Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet165/213
Sana16.06.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1502308
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   213
Bog'liq
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish

Кураш чоралари. Алмашлаб экиш; ўсимлик қолдиқларини йўқотиш (кузги шудгорда 
кўмиб ташлаш ва б.қ.); уруғлик жойлаштирилган далаларга фунгицид пуркаш; экишдан олдин 
уруғни ва уруғлик пиёзбош ва саримсоқ бўлакларини самарали фунгицид билан дорилаш тавсия 
қилинади (Герасимов, Осницкая, 1961; Дьякова, 1969; Пидопличко, 1977а; Пересыпкин, 1982; 
Мақсудхўжаева, Аббосов, 1986; Вянгеляускайте и др. 1989). 
Пиёзнинг бошқа касалликлари. Ўзбекистонда (ва/ёки қўшни мамлакатларда) экинларда ва 
ёввойи пиёзларда ёки омборхоналарда сақланаётган пиёз ва саримсоқ бошларида оқ чириш 
(Sclerotinia sclerotiorum); склероциал оқ чириш (Sclerotium cepivorum); рабдоспороз (Rhabdospora 
alliicola); фомоз (Phoma alliicola); септориоз (Septoria alliicola) ва кладоспориоз (эски номларидан 
бири - "гетероспориоз" - ҳозир ноқонуний атама ҳисобланади) барг доғланишлари (Cladosporium 
herbarum,C.fasciculare ва Cladosporium туркумига ўтказилган Heterosporium allii) ҳамда пиёзнинг 
сариқ касаллиги қайд этилгани хабар қилинган (Гамалицкая, 1960,1964; Запрометов, 1974; 
Сагдуллаева и др., 1990; Киргизбаева и др., 1997), аммо бу касалликлар ҳақида маълумотлар жуда 
камлиги, баъзан қўзғатувчи ва касалликнинг тўла ташхиси ва белгилари келтирилмаганлигини 
ҳисобга олган ҳолда, уларнинг Ўзбекистонда учраши шубҳали ва тажрибаларда исботланиши 
лозим. 
ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ ЧОРАЛАРИ 
 
Полиз экинлари майсалари чиришини гифомицетлар Fusarium equisetii, Fusarium spp., 
Rhizoctonia solani, Thielaviopsis basicola ва оомицет Pythium spp., қўзғатади. 
Касаллик полиз экинларини очиқ дала ва иссиқхоналарда зарарлайди ва у дунёнинг барча 
мамлакатларида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган. 
Полиз экинлари иссиқсевар бўлгани учун улар паст ҳароратда заифлашиб, касалликларга 
чидамлилиги кескин пасаяди. Иссиқхоналарда тупроқ ҳарорати кескин ўзгариб туриши ва 21°С 
дан паст (14-16°С) бўлиши, совуқ (9-11°С) сув билан суғориш, уруғни фунгицид билан 
дориламасдан чуқур экиш, бодринг уруғи унмасдан ёки уруғбарг тупроқ юзасига чиқмасдан чириб 
кетишининг асосий сабабларидир. Бу сабаблар, ҳамда азотли ўғитни керагидан ортиқча бериш, об-
ҳавонинг кескин ўзгаришлари, ҳаво намлиги юқори бўлиши, ҳаво алмашинуви етарли бўлмаслиги 
ва қатқалоқ, униб чиққан уруғбарг ва ёш ўсимликлар хира-яшил тус олиши, илдиз бўғзида ва 
пояда қайноқ сувда куйганга ўхшаш рангсиз, сўнгра қўнғир доғлар ривожланиши, илдиз бўғзи 


123 
ингичкалашиши, қўнғир тус олиши ва чириши, натижада ўсимлик ётиб қолиши ва сўлишига олиб 
келади. 
Омон қолган, аммо зарарланган ёш ўсимликлар поясининг пастки қисми ва илдизларида 
сув шимганга ўхшаш, ботиқ, рангсиз, сўнгра қўнғир тус олувчи (Pythium spp.,), ботиқ, қўнғир 
(Rhizoctonia solani) ёки қизғиш- қўнғир (Fusarium equisetii, Fusarium spp.) доғлар ва яралар пайдо 
бўлади, илдиз туклари чириб, туксиз бўлиб қолади, барглари сарғаяди ва пасткиларидан бошлаб, 
аста-секин қурийди. 
Қўзғатувчи замбуруғлар тупроқда сақланади ва тупроқ касалликнинг асосий манбаи 
ҳисобланади. Улар ўсимлик тўқимасига илдиз қобиғидаги кичик чатнашлар ва илдиз туклари 
орқали киради ва зарарлайди. Иссиқхонада ҳар йили бодринг ёки бошқа, ниҳол касалликларига 
мойил экинлар экилиши қўзғатувчининг пропагулалари тупроқда йилдан-йилга кўпайиши ва 
йиғилишига, натижада ўсимликларнинг уруғбарглари ва майсалари зарарланиши йилдан-йилга 
кучайиб боришига олиб келади. Тупроқдан ташқари, торф, гўнг, уруғлик ва суғориш суви ҳам 
касаллик манбаалари бўлиши мумкин. 
Бодринг, қовун, тарвуз, қовоқ ва бошқа полиз экинларининг уруғбарг ва ёш 
ўсимликларининг чириши дала шароитида ҳам кўп учрайди. Бу экинларнинг уруғбарги тупроқ 
юзасига чиққандан 3-4 ҳафта ўтганга қадар, улар касалликка жуда чидамсиз. Касаллик экинлар 
жуда сийрак бўлиб қолишига, ўсимликлар вақтидан олдин қуриб кетишига ва ҳосил пасайишига 
олиб келади. Касалликка чидамли навлар мавжуд эмас. 

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling