Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Кураш чоралари. Алмашлаб экиш


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Алмашлаб экиш. Ғўза якка ҳокимлигида, ҳатто чидамли нав экилса ҳам, 
тупроқда вилт инфекцияси миқдори йилдан-йилга кўпаяверади, чунки патоген ҳам чидамли, ҳам 
мойил навларда янги инокулюм ҳосил қилади; чидамли навларда касаллик белгилари намоён 
бўлмасада, ҳосил пасаймасада тупроқда вирулент ирқлар пропагулалари миқдори ошиб боришига 
олиб келади (Davis ва б.қ., 1996). Вилтга қарши кураш усулларининг асоси ва мақсади -тупроқда 
замбуруғ пропагулалари (микросклероцийлар) миқдорини тубдан камайтириш ва чидамли (ва 
толерант) навлар экиш воситасида экин касалланиши ва ҳосил нобуд бўлиши даражаларини иложи 
борича пасайтиришдир. Таҳлиллар кўрсатишича, ғўза умумий экин майдонининг нисбатан кўп 
бўлмаган қисмини эгаллаган ва мунтазам алмашлаб экиш йўлга қўйилган мамлакатларда ҳатто 
махсус ҳимоя чоралари қўлланилмаса ҳам вилт муаммоси умуман кузатилмас экан (Бенкен ва б.қ., 
1974). Тупроқни вилт инфекциясидан тозалашда алмашлаб экиш учун энг самарали экинлар 
қаторига шоли, буғдой, маккажўхори, оқ жўхори, соя, саримсоқ, пиёз, қанд лавлагиси ҳамда 
қашқар беда киради. Шу билан бирга, тупроқ соғломлаштирса ҳам, касалликка қарши алмашлаб 
экишда бедани энг аъло ва мукаммал деб ҳисоблаш (Мирпўлатова, 1971; Пересыпкин ва б.қ., 1990) 
тўғри эмаслиги, самараси бўйича буғдой, маккажўхори ва оқ жўхорининг беда ва бошқа 
экинлардан устунлиги аниқланган (Бенкен ва б.қ., 1974; Schanathorst, 1981; Garber ва б.қ., 1996); 
беда ва қанд лавлаги тупроқда ниҳол касалликлари қўзғатувчилари миқдорини ҳам камайтирмас 
экан (Garber ва б.қ., 1996). Жуда кучли зарарланган далаларда 1 ёки 2 йил шоли экиш тупроқни 
замбуруғ микросклероцийларидан деярли тўла тозалайди (Соловьева, 1956; Бенкен ва б.қ., 1974; 
Пересыпкин ва б.қ., 1990; Garber ва б.қ., 1996).
Алмашлаб экишда тупроқ замбуруғ микросклероцийларидан тозаланиши, вилтга 
чалинмайдиган (иммун) экин турлари илдизларидан чиқарадиган моддалар фунгистазисни 
бартараф этиши, микросклероцийлар уйғониши, ўсиши ва мойил экин йўқлиги учун ҳалок бўлиш 
билан боғлиқ эканлиги аниқланган. Экин турларининг фунгистазисни йўқотиш қобилияти ҳар хил, 
улардан энг самаралилари ғалла экинлари ва маккажўхори эканлиги маълум бўлган. Бу 
маълумотлар алмашлаб экиш учун вилт замбуруғи пропагулаларини тупроқда энг фаол 
камайтирувчи экинлардан (буғдой, маккажўхори, сули, жавдар ва ҳ.к.) бирини танлашда ёрдам 
бериши мумкин. Асосий экинлардан сўнг оралиқ экинлари, жумладан арпа, жавдар, рапс, нўхат, 
хашаки нўхат ва ҳ.к. экиш ва уларни кузги шудгорда алмашлаб экишнинг вилтга қарши 
самарасини ҳам оширади. Шуни айтиш лозимки тупроқ микросклероцийлар билан кучли ёки жуда 
кучли зарарланган бўлса, шолидан бошқа ҳеч бир экин 1 марта алмашлаб экиш ёрдамида ҳолатни 
кескин яхшилай олмайди; бу экинлар махсус алмашлаб экиш режаларига биноан 


21 
жойлаштирилиши лозим (Бенкен ва б.қ., 1974; Мирпўлатова ва б.қ., 1981 ва б.қ.). алмашлаб экиш 
самара бергани ё йўқлигини (келгусида қайси экин эқилишини режалаш мақсадида) билиш учун 
тупроқдаги микросклероцийлар сонини аниқлаш лозим; инфекция даражаси пасаймаган (1 г 
тупроқ 5-10 тадан кўп микросклероций) далаларда алмашлаб экишни давом эттириш ёки бошқа 
усуллардан бирини қўллаш зарур.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling