Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet162/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Қўзғатувчининг белгилари. Aspergillus niger. Конидиофоралар тўғри, тик, силлиқ, рангсиз 
ёки қўнғир, тепага қараб, эни катталашиб, устида шиш, унинг устида 2 ярусли стеригмалар ва 
стеригмалар устида конидиялар занжирчалари ҳосил қилади. Конидиялар шар шаклли, диаметри 
2,5-5 мкм, қўнғир рангли, усти жуда кўп, майда тиканчалар билан қопланган. 
Пиёзда яшил, ёки мовий моғор (пенициллёз)ни сапротроф (кучсиз паразит) Penicillium 
expansum замбуруғи қўзғатади. 
Одатда саримсоқни, баъзан пиёзни, асосан совутилмайдиган омборхоналарда сақлашга 
қўйгандан сўнг 2-3 ой ичида зарарлайди. Уларнинг пўстида ёки тагида доғлар пайдо бўлади ва 
уларда мицелий ва конидиялардан иборат бўлган олдин оқиш, кейин яшил ёки мовий-яшил тус 
олувчи моғор ривожланади, пиёзбошлар ва саримсоқ бўлакларининг ичига ҳам ўтади, улар 
буришиб, ичи бўш, пўк бўлиб қолади. Касаллик совуқ еган, жароҳатланган ёки юқори ҳароратда 
сақланган пиёз ва саримсоқда учрайди, саримсоқда энг кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. 
Совуқда қолган ва ҳар хил механик жароҳатлар олган саримсоқ осон зарарланади. Пиёз ва 
саримсоқни совуқ усулда (-3..+1°С ҳароратда) сақлаш касаллик пайдо бўлишининг олдини олади 
(Пидопличко, 19776; Пересыпкин, 1982; Вянгеляускайте и др., 1989; Бўриев ва б., 2002). 
Қўзғатувчининг белгилари. Penicillium expansum. Конидиофоралар панжа шаклли, ўлчами 
150-700x3-3,5 мкм. Конидиялар занжирчаларда, эллипсоид ёки шар шаклли, кўп бўлганида тўқ-
сариқ-яшил тусли, диаметри 3-3,5 мкм. 
Пиёз бактериози (ҳўл чириш) ни Erwinia carotovora ва баъзи бошқа бактериялар 
қўзғатади. 
Пиёз ва саримсоқ ўсув даври охирида далада зарарланади, аммо касаллик белгилари 
омборхонада ҳамда узоққа ташиш пайтида ҳарорат юқори бўлган вагонларда намоён бўлади. 
Бактерия пиёзбошлар ва саримсоқ бўлакларига ҳар хил ҳашаротлар (пиёз пашшаси, пиёзнинг 


121 
сирфид пашшаси [Eumerus strigatus], пиёз каналари, тамаки трипси) ва уларнинг личинкалари 
пайдо қилган яралар ва жароҳатлар орқали киради. 
Инфекция экин ичида тупроққа ишлов бериш асбоб-ускуналари, ишчилар, ёмғир ва шамол 
воситасида тарқалади. Зарарланган пиёзбоши бўйига кесилса, соғлом қатламлар орасида 
баъзилари сарғиш-қўнғир ёки қорамтир тус олгани ва юмшагани кўринади; 2-3 ой ичида бундай 
пиёзбошларнинг ичи чирийди ва сасийди. 
Зарарланган пиёзбошлар уруғлик олиш учун далага экилса чириб кетиши, ёки ўсиб чиққан 
ўқбарглар хлороз билан қопланган бўлиб, ўсишдан тўхташи ва қуриб қолиши мумкин. 
Зарарланган саримсоқ бўлакларида ботиқ, қўнғир, баъзан тасмасимон доғлар ва яралар 
пайдо бўлади, одатда уларнинг устида тезда иккиламчи микроорганизмлар (кўпинча Penicillium 
spp.,.) ривожланади. Касаллик омборхоналарда пиёз ва саримсоққа катта талафот етказади. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   158   159   160   161   162   163   164   165   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling