Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Касалликка таъсир этувчи экологик факторлар


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Касалликка таъсир этувчи экологик факторлар. Ниҳоллар гоммоз билан баланд 
ҳароратга нисбатан пастроғида кучлирок зарарланади. Тупроқ ҳарорати 30-32 °С бўлганида 3 та 
нав ниҳоллари 36,51 ва 79 фоиз (ўртача 55 фоиз)га, 14-16 °С бўлганда эса 88,89 ва 96 фоиз (ўртача 
91 фоиз)га зарарланган (Вердеревский, 1955). Бунинг сабаби - паст ҳароратда ниҳолларнинг барча 
касалликларга чидамлилиги даражаси пасайишидир (Пересыпкин ва б.қ., 1990). 
Гоммознинг ғўзада бошланиши, ривожланиши ва тарқалишига экологик факторлар катта 
таъсир кўрсатади. Касаллик ривожланиши учун ҳаво ҳарорати 30-36 °С, тупроқ ва ҳаво намлиги 
85 фоиздан баланд бўлиши қулай ҳисобланади (Каримов, 1976; Bird ва б.қ., 1981). Юқори намлик 
мавжудлигида гоммознинг инкубацион (ўсимликда касалликнинг юз бергандан касалликнинг 
биринчи ташқи аломатлари пайдо бўлгунча ўтган) даври қисқаради. Кунлик ўртача ҳарорат 30 °С 
ва намлик 80 фоиз ёки ундан баландроқ бўлганида инкубацион давр 4 кунни, 28, 26, 18 ва 12 °С да 
эса 5, 6, 9, ва 17 кунни ташкил этади (Каримов, 1976). Бошқа хабарларга кўра (Вердеревский, 
1955), инкубацион давр 32 °С да 0,2-0,5 кун, 14 °С да эса 5,1 кун бўлган. 
Бактерия фаол ҳолатда об-ҳаво ноқулайликларига бардош бера олмайди, ҳароратнинг 
тибиий ўзгарувчанлиги унинг ҳаётчанлигини пасайтиради, намлик юқорилигида кескин ўзгариши 
эса нафақат лаборатория озиқа мухитида, ҳатто далада ўсимликлар қолдиғи тўқималари ичида ҳам 
ҳалок қилади (Bird ва б.қ., 1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990). 
Қуруқ шароитда бактерия узоқ сақланиши мумкин. Лабораторияда 24 °С да ғўзанинг қуруқ 
қисмлари бактерия ҳаётчанлигини 7 (Schnathorst, 1964) ёки 8 (Болсунова, 1932) йилда ҳам 
йўқотмаган. Дала шароитида бактерия қурук елимсимон модда ичида бўлиши уни ҳарорат 
ўзгаришларига анча чидамли қилади (Bird ва б.қ., 1981). Қуруқ елимсимон модда ичида бактерия 


31 
«ухлаш» ҳолатида бўлади. Ёмғир ёққанда ёки шабнам тушганда, сув томчиларида елимсимон 
модда эрийди, бактериялар озод бўлади, қулай ҳарорат кузатилса, фаол, ҳаракатчан ҳолатга келади 
ва ўсимликни зарарлайди (Вердеревский, 1955). Ёмғир гоммоз ривожланиши ва тарқалиши учун 
муҳим факторлардан биридир, чунки ҳароратни оптимумгача пасайтиради, инфекцияни тарқатади, 
«ухлаётган» бактерия «уйғонади» ва ҳ.к. 
Илмий адабиётларда чигит экиш муддати, экиннинг ўсиш даврида суғориш меъёри, қишда 
ерга нам тўплаш учун сув қўйиш, азот, фосфор ва калий билан экинни озиқлантириш ғўзанинг 
гоммоз билан зарарланишига жиддий таъсир қилмаслиги (Расулев, 1981); бошқа манбаларда 
(Бабаян, 1963) эса тупроқда калий етишмаслиги, меъёридан кўп суғориш, ғўзани зич 
жойлаштириш (туп сонини ошириш) касалликни кучайтириши, чигитни эртароқ экиш, азот, 
фосфор билан озиқлантириш ва қишда нам тўплаш учун суғориш эса гоммоз ривожланишини 
камайтириши таъкидланган. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling