Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Сабзининг фузариоз қуруқ чириши


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Сабзининг фузариоз қуруқ чириши касаллигини Fusarium roseum замбуруғи қўзғатади; 
Ўзбекистонда сабзидан ажратилган Fusarium oxysporum замбуруғи адабиётда сабзида касаллик 
қўзғатувчиси сифатида қайд этилмаган. Зарарланган илдизмеваларда оч тусли, ботиқ доғлар пайдо 
бўлади, ўсади ва концентрик шаклли бурушиқлар ҳосил бўлади. Зарарланган тўқима оч-жигарранг 
тусли, ўртаси зич, ичида кичик кавакчалар бўлиши мумкин, атрофидаги соғлом тўқимадан яққол 
ажралиб туради. 
Сабзи далада ўсув даврида зарарланади ва касаллик ривожланиши омборхонада давом 
этади. Кўпинча фузариоз билан зарарланган илдизмеваларда иккиламчи сапротроф бактериялар 
жойлашади ва чиришни якунлайди. 
Сабзида қуруқ чириш қўзғатувчи Fusarium замбуруғлари ўсимликларни зарарлаши учун 
оптимал ҳарорат 20-25°С, илдизмевалар 10°С ва юқорироқ ҳароратда кучли зарарланади. 
Фузариоз чириш билан курашда бошқа чиришларга тавсия қилинган тадбирлар 
қўлланилади (Дьякова, 1969; MacNab et al., 1983; Ганиев, Недорезков, 2005). 
Сабзининг ҳўл бактериоз чиришини Erwinia sp.,. ва Erwinia carotovora  бактериялари 
қўзғатади. Бактериялар сабзидан ташқари пиёз ва бошқа ўсимликларни ҳам зарарлайди. Касаллик 
далада ўсимликларнинг сўлишига сабабчи бўлади, илдизмеваларнинг тепаси ёки пастки қисми 
чирийди, улар юмшоқ, ҳўл, шилимшиқсимон бўлиб қолади, кўланса ҳид чиқаради. 
Омборхоналарда физиологик кучсиз сабзи кучлироқ зарарланади, одатда бу бактериялар 
замбуруғлар зарарлаган илдизмеваларни иккиламчи зарарлайди ва сабзи чиришини тугаллайди. 
Бактериялар зарарланган ўсимлик қолдиқлари, уруғ ва илдизмеваларда сақланади. 
Кураш чоралари. Апмашлаб экиш, ўсимлик қолдиқларини шудгорда кўмиб ташлаш, 
экишдан олдин уруғликка иссиқ (52-53°С) сув билан 15 мин давомида ишлов бериш, қуритиш ва 
самарали уруғ дориси билан дорилаш, ўсув даврида бактерицидлик хусусияти бўлган фунгицид 
пуркаш, фомозга қарши тавсия қилинган чора-тадбирларни қўллаш лозим (Масленников и др., 
1974; Пересыпкин, 1982; MacNab et al., 1983; Сычев, Мизунов, 1991; Ганиев, Недорезков, 2005; 
Попкова и др., 2005). 


117 
Бу бактериоз дунёнинг барча мамлакатларида тарқалган, Ўзбекистонда омборхоналарда 
карам, пиёз ва саримсоқда кўп учрайди (Мақсудхўжаева, Аббосов, 1986; Бўриев ва б., 2002), аммо 
сабзида учраши хабар қилинмаган. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling