Кураш чоралари. Далада пиёз ва саримсоқ бошларини жароҳат етказмасдан тўплаш,
яхшилаб қуритиш, дезинфекцияланган омборхоналарга жойлаш ва паст ҳароратда (-3... +1°С)
сақлаш; омборларни шамоллатиб туриш; ўсув даврида зарарли ҳашаротларга қарши инсектицид
пуркаш; баҳорда уруғлик учун экишдан олдин пиёзбош ва саримсоқ бўлакларини 40-45°С
ҳароратда 8-16 соат давомида қиздириш ва/ёки кенг спектрли ва бактерицидлик хусусияти мавжуд
бўлган фунгицид билан дорилаш лозим (Герасимов, Осницкая, 1961; Масленников и др., 1974;
Пересыпкин, 1982; MacNab et al., 1983; Мақсудхўжаева, Аббосов, 1986; Сычев, Мизунов, 1991;
Бўриев ва б., 2002).
Пиёзнинг қоракуя касаллигини, дунёнинг бошқа мамлакатларига АҚШдан тарқалган
Urocystis cepulae замбуруғи қўзғатади.
Пиёз, саримсоқ ва бошқа пиёзгулдош экин ва ёввойи пиёзлар зарарланади.
Ўсимликларнинг барглари, барг қинлари ва меваларида, бироз кўтарилган эпидермис
остида, маржонга ўхшаб тизилган, чизиқча ва тасмачалар пайдо қилувчи кулранг нуқталар
(пустулалар) пайдо бўлади, сўнгра улар узунасига ёрилиб, ичидан телиоспоралардан иборат
бўлган қора кукун чиқади. Барг билан бирга пустулалар ҳам ўсади ва узунлиги бир неча см бўлган
чизиқлар ривожланади. Майса баргларининг учлари буришиб, қуриб қолади. Қоракуя билан ёш,
етилмаган тўқималар зарарланади, зарарланиш уруғ униши билан биринчи барг пайдо бўлиши
орасида энг кўп кузатилади.
Телиоспоралар тупроқда сақланади; янги пайдо бўлганлари шамол билан тарқалиб,
тупроқда тиним даврини ўтмасдан ўсиши ва ўсимликларни зарарлаши мумкин.
Касалликнинг зарари майсаларни нобуд қилиши ва экинни сийрак қилиши билан
таърифланади; зарарланган тупроқда телиоспоралар узоқ сақланиш қобилиятига эга бўлгани учун,
қоракуя билан курашиш жуда қийин (Пидопличко, 1977а; Пересыпкин, 1982; MacNab et al., 1983).
Қоракуя пиёзга Ўзбекистонда ҳам иқтисодий зарар етказиши қайд этилган (Аҳмедова,
1960; Рамазанова и др., 1987).
Do'stlaringiz bilan baham: |