Қўзғатувчиларнинг белгилари. Botrytis allii. Гифалар кўп ҳужайрали, олдин рангсиз,
кейинчалик қўнғир, эни 4,5-9 мкм. Колониялар кулранг, қалин, кийгизсимон. Конидиофоралар
кўплаб ҳосил бўлади, тик турувчи, баландлиги 0,5-1 мм ва ундан ҳам узун, бироз шохланган,
олдин рангсиз, кейин қўнғир-кулранг; конидиофоранинг устки 1/4 ёки 1/3 қисмида кўплаб
конидияларнинг сувда эрувчан шилимшиқ ёрдамида бириккан бошчалари пайдо бўлади.
Конидиялар 1 ҳужайрали, олдин рангсиз, сўнгра оч-кулранг ёки қўнғир тусли, эллипсоид ёки
тухум шаклли, ўлчами 7,1-16,2x3,8-9 мкм. Микроконидиялари топилмаган. Склероцийлар
жилосиз-қора тусли, зич, ичи оқ, шакли ўзгарувчан, тухумсимон, субстратга ёпишган қорақўтир
шаклли, диаметри 1-5 мм. Аскомицет босқичи botryotinia allii.
Botrytis byssoidea. Гифалар кўп ҳужайрали, рангсиз. Колониялар оқ, сўнгра оч-кулранг,
ғовак. Конидиофоралар фақат намлик жуда юқори бўлганида пиёзбоши тўқималаридаги мицелий
ёки склероцийларда ҳосил бўлади, тик турувчи, Botrytis allii никидан ҳам узунроқ ва кучлироқ
шохланган, тўқ-қўнғир, устида конидияларнинг бошчалари пайдо бўлади. Конидиялар 1
ҳужайрали, рангсиз, оч-кулранг кейинроқ қораювчи, тухум шаклли, ўлчами 8-19x5-11 мкм,
кўпинча 10-14x6-9 мкм. Микроконидиялар қисқа оёқчалардп, диаметри 3 мкм. Склероцийлар оқ,
сўнгра қораювчи, шакли ўзгарувчам Аскомицет босқичи номаълум.
Botrytis sguamosa. Гифалар кўп ҳужайрали, рангсиз, эни ҳар хил. Конидиофоралар
мицелийда ёки гуруҳ-гуруҳ бўлиб, склероцийларда ҳосил бўлади, тик турувчи, вакгг ўтиши билан
ясси (япалоқ) ва буралган шакл олувчи, кўп марта шохланган, олдин рангсиз, кейин қорамтир
тусли, конидиялар ажралиб тушганидан кейин ўсишини давом эттириб, яна конидиялар пайдо
қилувчи. Конидиялар 1 ҳужайрали, олдин оч-кулранг, кейин қораювчи, эллипсоид ёки тухум
шаклли, ўлчами 13-22x10-17 мкм, 20-22
о
С ҳароратда ва сунъий озуқа муҳитида кам ҳолларда
ривожланади. Микроконидиялар қисқа оёқчаларда, диаметри 3 мкм. Склероцийлар оқ, сўнгра
қораювчи, ясси (япалоқ) ликопчага ўхшаш, эни 0,5-4 мм, кенглиги одатда 1/8 мм дан қалин эмас,
кўпинча конгломерат ҳосил қилади, сунъий озуқа муҳитида ривожланмайди. Аскомицет босқичи
Botryotinia sguamosa.
Do'stlaringiz bilan baham: |