Қишлоқ хўжалик фитопатологияси фанининг мақсади ва вазифалари
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
avtomatika asoslari va ishlab chikarish zharayonlarini avtomatlashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бодринг фузариоз сўлиши (фузариоз вилт)ни
Кураш чоралари. Иссиқхоналарда жорий қилинган об-ҳаво режимига қатъий риоя қилиш,
ҳаво ва тупроқ ҳарорати 20-22°С дан паст бўлмаслигини таъминлаш, илиқ(20-25°С) сув билан суғориш; бодринг уруғини экиш учун тайёрланган тупроқ ёки компостга толклофос-метил ёки этридиазол + куинтоцен фунгицидларини солиш; зарарланган тупроқни экишдан олдин алмаштириш ёки зарарсизлантириш; уруғликни фақат соғлом экинлардан олиш; иложи бўлса, 3-4 йилгача сақланган уруғ ишлатиш; экишдан олдин уруғларни 50-60°С ҳароратда 4-5 соат давомида иситиш; вироз, фузариоз ва аскохитоздан зарарсизлантириш учун уруғларни икки босқичда иситиш (олдин 50-52°С да 3 сутка, кейин ҳароратни аста-секин 78-80°С гача кўтариш ва шу ҳароратда яна 1 сутка сақлаш); саралаш (3-5% ли ош тузи эритмасига солиб, 3 дақиқа давомида аралаштириш, юзага чиққанларини дока билан сузиб олиб ташлаш, қолганларини сув билан бир неча марта ювиш, дорилаш ва қуритиш); уларни экишдан олдин 12-20 соат давомида ивитиш; иссиқхона ва очиқ далаларда тупроқни чопиб, майдалаб туриш; бодринг, қовун, тарвуз ва қовоқнинг сифатли, сараланган уруғларини кенг спектрли фунгицид (мисол учун, Витавакс 200ФФ) ёки триходермин (7 г/кг) билан дорилаш, баландроқ жўякларга саёзроқ экиш, керагидан ортиқ суғормаслик; алмашлаб экиш тавсия қилинади (Герасимов, Осницкая, 1961; Запрометов, 1974; Песцов, 1974; Пересыпкин, 1982; Флетчер,1987; Bernhardt et al., 1988; Вянгеляускайте и др. 1989; Ганиев, Недорезков, 2005). Бодринг фузариоз сўлиши (фузариоз вилт)ни Fusarium oxysporum f.sp. cucumerium гифомицет замбуруғи қўзғатади. Патоген тупроқда экилган бодринг (ва қовун) уруғини ва униб чиқаётган майсаларини ҳамда тупроқ юзасига чиққан ёш ўсимликларини чиритади; у айниқса кўчат экилган кундан бошлаб 3-4 ҳафта орасида катта хавф туғдиради. Вилт очиқ далалар ва айниқса иссиқхоналарда дунёнинг барча минтақаларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам кенг тарқалган (қовун ва тарвузда вилтни Fusarium oxysporum замбуруғининг уларга мослашган шакллари, тегишли равишда, f.sp. melonis. ва f.sp. niveum қўзғатади, улар ҳам Ўзбекистонда шу экинларнинг энг хавфли касалликлари ҳисобланади). Зарарланган уруғбарглар сарғаяди ва чирийди, экин жуда сийрак бўлиб қолади. Чинбарг чиқарган ўсимликлар илдизи ва илдиз бўғзи тўқ-қўнғир тус олади, пўсти чирийди; улар ўсишдан орқада қолади ва айрим палаклари, сўнгра барчаси сўлиб, қурийди. Баъзан ташқи кўриниши соғлом бўлган ўсимлик бир кечада сўлиб қолади. Етилган ўсимликларда касалликнинг асосий белгиси - олдин битта ёки бир нечта пастки, сўнгра аста-секин юқорироқ жойлашган барглар, охирида бутун ўсимлик сўлишидир. Поядаги ўтказувчи тўқималар, айниқса илдиз бўғзида, яққол кўринадиган кумуш-оқ тусли иплар шаклини олади. Уларнинг илдизи ёки илдиз бўғзи қия кесилса, сув ўтказувчи томирларида тўқ-сариқ ёки қизғиш-қўнғир доғларни кўриш мумкин. Кейинчалик пояда бароқ оқ мицелий ривожланади. Ўсимлик нобуд бўлгач, мицелий аста-секин оч- пушти, сўнгра қизил тус олади. Қўзғатувчи замбуруғлар мавсумдан мавсумга ўсимлик қолдиқлари, тупроқ ва уруғ орқали ўтади, тупроқда хламидоспоралари ёрдамида кўп йиллар давомида сақланади. Айни далага 124 кейинги йиллари полиз экинларини қайта экиш, тупроқ ва экинлар зарарланиши йилдан-йилга кучайишига олиб келади. Патогенлар дала ичида ва даладан далага тупроқ ва зарарланган ўсимлик заррачалари, шамол, тупроққа ишлов бериш асбоб-ускуналари ва суғориш суви билан тарқалади. Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling