Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


ишлов бериш, суғориш, уруғлик чигит тайёрлаш ва экиш


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

ишлов бериш, суғориш, уруғлик чигит тайёрлаш ва экиш. Вилт ва бошқа касалликларга қарши 
курашда экишдан олдин далани яхшилаб текислаш, сув туриб қоладиган жойлар қолдирмаслик 
зарур. Уруғлик чигит фақат соғлом ўсимликлардан тайёрланади. Заводларда дастлаб соғлом, 
кейин эса касалланган далалардан йиғилган ҳосил тозаланиши шарт. Чигит заводларнинг дорилаш 
цехларида марказлаштирилган ҳолда дориланади. Чигит экишдан олдин сувга чўктирмасдан 
намлантирилади. Ўрта толали навларнинг тукли чигитини намлаш учун 500 - 700 литр, ингичка 
толали навларнинг туксиз чигити учун 200 литр сув сарфланади. Намланган чигит ҳўлланган 
брезент ёки қоплар билан беркитилиб, ҳаво ҳароратини ҳисобга олган ҳолда, 3-4 соатдан 10-12 
соатгача димиқтирилади. Чигитни сувга чўктириб ивитиш қатъиян ман этилади, чунки бу ҳол 
чигитдаги дориларнинг ювилиб кетишига сабаб бўлади. Ўрта толали навларнинг туксиз чигити 
одатда намлантирилмасдан эқилади. Мабодо чигит дориланмаган бўлса, уни тавсия қилинган 
препаратлардан бири билан дорилаш зарур. Чигитни иложи борича жўякларнинг устки қисмига 
(пуштасига), ҳаво ҳарорати ўртача 15
0
С бўлганида экиш вилт тарқалишини камайтиради. Паст 
ҳарорат, ортиқча намлик ғўзанинг барча касалликлари учун қулай шароит туғдиради. Далаларни 
бостириб суғоришга (айниқса баҳорда ва ёз сўнгида) ҳамда зарарланган далаларда касаллик 
кузатилмаган ёки кам тарқалган далаларга сув ўтказишга йўл қўймаслик лозим (Мирпўлатова ва 
б.қ., 1981; Schanathorst 1981; Пересыпкин ва б.қ., 1990). Илгари Фарғона водийсида кенг 
қўлланилган усул - кеч куз -қиш пайтида, қаттиқ совуқ тушишидан олдин, далани суғориб яхоб 
бериш замбуруғ микросклероцийлари миқдорини камайтиришда самарали эканлиги аниқланган 
(Муҳамеджонов, 1996). Тупроқнинг зарарланиш даражасини акс эттирувчи хариталар тузиш 
ғўзанинг барча касалликларини ҳисобга олиш ва назорат қилиш, ҳар бир дала тупроғидаги 
қўзғатувчилар пропагулалари (жумладан Verticillium dahliae микросклероцийлари) миқдорини 
аниқлаш ва бу маълумот асосида кураш воситасини таъминлаш ҳамда уни юқори самара билан 
қўллашни таъминлайди. Вилтга қарши қандай чора-тадбир қўлланилганидан қатъий назар, унинг 
самарадорлигини фақат тупроқдаги микросклероцийлар сонини аниқлаш ёрдамида ўлчаш мумкин; 
бу усул чет эл амалиётида фермерларнинг эҳтиёжини қондириш учун ишлатиладиган оддий 
тадбир ҳисобланади (Davis ва б.қ., 1996). 
Ўзбекистон далаларида вилтнинг ғўзада август-сентябр ойларида тарқалиши ҳақида хариталар 
тузиш лозимлиги эътироф этилган (Мирпўлатова б.қ., 1981). Аммо экинларда вилт белгилари 
ривожланиши ўзгарувчан бўлиб, у тупроқдаги инфекция даражасини кўпинча тўғри акс 
эттирмайди. Айни пайтда тупроқдаги микросклероцийлар миқдорини аниқлаш усули билан ғўза 
поясини кесиб кўриш асосида ҳисоблаб топилган касалликнинг тарқалиши орасида баланд 
корреляция борлиги исботланган (Hake ва б.қ., 1996). Шундай экан, тупроқнинг вилт замбуруғи 
билан зарарланиши хариталарини тузиш учун кейинги 2 усулдан бирини қўллаш мақсадга 
мувофиқдир. Тупроқни таҳлил қилиш усули қайси ойда қўлланилса, у ҳар мавсумда айни ўша ой-
кунларда ўтказилиши шарт, чунки микросклероцийлар миқдори экин ўсиш даврига боғлиқ ҳолда 
ўзгаради. Соляризация Ўзбекистонда (ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларида) синалмаган, 
аммо лозим топилганда, чунончи бошқа усуллар самара бермаганда, ишлатилиши мумкин бўлган 
усулдир. Унинг асоси, лаборатория шароитида аниқланишига кўра, 49°С ҳароратда замбуруғ 
микросклероцийларининг 90 фоизи 23 дақиқада ҳалок бўлишидир (патогеннинг мицелий ва 
конидиялари бундан ҳам тезроқ ҳаётчанлигини йўқотади). Бу усулнинг моҳияти - тупроқни ёзнинг 


23 
иссиқ ойларидан бирида полиэтилен плёнка билан 4 ҳафта ёки кўпроқ муддатга беркитиб, 
иситишдир. Плёнка ёпишдан олдин ёки кейин ишлов берилаётган майдон суғорилади ва тупроқ 
намлиги 100 фоизга яқин бўлиши таъминланади. Тупроқда микросклероцийлар асосан устки 30 см 
қатламда жойлашган бўлиб, соляризация уларнинг деярли барчасини, 45 см гача қатламда эса 90 
фоиздан кўпини тозалагани, кейинги йили ғўза ҳосилдорлиги 15 фоиздан 60 фоизгача ошгани 
кузатилган, бу усулни қўллаш билан тупроқ бошқа касаллик қўзғатувчиларидан, баъзи зарарли 
ҳашаротлар ва кўпчилик бегона ўтлардан ҳам тозаланади (Davis ва б.қ., 1996; Garber ва б.қ., 1996). 
Соляризация ёзда ўтказилиши сабабли далаларга бирон кузги экин (буғдой ва ҳ.к.) экиш ҳам 
мумкин. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling