боғлиқ ҳолда ўзгаради. Уруғбарг ва ёш ниҳолларнинг барча барглари сарғаяди ёки 
қизғиш-сариқ, сўнгра қўнғир доғлар билан қопланади, тўкилиб кетади, ниҳол яланғоч бўлиб, 
қурийди. Тупроғи кучли зарарланган далаларда ниҳолларнинг кўп қисми жуда тез нобуд бўлади. 
Кейинроқ зарарланган ўсимликлар одатда 3-5 чинбарг фазасида, камроқ ҳолларда шоналаш 
бошланганда ёки гуллаганда ёхуд бир нечта кўсак чиқарганда сўлиб қолади. 
Ғўзанинг 2 (ингичка ва ўрта толали) турининг ҳам етилган ўсимликларида олдин барг учи 
ёки ёнидаги бўлакчалари сарғаяди ва қўнғир тусга киради; вақт ўтиши билан доғ бутун баргга 
тарқалади, барг сўлийди, тўкилади, поя яланғоч бўлиб қурийди. Зарарланган ниҳоллар ва етилган 
ўсимликларнинг бўйи пасаяди. Поя бўғин оралари узунлиги камаяди. Уларнинг пояси ичидаги 
ўтказувчи томирлари қўнғир ёки деярли қора тус олади. Тўқ-қўнғир доғлар ғўза шохлари, барг 
банди ва бош томирлашда ҳам кузатилади. 
Фузариоз сўлиш, вертициллёз вилтидан фарқли ўлароқ, ғўза жуда тез нобуд бўлишига 
олиб келади (Матвеев, 1984). 
Фузариоз сўлишнинг аломатлари вертициллёз вилтиникидан анча фарқ қилади, аммо дала 
шароитида бу 2 та касалликни ажратиб бўлмайди ёки жуда қийин. Қўзғатувчиси турини фақат 
махсус микология лабораториясида замбуруғ культураси ажратиб олиниб, ўрганилгандан сўнг 
аниқлаш мумкин. У ҳолда ҳам, агар ажратилган замбуруғ Fusarium туркумига оид бўлса, унинг
сапрофит эмаслиги ва унда сўлиш касаллигини сунъий зарарлаш тажрибаси орқали 
исботланиши лозим (Каримов, 1976; Мирпўлатова ва б.қ., 1981, Маҳмудов, 1981, Kapellman, 
Smith, 1981; Сидорова, 1983; Матвеев, 1984; Кравцова, 1989, Davis ва б.қ., 1996; Hake ва б.қ., 
1996). 
Касаллик қўзғатувчиси ва унинг белгилари. Фузариоз сўлиш касаллигини 
дейтеромицетлар синфига оид Fusarium oxysporum f. vasinfectum замбуруғи қўзғатади. 
Лаборатория озиқа муҳитида у вегетатив мицелий, макро- ва микроконидия ҳамда 
хламидоспораларидан иборат колония ҳосил қилади. Қўзғатувчининг белгилари озиқа 
муҳитларида уларнинг таркиби, ҳаво ҳарорати ва намлиги билан боғлиқ ҳолда ҳар хил бўлиб, 
мицелий юпқа парда ва момиқ-бароқ шакллари орасида ўзгаради, ранги кўпинча оч-пушти, кам 
ҳолларда оч-сариқ бўлади. Картошка - декстрозали муҳитида колония оқ тусли, аммо субстратга 
бинафша ранг пигмент ажралиб
чиқиши мумкин. (Kapellman, Smith, 1981). Баъзи бошқа 
муҳитларда ёш колониянинг ранги пушти-бинафша, вақт ўтиши билан тўқ-қизил, охири бинафша 
кўкимтир тус олади; стерилизация қилинган гуруч муҳитида турғун оч-сариқ пигмент ҳосил 
қилади (Соловьева, 1954). 
Микроконидиялар 1 ҳужайрали, рангсиз цилиндр, эллипс ёки тухум шаклли, ўлчами 5-
12x2-4 мкм, кўп миқдорда субстрат устидаги мицелийда, шилимшиқ модда билан ёпишган сохта 
каллачаларда ёки бевосита гифаларда тўп-тўп бўлиб ривожланади. Макроконидиялар оз миқдорда, 
конидиофораларда ҳосил бўлади, уларнинг кўпчилиги 4, баъзилари 5 ёки 6 ҳужайрали, рангсиз, 
урчуқ ёки эллипс шаклли, деярли тўғри ёки бироз ўроқ каби эгилган, ўлчами 25-59x3-5 мкм, 
кўпинча 35-40x3,5-4,5 мкм. Конидиофоралар ҳалқасимон шохланган, оч-сариқ ёки оч-пушти 
тусли, бевосита мицелийда якка-якка, кам ҳолатларда даста-даста бўлиб, шилимшиқ модда билан 
ёпишган пионнот ва спородохийлар ҳосил қилиб ривожланади. Хламидоспоралар кўп миқдорда, 
гифа ўртасида ёки учида, одатда якка ҳолда, баъзида занжирларда ривожланади, калин деворчали, 
1 ёки 2 ҳужайрали, диаметри 4-6 мкм (Соловьева, 1964; Соловьева, Мадумарова, 1969; Каримов, 
1976; Билай, 1977; Сидорова, 1983). Замбуруғ склероций ҳам ҳосил қилиши аниқланган 
(Kapellman, Smith, 1981). Хламидоспора ва склероцийлар касалликка мойил хўжайин ўсимлик 
мавжуд бўлмаганида ҳамда қиш ва ёзнинг ноқулай ҳарорати шароитида патоген тупроқда 
сақланиши учун хизмат қилади. 
Вилт билан зарарланган ўсимликлар фитопатологик таҳлил қилинганда, Fusarium 
oxysporum дан ташқари бошқа турлари ҳам ажралиб чиқиши мумкинлиги аниқланган. Жумладан 
F.bucharicum, F. culmorum, F. heterosporum, F. martii var.caoucasium, F.moniliforme, F. solani ва 
б.қ. (Гапоненко, 1965; Хохряков ва б.қ., 1966; Шапова, Григорьянц, 1971, Файзиев, 1980). 
F.bucharicum ғўза илдиз бўйинчасида рак, F. martii var.caoucasium -экинларда "яшинсимон"
сўлиш касалликларини қўзғатиши хабар қилинган. Ғўзада фузариоз сўлишни маълум бир экологик 
шароитларда, бошқа Fusarium турлари ҳам қўзғатиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар (Yassin, 


25 
Daffala, 1982; Сидорова, 1983) мавжуд бўлса ҳам, бу касалликнинг қўзғатувчиси сифатида фақат 
Fusarium oxysporum f. vasinfectum тан олинади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling